Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


стериоизомерларнинг фазовий ҳолати



Download 3,39 Mb.
bet15/72
Sana24.02.2022
Hajmi3,39 Mb.
#227819
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72
Bog'liq
Асраров биофизика китоб охир вар 2

стериоизомерларнинг фазовий ҳолати.
Стереоизомерлар спектрал анализда турлича характерга эга бўлади. Организмда хираллик муҳим аҳамиятга эга, масалан баъзи модда молекулалари хираллик хусусиятига кўра заҳарсиз бўлса, уларнинг стереоизомери заҳарли таъсирга эга бўлиши мумкин. Масалан, стереоизомерлардан D-аспарагин кислота ширин, L- аспарагин кислота эса таъмсиздир. Маълумки, ҳайвонларнинг протеаза ферментлари оқсилларнинг D-изомер ҳолатдаги молекулаларига таъсир қила олмайди, фақат L-шаклидаги молекулаларга таъсир қилади. “Сибир яраси” бактериялари қобиғида D - изомер ҳолатдаги глутамин кислотаси мавжуд ва шу сабабли протеазалар таъсирига чидамли бўлади.
Макромолекулалардан нуклеин кислоталар 1868 йилда Ф.Мишер томонидан кашф этилган. 1891 йил Кёссель нуклеин кислота таркибига пурин ва пиримидин гетероциклик азот асослари, углевод ва фосфат кислота қолдиғи киришини аниқлади.
Нуклеин кислоталар таркибига рибоза ёки дезоксирибоза киришига қараб, рибонуклеин кислота (РНК) ва дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) фарқланади. ДНК молекуласи таркибида азот асослари ҳисобланган аденин, гуанин, цитозин ва тимин қатъий тартибда жойлашган бўлиб, бу ҳолат Э.Чаргафф томонидан кашф этилган ва Чаргафф қоидаси деб номланади. ДНК молекуласининг репликация жараёни 1957 йилда А.Корнберг томонидан кашф қилинган ДНК –полимераза ферменти иштирокида боради. Бу реакцияда ДНК-полимераза мавжуд ДНК макромолекуласи занжирини икки қисмга ажратади ва ДНК макромолекуласи асосида ўхшаш структурага эга бўлган иккинчи макромолекула синтезланади. Организмда ДНК кўринишида сақланувчи генетик ирсий ахборот, информацион РНК молекуласида транскрипция ҳолатига ўтказилади ва транспорт РНК ва матрица РНК кабиларнинг фаолияти натижасида трансляцияланади, яъни ирсий ахборот асосида оқсил молекуласи синтезланади. ДНК макромолекуласи таркибида нуклеотидларнинг маълум бир тартибда келиши кўринишидаги тузилиш қисмлари айнан унга мос келадиган оқсил макромолекуласининг синтез қилинишини таъминлайди.
1953 йилда Ж Уотсон ва Ф.Крик ДНК молекуласининг қўш спираль кўринишидаги тузилиш моделини таклиф қилдилар. Бу моделга мувофиқ ДНК макромолекуласи фараз этилган ўқ атрофида жойлашган, бир-бирига ўралган ҳолатдаги, яъни ўзаро комплементар иккита молекула занжиридан ташкил топган. Иккита молекула занжирида маълум доимий оралиқларда азот асослари жойлашган. Қарама-қарши занжирлар ўртасида азот асослари ўзаро водород боғлари орқали бирикиш ҳосил қилади. Молекула занжирида пурин асоси қаршисида иккинчи молекула занжирида пиримидин асоси жойлашади. Водород боғлари фақат аденин билан тимин; гуанин билан цитозин орасида ҳосил бўлади. Бу кўринишдаги мослик комплементарлик деб аталади.
ДНК тузилиши ҳам ўзига хос бўлиб, унинг схематик тузилиши 2.2.2 расмда келтирилган. ДНК спирали ҳам ўнг ва чап томонга бурилган ҳолда бўлиш мумкинлиги схемада кўрсатилган.
Молекуляр биофизикада муҳим биологик аҳамиятга эга бўлган ДНК макромолекуласи занжирининг структуравий тузилиши, ўлчамлари, ушбу тузилишдаги кимёвий боғлар ва кучлар, макромолекунинг фазовий конфигурация ўзгаришларининг умумий қонуниятлари ўрганилади.
ДНК макромолекуласи занжирида қўшни азот асосларининг оралиғи ўқ узунлиги бўйлаб 0,34 нм га тенг ва уларнинг бири иккинчисига нисбатан 36о га айланган ҳолатда жойлашган. Битта тўла спираль 10 та қўш азот асосини ўз ичига олади ва 3,4 нм узунликка тенг бўлади. Спиралнинг диаметри 2 нм га тенг бўлади. Иккита занжир бир-бирига антипараллел ҳолатда жойлашиб, дезоксирибозалар орасидаги фосфатдиэфир боғ бир занжирда 31 дан 51 га қараб ўқилса, иккинчисида 51 дан 31 га қараб ўқилади.






Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish