В. М. Каримова ижтимоий психология


Турли ахборот-психологик вазиятларда шахснинг ижтимоий хулқи



Download 0,8 Mb.
bet56/61
Sana13.07.2022
Hajmi0,8 Mb.
#788075
TuriУчебник
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
Каримова ИП 2007

4.6.4. Турли ахборот-психологик вазиятларда шахснинг ижтимоий хулқи

Очиқ ахборот коммуникацияси жараёнида ёшлар онгига таъсир этаётган ёт ғояларга қарши ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишдан аввал ёшларнинг ижтимоий хулқ-атворини ўрганиш лозим. Ижтимоий хулқда кўзга ташланадиган энг муҳим холатлардан бири ташвишланиш, нималардандир чўчиш ва шу туфайли ижтимоий муносабатлардан ўзини олиб қочишга интилиш ҳисларининг намоён бўлишидир. Чунки агар психологик ҳимоя холатининг моҳиятидан келиб чиқиладиган бўлса, бу – шахс ички кечинмаларини ифодаловчи шундай холатки, унда одам ички руҳий муътадилликни асраш учун ўзидаги хавотирланиш, қўрқув ва хадиксирашларини босишга, улардан халос бўлишга интилади. Психологик ҳимоя – шахсни турли салбий таъсирлардан асрашга, психологик дискомфортни бартараф этишга хизмат қилади. Шундай холатларда одам одатда шахслараро муносабатларда ўзини бошқачароқ тутадиган бўлиб қолади. Психологлар ҳимоя механизмларига одатда қуйидагиларни киритадилар:



  • очиқ ҳис-кечинмаларни босиш, кўрсатмасликка уриниш;

  • рад этиш, яъни номаъқул маълумотни очиқ рад этиш, қўшилмаслик;

  • проекция – ўзидаги ҳиссиёт ва кечинмаларни ташқи объектларга кўчириш орқали пайдо бўлган холатнинг сабабларини ташқаридан қидиришга мойиллик;

  • идентификация – ўзини ахборот эгасига ўхшатиш, унинг ўрнига ўзини қўйиш орқали қадриятларни рад этиш ёки танқидсиз ўзлаштириш;

  • регрессия – илгари ҳаётида, масалан, ёшлигида бўлиб ўтган қайсидир воқеларга қайтиш, уларнинг яхши ва маъқулларини яна хотирада тиклаш ва хулқда қайтариш орқали ўзида психологик ҳимоя ёки оқловни ташкил этиш;

  • ёлғизланиш - жамиятдан ўзини олиб қочиш, ўзидаги ўзгаришларни бошқаларга билдирмасликка интилиш, масалан, шундай шароитларда айрим талабалар ўқишга бормай қўядилар;

  • рационализация – мулоҳаза ва фикр юритиш орқали ўзида ҳимоя инстинктларини пайдо этиш;


  • Download 0,8 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish