В. М. Каримова ижтимоий психология


Очиқдан очиқ юз берадиган низолар



Download 0,8 Mb.
bet27/61
Sana13.07.2022
Hajmi0,8 Mb.
#788075
TuriУчебник
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61
Bog'liq
Каримова ИП 2007

Очиқдан очиқ юз берадиган низолар одатда тортишиб қолган шахсларнинг тўғридан-тўғри, бевосита хатти-ҳаракатлари тарзида намоён бўлади. Бундай низони кузатиш, қайд этиш ва унга кеарк бўлса, аралашиш ҳам мумкин бўлади. Яширин низо эса очиқ намоён бўлмайди, балки у турли хуфёна усуллар билан амалга оширилади. Ташқаридан қараган одам бундай низонинг мавжудлигини сезмайди.
Баъзан низолар объектив сабаблар, шарт-шароитлар боис вужудга келади. Масалан, агар бу ишлаб чиқаришда бўлса – иш шароитларининг ёмонлиги, хизмат вазифаларининг ноўрин тақсимланганлиги, кадрлар салоҳиятига беэътиборлилик, меҳнатни рағбатлантиришдаги адолатсизлик кабилар одамлар ўртасида муайян тангликларни келтириб чиқарадики, бу шахслараро ўзаро муносабатларда ўз аксини топиб, уларнинг ўзаро ва ходимларнинг раҳбарлар билан урушиб қолишига, яширин ёки очиқ конфронтацияга олиб келади. Бу каби низоларни бартараф этиш учун уни келтириб чиққан объектив шарт-шароитларни ўзгартириш ёки камчиликларни йўқотиш орқалигина амалага оширилади.Чунки жамоадаги бундай низолар ўзига хос сигнал функциясини бажарадики, у орқали раҳбарлар меҳнат жамоасида номаъқул психологик муҳит пайдо бўлаётганлигидан хабардор бўладилар.
Субъектив сабаблар ёки омиллар туфайли келиб чиқадиган низоларга аксарият холатларда одамларнинг ўзлари, уларнинг шахсий хусусиятлари, улардаги эҳтиёж, истак ва маслакларнинг номутаносиблиги асос бўлади. Бунда қарор қабул қилувчининг қарори бошқаларга номаъқул бўлиши, улар меҳнати адолатсиз баўоланиши, айрим шахсларнинг эса очиқ табиатан жанжалкаш эканлиги сабаб бўлади.
Бундан ташқари, низолар қуйидагича тоифаланади:

  • горизонтал – бир-бирига бўйсунмайдиган, тобе бўлмаган оддий ходимлар ўртасида;

  • вертикал – ўзаро бир-биридан амал поғонаси бўйича фарқ қилувчилар, масалан, раҳбар билан ходим ўртасида;

  • аралаш - шахслараро муносабатларда у ва бу холат уйғун келганда. Одатда ишлаб чиқариш фаолиятида энг кўп тарқалган низо тури вертикал ва аралаш бўлиб, улар жами низоларнинг 70-80 фоизини ташкил этади.




Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish