xDSL турлари
Мазкур технология ассиметрик ҳисобланади, яъни тармоқдан фойдаланувчига маълумотларни узатиш йўналишидагитезлик, фойдаланувчидан тармоққа маълумотларни узатиш тезлигидан юқори.
Телефон абонент кабелларидан фойдаланувчи уланиш технологиялари оиласи DSL (Digital Subscriber Loop) ёки ЦСПАЛ (цифровая система передачи по абонентским линиям – абонентлар линияси бўйлаб рақамли) узатиш тизимларидир. DSL қурилмасида кенг полосали кириш каналини ташкил этиш схемасини 7.1-расмда келтирилган тарзда тасаввур қилиш мумкин.
Расмдан кўриниб турибдики, DSLнинг барча ечимлари технологик равишда ёпиқ тизимлардан ташкил топади. Телефон линиясининг охирги нуқталарида DSL модемлари ўрнатилади ва улар рақамли маълумотлар оқимини модуляцияланган сигналга ўзгартиради. Тизимнинг чиқишида фойдаланувчиларга маълумотларни узатиш стандарт интерфейслари тақдим қилинади: Е1, V.35/V.24, Usb ёки Ethernet. DSL ечимининг ички соҳасида ишлаб чиқарувчилар рақамли сигнални модуляция қилишнинг турли принцип ва усулларидан фойдаланишлари мумкин. Шу тарзда, баъзи технологиялардан ташқари (ADSL, ADSL2+, VDSL), DSL технологиясида модемларнинг мослашувчанлиги талаб қилинмайди.
DSLтехнологияси техник ечимлар асосидаги турли принциплар бўйича классификацияланган. Бизнинг амалий ишимиз учун ушбу масалаларга чуқурлашишнинг зарурияти йўқ. Таъкидлаш жоизки, DSL нинг барча ечимлари симметрик ва асимметрикка бўлинади. Энди кейинги бандларда хDSL технологияси орқали уланиш усулларини қараб чиқамиз.
хDSL орқали уланиш
8.3-расмда хDSL орқали уланишни ташкиллаштириш усуллари кўрсатилган.
8.2-расм. хDSL орқали уланишни ташкиллаштириш усуллари
АDSL модемлари мижоз абонент линиясининг ҳар бир якунида ўрнатилади. Мис жуфтликларида анча катта полоса кенгликларини олиш учун ADSL – модем технологияси, частота диапазонларини тахминан 0.4 МГц дан 1.1 МГц гача бўладиган алгоритмларга эга бўлиши керак. Сплиттер – ADSL модемини телефон сими билан улаш учун қўлланиладиган паст частотали фильтр, берилган частоталардан юқорисини ўтказмайди. Мадомики телефон уланишларида барча нутқ сигналлари 4 кГц дан паст экан, микрофильтрлар (LP – Low Pass) шундай шаклланадики, маълумотлар олиб кетувчи сигналларга тўсиқ бўлувчи, стандарт телефон каналларига таъсир қилувчи, 4 кГц дан юқори барча частоталарни блакировка қилади. Хаттоки, мазкур абонент линиясида ADSL ускуналари шикастланганда ҳам паст частотали фильтр телефон чақириқларига узлуксиз хизмат қилади. АТС томонда қуйидаги функцияларга эга бўлган DSLAM ўрнатилади:
шлейфни зичлаштирувчи кенг полосали рақамли тизимни яратиш;
рақамли абонент линия (АЛ)сининг узоқдаги модемига частотавий модуляция, маълумотлар оқимини “тармоқ-фойдаланувчи” ва “фойдаланувчи-тармоқ” узатиш юкламаси маршрутизацияси;
физик сатхни ўзгартириш.
Маҳаллий узелнинг Интернет-провайдери, хонадон абонентларини ва коммерцион фаолият олиб борувчи корхоналарни xDSL станцияси билан улаш учун DSLAMни қўллайди. DSLAM рақамли абонент линиясининг юзлаган модемларидан чиққан “тармоқ-фойдаланувчи” оқимларини маълумотларини қабул қилиши керак, кейин бу маълумотларни улаган ва мультиплексирлаган ҳолда, анча юқори тезликда узатиш учун частотавий қурилмага киритади. DSLAM, “тармоқ-фойдаланувчи” оқимларини, тармоқни таъминловчиларни кейинги қурилмаларига бирлаштиради:
хDSL орқали уланиш қуйидаги афзалликларга эга:
мавжуд абонент линиялари (АЛ)ни қўллаш;
такомиллаштирмасдан, телефон симларининг мис жуфтликлари бўйича маълумотларни узатиш тезлигини сезиларли даражада ошириш;
жуда кўп хар хил турдаги трафикларни (одатдаги телефон гаплашишларидан тортиб Internet га уланишгача) ягона абонент линияси бўйича узатиш;
маълумотларни 32 кбит/с дан 50 Мбит/с гача тезликда узатиш.
xDSL оиласи таркибига қуйидаги технологиялар киради:
ADSL (Asymmetric Digital Subscriber Line – асимметрик рақамли абонент линияси);
RADSL (Rate-Adaptive Digital Subscriber Line – уланиш тезлигини мослаштирувчи рақамли абонент линияси);
ISDL (ISDN Digital Subscriber Line – рақамли абонент линияси IDSN);
HDSL (High Bit-Rate Digital Subscriber Line – юқори тезликли абонентлинияси);
SDSL (Symmetric Digital Subscriber Line – симметрик рақамли абонентлинияси);
VDSL (Very High Bit-Rate Digital Subscriber Line – ўта юқори тезликли рақамли абонентлинияси);
G.Lite (ADSL технологиясининг соддалаштирилган варианти ҳисобланади) ва унинг вариациаси.7.1-жадвалда xDSL технологиясининг тавсифлари келтирилган.
Кўпгина xDSLлар турлича мақсадларда қўлланилади;
кўп ўчрайдиган асимметрик xDSLлар одатда Интернетга алоқа учун қўлланилади ва хонадон секторига мўлжалланган нархни таъминлайди;
- симметрикxDSLлар, асосан коммерцион секторларда ва ишчи тавсифлар, шунга ўхшаган махсуслашган “нуқта-нуқта” каналлари ёки юқори тезликли хизматлар учун талаб қилинади.
8.1-жадвал
xDSL технологияси тавсифи
Do'stlaringiz bilan baham: |