В. М. Каримова ижтимоий психология


Кичик гуруҳларнинг классификацияси



Download 0,8 Mb.
bet33/61
Sana13.07.2022
Hajmi0,8 Mb.
#788075
TuriУчебник
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61
Bog'liq
Каримова ИП 2007

4.3.3. Кичик гуруҳларнинг классификацияси

Тарихан кичик гуруҳларни расмий ва норасмий турларга бўлиш қабул қилинган. Бундай бўлинишни америкалик олим Э.Мэйо таклиф этган эди. Унинг фикрича, расмий гуруҳ ҳар бир аъзоларнинг расмий ролларга эга эканлиги, улар мавқеининг ва гуруҳда тутган ўрнининг аниқлиги билан характерланади. Бундай гуруҳларда муносабатлар асосан “вертикал” тарзда рўй бериб, гуруҳнинг бир ёки бир неча аъзосида “ҳокимият” бўлганлиги учун ҳам , улар бошқаларни бошқариш, уларга буйруқ, расмий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Расмий гуруҳга мисол қилиб ҳар қандай биргаликдаги фаолият мақсадлари асосида шаклланган жамоаларни – ишлаб чиқариш бригадаси, талабалар гуруҳи, синф ўқувчилари, педагогик жамоа ва бошқаларни олиш мумкин.


Расмий гуруҳлардан фарқли ўлароқ норасмий гуруҳлар ҳам мавжуд бўладики, улар асосан стихияли тарзда, аниқ мақсадсиз таркиб топади ва уларда аъзоларнинг аниқ мавқелари, роллари олдиндан белгиланган бўлмайди. Кўпинча норасмий гуруҳ расмий гуруҳ таркибида ташкил топади ва уларни бошқариш ҳам олдиндан белгиланган бўлмай, одамлар ичидан у ёки бу шахсий сифатлари туфайли ажралиб чиққан аъзолар норасмий раҳбарлик ролини бажаришлари мумкин.
Бундан ташқари, ижтимоий психологияда референт гуруҳ тушунчаси ҳам бор. Бу тушунча фанга биринчи марта америкалик тадқиқотчи Г.Хаймен томонидан 1942 йилда киритилган эди. У ўз тадқиқотларида шуни исбот қилдики, маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари учун шу гуруҳ ичида ёки бошқа доираларда шундай шахслар гуруҳи мавжуд бўлар эканки, у ўз хатти-ҳаракатлари, фикрлари ва йўналишларида ўша гуруҳ аъзоларига эргашиш, уларни танқидсиз қабул қилишга мойил ҳамда тайёр бўлар экан. Шундай шахслар гуруҳи референт гуруҳ номини олди. Ўқувчи учун бундай гуруҳ ролини мактабдаги бир неча ўқитувчилар, отаси ёки онаси, яқин дўсти ёки қариндошларидан кимдир ўйнаши мумкин. Шуниси характерлики, шахс доимо шу гуруҳга эргашади, уни қадрлайди, у билан мулоқотда бўлишга интилади. Рус психологлари бу гуруҳни одатда шахс учун мавжуд ҳақиқий гуруҳ (аъзолик гуруҳи) таркибида ёки унга қарши бўлган гуруҳ сифатида қарайдилар. Нима бўлганда ҳам ана шундай гуруҳнинг мавжудлиги шахс учун аҳамиятли бўлиб, унинг хулқ-атвори учун эталон ҳисобланади. Тадқиқотчи ёки тарбиячининг вазифаси, ана шу гуруҳни аниқлай олиш ва аниқлагандан сўнг нима учун айнан шу гуруҳ референт ролини ўйнаганини билиш муҳимдир. Референт гуруҳга қараб шахсга баҳо бериш, унинг хулқ-атворини башорат қилиш мумкин.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish