8, 9- лабораторя ишлари
xDSL технологияси асосида IAD қурилмасининг тармоқдаги ўзаро ҳаракатини ўрганиш
ADSL ПРОФИЛИНИ TELNET ВА NETNUMEN ЁРДАМИДА ЯРАТИШ
9.1.Ишдан мақсад
ADSL профилини TELNET ва NETNUMEN ёрдамида яратиш ваўрганишдан иборат.
Назорат саволлари
Кенг полосали кириш тармоқлари, абонентга уланиш тармоқларининг тузилиш принципи ва архитектураси.
Назарий маълумотлар
хDSL — самарали линиявий кодларни, микроэлектрониканинг замонавий ютуқлари асосида линиявий бузилишларни адаптив коррекциялаш ва сигналларни рақамли қайта ишлаш усулларини қўллаш йўли орқали маҳаллий телефон тармоқларининг абонент линияларини ўтказувчанлик қобилиятини етарли ошириш имконини берувчи технологиялар оиласидир.
xDSL аббревиатурасида «х» символи, аниқ технологиянинг номини билдирувчи биринчи символ (белги)ни белгилаш учун қўлланилади, DSL эса (инглиз тилидаDigital Subscriber Line) рақамли абонент линияси деган маънони англатади.
хDSL технологияси, энг яхши аналог ва рақамли модемлар уланиши мумкин бўлган тезликлардан ҳам юқорироқ тезликда маълумотларни узатиш имконини беради.
Бу технологиялар, абонентлар ва провайдерлар учун бир қанча афзалликларни яратган ҳолда овозни, юқори тезликлимаълумотларни ва видеосигналларни узатишни қўллаб-қувватлайди. хDSLнинг бир қанча технологиялари мужассамлашган ҳолда,юқори тезликли маълумотларни ва овозни бир мис жуфтлик бўйича узатиш имконини беради. хDSL технологиясининг мавжуд турлари асосан, қўлланиладиган модуляциянинг шакли ва маълумотларни узатиш тезлиги бўйича фақланади.
xDSL хизматлари муайян мақсадларни ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган яъни: улар мавжуд телефон линияларида ишлаши, абонентнинг ҳар хил аппаратураларини ишига халақит бермаслиги (масалан телефон аппарати, факс ва ҳ.к), узатиш тезлиги назарий 56Кбит/с чегарадан юқори бўлиши керак ва ниҳоят, улар доимий уланишни таъминлаши керак.
xDSL нинг асосий турларига ADSL, HDSL, IDSL, MSDSL, PDSL, RADSL, SDSL, SHDSL, UADSL, VDSLлар киради. Бу технологияларнинг барчаси абонентнинг телефон линияси орқали юқори тезликли рақамли уланишни таъминлайди. xDSL технологиялари маълум бир мақсадларга эришиш учун ва телекоммуникация бозорининг маълум бир заруратини қондириш учун яратилган. xDSLнинг айрим технологиялари оригинал ишланмалардан ҳисобланади, бошқалари эса оддий назарий модел деб фараз қилинади, айни шу пайтда учинчиси кенг қўлланилаётган стандартлардир. Мазкур технологиянинг асосий фарқлари, маълумотларни кодлаш учун қўлланиладиган модуляциялаш усуллари ҳисобланади.
ADSL (ADSL; инглиз тилида.AsymmetricDigitalSubscriberLine — ассимметрик рақамли абонент линияси) — модемли технология бўлиб, охирги мил муаммоларини ечиш учун мўлжалланган. Абонентнинг аналог телефон линияларини юқори тезликли уланиш линияларига ўзгартиради. Мазкур технологиянинг асосий афзаллиги, абонентгача кабел ётқизмаслик зарурати. Ётқизилган мавжуд телефон кабелларини қўллайди, “телефон” ва “модем” сигналларини ажратиш учун сплиттерлар ўрнатилади.
Маълумотларни узатиш ва қабул қилиш учун турли каналлар қўлланилади. Қабул қилувчи канал катта ўтказувчанлик қобилиятига эга. ADSL технологияси, рақамли ва аналог маълумотларни узатиш линиясини бирлаштирувчи гибрид тармоқларни қуришда қўлланилади. Бу эса маълумотлар оқимини узатиш учун қўлланиладиган симлар жуфтлигидан одатдаги телефон алоқасининг аналог сигналларини узатиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |