Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Кўришнинг биофизикавий асослари



Download 3,39 Mb.
bet56/72
Sana24.02.2022
Hajmi3,39 Mb.
#227819
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   72
Bog'liq
Асраров биофизика китоб охир вар 2

10.2. Кўришнинг биофизикавий асослари.
Кўриш умуртқалилар ва бўғимоёқлиларга хос бўлган фоторецепциянинг бир тури ҳисобланиб, улар қабул қилаётган маълумотларнинг кўп қисмини кўриш орқали оладилар. Кўзнинг кўриш фаолияти асосида фотобиологик жараёнлар ётиб, фотобиология соҳаси бу жараёнлар механизмларини ҳам тадқиқ этади. Юксак организмларнинг кўриш рецептори - кўз ўз-ўзини бошқариб турувчи тирик тизимдир. Тасвирнинг тўр пардада фокусланиши киприксимон мускуллар ёрдамида, хрустал эгрилик радиусининг ўзгартирилиши орқали амалга оширилади. Тўр пардага тушадиган ёруғлик миқдори, ёй парда мускуллари фаолияти натижасида қорачиқ катталигининг ўзгартирилиши орқали бошқарилади. Маълумки, кўз тўр пардаси таёқча ва колбачалар жойлашган бўлиб, уларнинг нурни сезишда, ва умуман кўриш тўқималари фаолиятида катта аҳамиятга эга. Бу жараёнда таёқча шаклидаги ҳужайралари ёруғликни жуда яхши сезади, яъни кучсиз ёруғликдан ҳам таъсирланиш хусуситяига эга. Колбача шаклидаги ҳужайралар эса кучли ёруғликдан таъсирланиб, кўзнинг ранг ажратиш фаолиятини таъминлайди.
Кўзнинг кўриш фаолиятини тушуниш учун кўзнинг ёруғликка сезгирлик кўрсаткичи киритилган бўлиб, бу кўрсаткич маълум шароитда кўриш сезгисини туғдира олиш қобилиятига эга бўлган минимал ёруғлик қийматидан иборат.
Кўзнинг ёруғликка сезгирлик кўрсаткичи турли ёруғлик спектрларига мослашиш қобилияти (адаптацияси) туфайли маълум интервалда ўзгариши мумкин ва бу мослашув механизми қуйидагича амалга ошади:
а) кўз қорачиғи диаметрини ўзгартириш ва ёруғлик оқими қийматини кўпайтириш орқали;
б) колбача ва таёқча ҳужайраларини қорамтир пигмент билан экранлаш орқали;
в) ёруғликка сезгир ва парчаланмаган моддаларнинг концентрациясини камайтириш орқали;
г) жисмнинг ёритилганлик даражасига боғлиқ ҳолда кўриш сезгисини ҳосил қилишда қатнашувчи ҳужайралар сонини ўзгартириш орқали.
Ёритилганлик даражаси 10-7 кд/м2 дан 105 кд/м2 гача бўлган интервалда кўзнинг кўриш фаолияти меъёрий ҳолатда амалга ошади. Кучсиз ёритилганлик даражасида, масалан қоронғуликда кўзнинг тўрсимон томирига 1 секундда ўртача 100 та фотон таъсир этади ва унинг ўртача 10 % таёқча ва колбача ҳужайралари томонидан ютилади, фотонларнинг 90 % эса кўзнинг шохпарда қобиғидан қайтади.
Одамнинг кўз аппарати ўртача 40 нм дан 760 нм тўлқин узунлиги интервалидаги электромагнит тўлқинлар таъсирини сезади. Бу жараёнда кўзнинг спектрал сезгирлиги қуйидаги тенглама билан ифодаланади:


Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish