Тўлиқ токнинг узлуксизлик шарти - Электромагнит майдон ва тўлиқ ток ўртасидаги боғлиқлик кўпгина электродинамика масалаларини ечишга имкон яратади. Жумладан, радиоалоқанинг физик асосини ҳам тушунтириш учун қўлланилади.
- Максвеллнинг айнан 1-тенгламаси тўлиқ ток ва магнит майдони ўртасидаги алоқани ўрнатади ва унинг дифференциал шакли қуйидаги кўринишга эга
Тўлиқ токнинг узлуксизлик шарти - Қатор масалаларни ечишда майдон тенгламаларининг дифференциалланиш тартибини ошириш талаб қилинади. Дивергенция амалини 1-тенгламага татбиқ қилсак, иккинчи тартибли дифференциал тенгламага эга бўламиз.
Тўлиқ токнинг узлуксизлик шарти - Олий математиканинг векторлар тахлили бўлимида ноёб айният мавжуд бўлиб, унга кўра ҳар қандай векторнинг роторига дивергенция амалини татбиқ қилсак, натижа 0 га тенг бўлади.
- Ушбу айниятга асосланадиган бўлсак, Максвеллнинг 1-тенгламасини қуйидагича ёзишимиз лозим:
Тўлиқ токнинг узлуксизлик шарти - rot H дивергенциясининг 0 га тенглиги вектор куч чизиқларининг берк эканлигини англатади. Демак, тўлиқ токнинг куч чизиқлари ҳам узлуксиз.
- Уни қуйидагича тушунтириш мумкин. Ўтказувчанлик токи фақатгина металларда, силжиш токи эса диэлектрик мухитларда мавжуд. Металл-диэлектрик чегарасида ток бир кўринишдан иккинчисига айланади ва узлуксизлик шартини юзага келтиради.
Тўлиқ токнинг узлуксизлик шарти - Тўлиқ токнинг узлуксизлик шартига мисол
Тўлиқ токнинг узлуксизлик шарти - Демак, деярли идеал диэлектрик (хаво, вакуум) мухити билан бир-биридан турли масофада ажралиб турган металл сим бўлаклари (антенналар) ўртасида тўлиқ токнинг узлуксизлик шарти туфайли электр юритувчи куч мавжуд бўлади.
- Айнан шу сабабли, силжиш токи ЭММ нинг диэлектрик мухитда мавжуд эканлигининг ҳамда радиоалоқа унга асосланган эканлиги исботланган.
Четки манбаларни инобатга олиш - Ҳар қандай тўлқинли жараён қандайдир бирламчи жараён маҳсулидир. Бирламчи жараён сифатида дастлабки манбаа, яъни қуёш нурланиши, кимёвий реакция натижасидаги энергия ва шу кабилани кўрсатиш мумкин. Буларни умумлаштирган ҳолда четки куч деб аталади. Четки куч – электромагнит майдондан алоҳида мавжуд бўлган кучдир.
- Четки куч – электромагнит катталик бўлиб, ушбу ЭММ ни хисоблашда дастлабки манбаа сифатида берилган кучдир ва у вақт-фазо функцияси хисобланади.
- Четки кучни четки манбаа сифатида қабул қилинади ва четки ток зичлиги кўринишида ифодаланади.
Четки манбаларни инобатга олиш - Максвеллнинг 1-тенгламасида четки манбаа қатнашмаган, шу сабабдан, бу тенглама қуйидагича ёзилилади:
- ЭММ манбасини тенгламанинг ўнг тарафида кўрсатиш лозим. Шу қоидага кўра, Максвеллнинг 1-тенгламаси қуйидагича ёзилади:
Четки манбаларни инобатга олиш - Кўриниб турибдики, тенглама 0 натижага эгалиги сабабли, манбаага эга эмас деб айтилиши мумкин. Аслида эса, (1а) тенглама соф кўринишдаги электромагнит майдонни ифодалайди, яъни унда юзага келувчи майдонгина мавжуд. Бундай майдонни биржинсли майдон дейилади. Ушбу шартга жавоб берувчи тенглама эса биржинсли тенглама номига эга.
Четки манбаларни инобатга олиш - Четки манбаани инобатга олиш учун (1) тегламага четки ток зичлиги Jчет киритилади.
- Қоида асосида ёзилган тенглама эса қуйидагича кўринишга эга:
Четки манбаларни инобатга олиш - (2) ва (2а) тенгламалар биржинсли бўлмаган тенгламалар синфига киради. Чунки, уларда бирламчи манбаа ва унинг маҳсули бўлмиш электромагнит майдон компоненталари қатнашган.
- Биржинсли бўлмаган тенгламалар тўлқинли жараёнларни таҳлил қилишда кенг қўлланилади.
- Четки манбаа сифатида иштирок этган Jчет қуйидагича тавсифга эга:
- у ЭММ дан алоҳида мавжуд;
- у ЭММ ни юзага келтиради;
- доимий майдон ноэлектр тавсифга эга бўлган четки кучлар томонидан юзага келтирилади;
- ўзгарувчан майдон электр тавсифига эга бўлган четки кучлар томонидан юзага келтирилади.
Четки манбаларни инобатга олиш - Ноэлектр тавсифли манбааларга қуёш энергияси, атом энергетикаси, кимёвий жараёнлар асосидаги энергия, шамол кучи ва шу кабилар киради (қуёш батареялари, атом электр станциялари, иссиқлик электр станциялари, шамол генераторлари ва хоказо).
- Электр тавсифли четки манбааларга эса юқорида санаб ўтилган энергиялар асосида ишловчи юқори частотали генераторлар (узатгичлар) киради.
- Четки куч –> паст частотали энергия (доимий майдон) –> юқори частотали генератор -–> юқори частотали электромагнит майдон (тўлқин) -–> тарқалиш мухити --> истеъмолчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |