Н2О Н2О*, Н2О- ОН- + Н,
Н2О Н2О + е-, ОН- ОН +е-
Н2О+ + Н2О Н3О+ + ОН, Н+ + е- Н
Н2О + е- Н2О-
Кислород билан реакция гидропероксид ва водород пероксиди ҳосил бўлишига олиб келади:
Н + О2 НО2 + Н Н2О2
Биомолекулаларнинг ионлантирувчи нурланишлар билан ўзаро таъсири натижасида қўзғалган молекулалар - ионлар, радикаллар ва пероксидлар ҳосил бўлади:
RН RН* R + Н, RН+ R + Н+.
RН RН+ е- , R + О2 RО2
Юқорида келтирилган реакциялардан ҳосил бўлган радикаллар, актив бирикмалар биологик тизимларнинг бошқа молекулалари билан ўзаро таъсирлашади ва уларнинг структуравий ва функционал бузилишига олиб келади. Радиоактив моддаларнинг нурланиши барча тирик организмларга кучли таъсир кўрсатади. Организм ҳужайраларининг ҳаёт фаолиятини издан чиқариш учун энергияси батамом ютилганда жисмнинг ҳароратини 0,001 0С гина кўтара оладиган кучсиз нурланиш етарли ҳисобланади.
Ионловчи нурларнинг тирик организмга таъсир қилиш механизмини тушунишда Ли ва Циммернинг классик нишон, яъни уникаль молекулага таъсир этиш назарияси, радиация таъсирида оқсил молекуласидаги ўзгаришда гистамин моддаси умумий жараёнлар асосида туради, деган Каспари назарияси фақат тарихий аҳамиятга молик. Ушбу назариялар ҳозирги замон биофизикаси талабларига жавоб бермайди.
Рус олимлари А.М.Кузин, Б.Н.Тарусов, Филпот, Летер турли хил перекисларни нурланишда асосий роль ўйнашини аниқлашди (1958-1960 йй.). Кейинчалик Ю.Б.Кудряшев, А.М.Кузин, Н.Норбоевлар нур касаллигининг келиб чиқишида электрофизиологик катталикларни ҳам эътиборга олиш лозимлигини таъкидлаб, нур касаллиги келиб чиқишида эпоксид, фенол, ортохинон каби моддалар ролини аниқлашди.
Ионловчи нурланишнинг биологик таъсири учун характерли бўлган кўрсатгичларнинг айримларини келтириб ўтамиз:
- нурланиш таъсирида биологик тизимларнинг структуравий ва функционал бузилиши содир бўлади;
- ионловчи нурланиш ирсий аппарат орқали кейинги авлодга ҳам таъсир қилади;
- нурланишнинг биологик таъсирига яширин давр хосдир;
- нурланишнинг таъсирига ҳужайра турли қисмларининг сезгирлиги ўзаро фарқланади.
Ионловчи нурланишга характерли белги тирик тизимларнинг атом ва молекулалари ион ҳолатга ўтишидир. Ушбу жараён натижасида уларнинг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллиги ўзгаради. Биомолекулаларнинг ионлашиши оқибатида орган, тўқима, ҳужайра, мембрана даражаларда бузилишлар юзага келади. Ионловчи нурланишга ҳужайраларнинг органеллалари сезгир бўлиши аниқланган. Шунингдек, нурланиш хромосомалардаги генларга, ДНК ва РНК молекулаларининг конфомацион тузилишига таъсир қилиб, ирсий фаолиятни бузади. Турли хил тўқималарининг нурланишга радиорезистентлиги ўрганилганда лимфоцитлар, жинсий ва қон ҳосил қилувчи ҳужайраларнинг кучли таъсирланиши, мускул, тоғай тўқималари эса нисбатан кам таъсирланиши аниқланган. Кучли радиация организмда нурланиш касаллигини чақиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |