7.Илмий услубга хос метафорани топинг.
А) Мансуб савдоси ҳам классик вирус
Киритса арзийди тиббий дарсликка. (Э.В.)
Б) Кўнгли тўла армони Қўйни тўла қизғалдоқ. (М.Ю.)
С)Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб. (Э.В.)
Д)Назокат қулоқ пардасини шамоллатиб қўйди.
8. Қуйидаги жанрларнинг қайси услубга мансублигини аниқланг ва жадвални тўлдиринг.
1.Диссертация
|
|
2.Ғазал
|
|
3.Баённомадан кўчирма
|
|
4.Фельетон
|
|
5.Диалог
|
|
9. Илмий услубнинг лексик, морфологик ва синтактик хусусиятларини аниқлаб жадвални тўлдиринг.
1) дейилади; 2) ёйиқ содда гап; 3) таърифланади; 4) сармоя; 5) прогноз; 6) кириш сўзлар; 7) эргаш гапли қўшма гаплар; 8) бозор коньюктураси; 9) инфратузилма; 10) дарак гаплар; 11) рақобатбардош.
Лексик
|
|
Морфологик
|
|
Синтактик
|
|
10. Тушириб қолдирилган сўзни ёзинг.
1. ………… фаннинг турли соҳаларига алоқадор сўз ва терминларни (атамаларни) кўпроқ тасарруф қилиш, баённинг мантиқий далилларига таяниши билан бошқа услублардан ажралиб туради.
2...... услуб кишиларнинг онгига атрофда содир бўлаётган воқеаларни сингдириш, уларнинг ижтимоий қарашларини шакллантириш учун хизмат қилади.
Илмий услуб жанрлари
Режа:
Илмий услуб жанрлари.
Тезис, илмий мақола ёзиш қоидалари.
Реферат ёзиш тартиби.
Курс ишининг тузилиши.
Битирув малакавий ишининг таркибий қисмлари.
Адабиётлардан фойдаланиш малакаси.
Таянч сўз ва иборалар: тезис, илмий мақола, реферат, курс иши, битирув малакавий иши, монография, диссертация, аннотация, ўқув қўлланма, маъруза, дарслик, рисола, изоҳли луғат, имло луғати ва таржима луғатлари, аспирантура, докторантура.
Дарснинг мақсади: талабаларни илмий жанрлар билан яқиндан таништириш, тезис ва илмий мақола ёзишга ўргатиш, реферат, курс иши, БМИларга режа тузиш.
Илмий услубнинг соф илмий, илмий-услубий ва илмий-оммабоп кўринишлари мавжуд. Соф илмий услубга тезис, илмий мақолалар, реферат, курс иши, битирув малакавий иши, монография, диссертация, аннотация кабилар илмий-услубий турига ўқув қўлланмалар, маърузалар тўплами, дарсликлар киради. Илмий-оммабоп услуб ўзининг лексик таркиби ва синтаксиси билан халқ оммасига мўлжалланган бўлади ва уларга рисола, изоҳли, имло ва таржима луғатлари киради. Бундай нутқда фаннинг махсус соҳаларига алоқадор атамалар камроқ ишлатилади.
Тезис(юнон тилида –қоида, исбот) кенг маънода бирор нарсани баён қилишда айтилган ҳар қандай фикр. 1 бетдан 3 бетгача бўлиб, фикр қисқа ва лўнда ифодаланади, яъни тор маънодаги асосий фикрларни қамраб олади.
Илмий мақола – илмий тадқиқотнинг муҳим бир натижасини ўз ичига олувчи долзарб муаммо бўйича муаллиф фикрлари баёни ҳисобланади. Илмий мақолада тадқиқ этилаётган муаммо асосланиши, унинг долзарблиги, масалани ечишга бошқа муаллифларнинг ёндашуви, таклиф этилаётган усул, асосий натижаларни тасдиқловчи фактлар, хулосалар ва бошқа маълумотларни ўз ичига олади. Мақолада ижтимоий ҳаёт ҳодисалари чуқур таҳлил қилиниб, назарий оммавий жиҳатдан умумлаштирилади. Мақола 3 бетдан 10 бетгача бўлиши мумкин.
Монография бу муайян мавзу ва муаммони атрофлича, чуқур тадқиқ этувчи асар. Мамлакатда ёритилаётган масала бўйича мавжуд адабиёт умумлаштирилади ва таҳлил этилади, фанни ривожлантиришда ёрдам берадиган фараз ва илмий хулосалар илгари сурилади. Монография ўз мазмун моҳиятига кўра фаннинг маълум йўналишида фундаментал тадқиқотлар сирасига киради.
Диссертация (лотин тилида тадқиқот, мулоҳаза) илмий даража олиш учун тақдим этилган ва жамоатчилик олдида якка тартибда ҳимоя қилинадиган илмий асардир. 2012 йил июль ойида аспирантура тугатилиб докторантурага ўтиш тўғрисидаги қарор эълон қилинди
Реферат (лотин тилида ахборот бермоқ) бирор илмий асар, мақола ўқилган китоб ва шу кабилар мазмунининг қисқача ёзма баёни. Ўзбекистонда реферат илмий тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртларида қўлланадиган дидактив воситадир.
Аннотация (лотин тилида қайд қилмоқ) -қисқача таъриф, китоб, мақола, қўлёзма мундарижасини, ғоявий сиёсий йўналишини ва бошқа жиҳатларини ёритади. Унинг вазифаси ўқувчиларда муайян китоб, масала тўғрисида умумий тасаввур туғдириш ва уларга адабиётлар танлашда ёрдам бериш.
Курс иши. Курс иши олий таълимда мутахассислик бўйича 2- 3- босқичларда ёзилади. Берилган мавзу атрофлича ёритилади. Курс ишининг ҳажми 35-50 бет атрофида бўлади. Мундарижа қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топади:
1. Курс ишининг умумий тавсифи.
2. Кириш қисм.
3. Асосий қисм.
4. Умумий хулосалар.
5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
6. Иловалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |