Вагон кўрувчи Г. Расулов вагоннинг ғилдираги ва тележкасидагиносозликлар берилган саволларга қониқарсиз жавоб берганлиги сабаб, билимини қайта синовга юборилсин
bet 4/6 Sana 20.03.2022 Hajmi 49,53 Kb. #502791
Bog'liq
АКТ кварталный
Вагон кўрувчи Г. Расулов вагоннинг ғилдираги ва тележкасидагиносозликлар берилган саволларга қониқарсиз жавоб берганлиги сабаб, билимини қайта синовга юборилсин.
Учқизил станциясидагида юкдан бўшаган вагонларнинг техник холатини текширганимизда қуйидагилар аниқланди:
- № 24635278-29 рақамли вагоннинг тормоз башмагининг илгагининг резина втулкаси йўқлиги ва скалзун қопқоғини маҳкамловчи болтлари йўқлиги;
Шеробод станциясидаги НП (КП) да Станциянинг 2-йўлида турган юк поездининг таркибидаги вагонларнинг техник холатини текширганимизда қуйидагилар аниқланди:
- 96710124-29 рақамли вагоннинг тормоз цилиндрининг олд қопқоғини маҳкамловчи болтларидан бир донаси йўқлиги;
Болдир станциясидаги НП (КП) да Мазкур станцияда Шеробод цемент заводи шахобчасида юклар ортилиши кўпайганлиги ва ушбу шахобча тоғли худудда жойлашганлиги хисобга олиб уч кун мабойнида вагонларга техник хизмат кўрсатилиши учун юк ташувчи вагонларнинг зарурий эхтиёт кисмлари сонини қайта кўриб чиқиб, асосан тормоз тизимига таъаллуқли эхтиёт қисмларни кўпайтириш зарур.
Станциядаги вагон хўжалиги ходимларнинг хонасига ДСП билан мулоқатда бўлиш учун алоқа воситаси ўрнатиш зарур.
Юк ортиш учун келган 96369954-29 рақамли вагоннинг авторежим балкаси йўқлиги сабаб “ вагонлардан фойдаланишда уларга техник хизмат кўрсатиш йўриқномаси”нинг 3.7 бўлими талабларига биноан фойдаланиш тақиқланади.
Ғалаба станцияси даги ТХШ (ПТО)да Станциянинг 3-йўлида турган таркибида 46 вагондан иборат № 3602-сонли поезд таркиби вагонларининг техник холатини текширганимизда қуйидагилар аниқланди:
- 28047181-27 рақамли вагоннинг тормоз тизимини меъёрлаштирувчи катта “А” ўлчами белгиланган меъёрдан кўп 68мм.лиги;
- 28851111-297 рақамли вагоннинг ғилдирак буксасининг кўриш қопқоғини маҳкамловчи болтларидан бир донаси йўқлиги;
- 28855856-27 рақамли вагоннинг автобрикмасининг маятник илгаклари тагига бегона жисм,яъни М16 болти қўйилганлиги;
Термез станцияси ТХШ (ПТО). Термиз станциясидаги ТХШ (ПТО)да
Вагонларга техник хизмат кўрсатишда тормоз тизимининг ишлаши ва носозликларини аниқлаш мақсадида вагон депо худудидаги компрессор ускунасидан фойдаланилмоқда. Поезд таркибидаги вагонларнинг тормоз тизимидаги носозликларни аниқлаб, бартараф қилиш сифатини ошириш учун Термиз станцияси ТХШ (ПТО) худудида алохида замонавий стационар компрессор қурилмасини ўрнатиш зарур. Вагонларга хизмат кўрсатиш паркида икки тамонлама алоқа воситаси яхши ишламайди, яъни парк ичида вагон хўжалиги ходимлари иш жараёнида бир-бири билан мулоқат қила олмайди.
Термиз станциясининг8-йўлида поезд таркибини икки тамонлама вагонларга техник хизмат кўрсатиш имконияти йўқлигига қарамай станция новбатчиси Р.Абдулахадов тамонидан таркибида 22 вагондан иборат 3501-сонли поезд соат 08-36да техник хизмат кўрсатиш учун тақдим қилинган ВУ-14 шаклдаги китобнинг 5-графаси тўлдирилмаганлиги, поезд техник хизмат кўрсатилаётган вақтда химояланмаганлиги;
Мазкур поезднинг таркибидаги вагонларнинг техник холатини текширганимизда:
-29035771-20 рақамли вагоннинг охирги жумрак (кансовой кран) дастаги йўқлиги;
-28975596-20 рақамли вагоннинг бир дона тормозколодкасини ушлаб турувчи клин чекаси йўқлиги ва “а” ўлчами белгиланган мейёридан камлиги 10мм эканлиги;
-52158045-20 рақамли вагоннинг бир дона тормоз калодкаси йўқлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: