В. М. Каримова ижтимоий психология


Ижтимоий психологиянинг Россия ривожланиши



Download 0,87 Mb.
bet13/61
Sana23.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#156483
TuriУчебник
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   61
Bog'liq
Ижтимоий психология В М Каримова

2.4. Ижтимоий психологиянинг Россия ривожланиши

Собиқ иттифоқ давлатларида, биринчи навбатда Россияда ижтимоий психология 20-йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. Бу борада рус ижтимоий психологиясининг асосчиси деб ҳақли равишда В.М.Бехтеревни кўрсатиш мумкин. У ўзининг рефлексология назарияси доирасидан шахс хулқ-атворининг мотивларини тушунтиришга уринганлардан биридир. Унинг фикрича, барча онгли ва онгсиз жараёнлар ташқи хулқ-атворда, ҳаракатларда ифодаланади, шунинг учун ҳам ташқи ҳаракатларни, қилиқларни, нутқни, товушни ўрганиш орқали шахснинг ўзини ва бу ҳаракатларнинг сабабларини аниқлаш мумкин. Бехтерев қарашларидаги камчилик шу эдики, у ўз илмий хулосаларида социологияни биология билан, психологияни эса физиология билан аралаштириб юборди, шу орқали шахс ва жамият тараққиётининг универсал қонунларини топмоқчи бўлди.


Бехтеревдан кейинги олимлар, чунончи, Ю.Васильевнинг “биологик социологияси” ҳам, М.А.Рейстнернинг “оммавий психологияси” ҳам, Л.Н.Войтоловскийнинг “жамоа психологияси” ҳам рефлекслар қонунини механик тарзда ижтимоий психологик жараёнларни тушунтиришга кўчириш бўлди, десак хато бўлмайди.
20-30- йилларда болалар ва ўсмирлар ижтимоий психологик тараққиётини ўрганишга қаратилган икки йўналиш пайдо бўлдики, улар ҳам қатор камчиликлардан ҳоли бўла олмадилар. Масалан, биологик ёки биогенетик назария тарафдорлари шахснинг шаклланишида ирсий ва биологик наслий омиллар етакчи рол ўйнайди, деб ҳисоблашса (Е.Аркин, И.Арямов ва бошқалар), социологик ёки социогетик назариётчилар бу борада ижтимоий муҳит ролини ниҳоятда катта эканлигини ҳимоя қилиб чиқдилар (С.Моложавий, А.Залкинд ва бошқалар).
30-йилларда А.С.Макаренко, А.Залужный, Л.С.Выготский, Н.К.Крупская, М.Сухомлинский ва бошқа қатор олимлар ўз назарий қарашларини марксизм билан бевосита боғлаб, жамоа ва шахс назариясини яратдилар. Улар шахснинг шаклланишида ижтимоий муҳитнинг, жамоанинг ролини, таълим-тарбиянинг аҳамиятини исботлашга уриндилар. 40-60-йилларда ижтимоий-психология тараққиётида нисбатан сокинлик даври бўлди. Чунки психология соҳасида олиб борилган тадқиқотлар ичида ижтимоий психологик тадқиқотлар йўқ ҳисоб эди. Бу фан Россияда ва бошқа собиқ иттифоқдош республикаларда 70-йиллардан кейин кескин ривожлана бошлади. Бунда москвалик ва ленинградлик (ҳозирги Санкт-Петербург) олимлар мактаби катта рол ўйнади. Агар Москва шаҳрида асосан ижтимоий психология бўйича фундаментал назарий тадқиқотлар кўплаб ўтказилиб, унда ҳозирги замон ижтимоий психологик тадқиқотларнинг эмпирик қонунлари асослари ишлаб чиқилган бўлса, Санкт-Петербургда кўпроқ тадбиқий илмий тадқиқот ишлари олиб борилдики, улар биргаликда минглаб ёш ижтимоий психологлар авлодини тарбиялаб етиштирдилар. Улар эса ҳаётимизга илғор фикрлар ва далил тадқиқотлар билан кириб келиб, ҳозирги кун фанини дунё миқёсида мисли кўрилмаган даражага кўтардилар. Лекин юқорида айтиб ўтилганидек, Россияда социал психологиянинг ривожланишида хориж психологиясининг, айниқса Америка Қўшма Штатлари психологиясининг таъсири анча сезиларлидир.



Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish