V. Gavel Kuchsizlar kuchi rtf


ҳақиқат тезисга эмас, балки



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/40
Sana01.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#626737
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40
Bog'liq
1 5116207782214763056

ҳақиқат тезисга эмас, балки
тезис ҳақиқатга таъсир қилади.
Демак, ҳокимият ҳақиқатдан кўра кўпроқ
мафкурага яқин бўла бош лайди, у ўз кучини тезисдан олади ва у тезисга тўлиқ
боғланиб қолади. Бу муқаррар равишда мафкуранинг ҳокимиятга эмас
(парадоксал тарзда),
ҳокимиятнинг мафкурага хизмат қила бошлашини
кўрсатади; мафкура гўё ҳокимиятнинг ўзидан
“ҳокимиятни тортиб олган”
диктаторга айланади. Кишида одамлар эмас, балки тезис, ритуал ва мафкура
одамларни бошқараётганлиги таассуроти пайдо бўлади.
Мафкура ҳокимият ички мустаҳкамлигининг асосий кафолати, айни
пайтда иқтидор ворисийлигининг муҳим шарти ҳамдир. “Мумтоз” диктатурада
иқтидорга нисбатан мерос ҳуқуқи ҳанузгача муаммоли бўлиб, бундай
тизимларда ҳокимиятни кўзлаган эҳтимолий даъвогарлар кўпинча “яланғоч”
кучга мурожаат қилади. Посттоталитар тузумда эса ҳокимият – бир шахсдан
бошқасига, бир гуруҳдан иккинчисига ёки авлоддан-авлодга анча юмшоқ
усулда, аниқроғи, янги “ring-maker” функцияси билан, етакчи кадрларни
танлаш
легитимация ритуали
асосида амалга оширилади Ритуалга таяниш ва
уни содиқлик билан жонлантириш номзодга “ўсиш” имкониятини беради.
Табиийки, посттоталитар тузумда ҳам ҳокимият учун кураш мавжуд ва
аксарият ҳолларда бу кураш очиқ жамиятдагига қараганда анча шиддатли
ҳамдир
(албатта, бу кураш демократик қоидалар билан тартибга
солинмайди ва жамоатчилик назорати билан қамраб олинмаган ҳамда
шаффоф эмас, балки яширин, парда ортидаги курашдир. Масалан, ҳукмрон
17


коммунистик партиянинг ҳудудий бўлимларининг бирида бош котиб
алмаштирилса, куч ишлатар қисмлар ва хавфсизлик бўлинмалари аксарият
ҳолларда ҳарбий хушёрлик ҳолатига келтирилади).
Бироқ, бу “мумтоз”
диктатура курашларидан фарқли ўлароқ, ҳеч қачон тизим пойдевори ва унинг
барқарорлигига таҳдид солмайди. Жуда ошиб кетса давлат структураларида
тебранишларни вужудга келтиради, аммо унинг табиий бириктирувчи
тўқимаси бўлмиш мафкура дарз кетмаганлиги учун тезда ўзини тиклаб олади:
ким кимнинг ўрнига ва қандай усуллар билан келишидан қатъий назар,
буларнинг барчаси фақат умумий ритуал фонида амалга оширилади.
Бу
“ритуал
диктати”,
табиийки,
ҳокимиятнинг
сезиларли
ўзсизлашишига олиб келади; инсонлар ритуалга бўйсунади ва унга деярли
сингиб кетади, кўпинча ритуал одамларни зулматдан – “ҳокимият нурига”
кўтариш учун табиий мавжуддай туйилади: посттоталитар тизимда давлат
иерархиясидаги барча ёрқин
(лаёқатли)
шахслар – ҳокимият тўрининг –
ахлоқсиз, маддоҳ, қарсакбоз ва қулсифат югурдаклари томонидан сиқиб
чиқарилаётганини кузатиш мумкин.
Қиёфасиз ва ўзлигини йўқотган ҳокимиятнинг бундай ўзбошимча
ҳаракатланиши тизим “ўзҳаракатининг” асос солувчи белгиларидан биридир;
афтидан, ушбу “ўзҳаракат” диктати давлат тузилмаларига хизматчиларни
танлашда номзодларнинг шахсий иродасини инобатга олмайди, афтидан “нутқ
диктати” посттоталитар тузум “ўзҳаракатини” кафолатлайдиган энг яхши
“нотиқларга” ҳокимиятни тақдим этади.
Ғарб советологлари шахснинг посттоталитар тизимдаги ролини
кўпинча
ошириб
баҳолайдилар.
Улар,
иқтидордаги
шахсларнинг
(нейтраллашган тузилмалар томонидан чексиз ваколатлантирилганига
қарамай)
тизимнинг, аҳамиятсиз ва итоаткор қули эканлигини кўздан
қочиришади. Бироқ тажриба шуни кўрсатадики, тизим “ўзҳаракати”
раҳбарнинг иродаси ва шахсиятига қараганда анча кучли индивидуаллигини
18


сақлаб қолган мансабдор ҳам давлат иерархиясида яшаб қолиши учун
аноним-ритуал ниқоб ортига ўз шахсиятини яширишга мажбур бўлади.
Мабодо у ўз иродасини ифода этишга ҳаракат қилса, “ўзҳаракат” инерцион
кучи билан эртами-кечми уни енгади ёки бегона жисм сифатида давлат
тузилмасидан сиқиб чиқаради ёхуд аста-секин ўз шахсиятидан воз кечишга,
“ўзбошқарув” билан бирлашишга ва олдингилардан фарқ қилмайдиган
югурдакка айланишга мажбур қилади
(Гусак ёки Гомулка эвол юциясини
5
6
эсланг).
Доимий равишда ритуаллар ортига яшириниш ва унга мурожаат қилиш
зарурати, ҳатто, давлат хизматидаги энг маърифатли инсонларни ҳам

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish