Тайвань
4
15
11
26
Малайзия
3
8
10
20
Жанубий
Корея
4
13
14
30
Сингапур
7
15
30
Чили
4
7
14
18
* Я И М 1 9 9 0 й и л нар хп а р и да ҳ и с о б ланган.
4 Х ейфецБ.А . М ировой опыт успешных модернизаций. //Международная экономика, № 6, 2011. С. 23.
5 Ўша манба. С. 24.
156
Янги индустриал мамлакатларнинг ривожланишидаги туртинчи босқич
- бу жахон хўжалигига интеграциялашув босқичи ҳисобланади.
Я н г и
индустриал мамлакатларда хорижий капитал катнашмаган биронта тармоқ
йўқ. Бу сохзда илгари Лотин Америкаси мамлакатларида АҚШ компа
ниялари, Жануби-Шарқий Осиёда Япония компаниялари етакчилик
қилишган бўлса, ҳозирда эса тескари жараён юз бермокда.
Янги индустриал мамлакатларнинг саноатлашиш дарахасини куйидаги
икки босқичга ажратиш мумкин:
Биринчи босқич — иктисодий ўсишда етакчи тармоқ сифатида кдйта
ишлаш саноатини ривожлактириш босқичи. Бу тармоқда ишлаб чиқариш
ҳажми 1960-1995 йиллар мобайнида
6
бараварга ошган. Мазкур тармоқнинг
ривожланиш жараёни технологик ;киҳатдан одций ва кўп капитал талаб
қилмайдиган матолар, кийим-кечак, пойабзал, озиқ-овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқаришдан бошланган.
Иккинчи босқич - саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиш босқичи. Бу
босқичда ривожланиш ишлаб чиқариш учун мўлжалланган маҳсулотларга
бўлган талабнинг ортиши билан боғлиқ бўлгани сабабли капитал хам тегишли
тармоқларга оқиб ўтган. Натижада қайта ишлаш саноати маҳсулотларининг
умумий улушида ишлаб чиқариш воситалари улушининг ортиши кузатилди.
Жаҳон амалиёти кўрсатшпича, Осиё мамлакатларида кемасозлик,
автомобилсозлик, кейинги босқичларда аудио ва видео техникалар ишлаб
чиқариш, компьютер ва ахборотлар индусгрияси тармокдари иктисодиётни
модернизациялашиинг ҳаракатлантирувчи тармоқлари сифатида ривож-
лантирилган. Ушбу тармоқларнинг ривожланиши Ғарбда эришилган илгор
технологияларни узлапггирипши талаб этади. Масалан, Японияда 1960-
1970 йилларда технологиялар импорти уларнинг экспортидан саккиз
баравар кўп бўлган. Бу тармоқлар қисқа мудцатда оммавий ишлаб чиқа-
ришни йўлга қўйиш имконини берган. Жумладан, Корея Республикасида
2000
йилда умумий тоннажи
12,2
млн. тоннага тенг (жаҳон тоннажининг
54% и) савдо кемаларини ишлаб чиқарган. 1990 йилларнинг охирида
жаҳонда мобиль телефонлар ишлаб чиқаришнинг 34% и Малайзия
ҳиссасига тўғри келган.
2000
йилда жаҳон компьютерлар ишлаб чиқариш
ҳажмининг 39% и, телевизорларнинг 42% и, оргтехника ва офис
ускуналарининг 50% дан ортиғи Хитойда ишлаб чиқарилган. У тармоқлар
«миқёс таъсири» натижасидаги афзалликлар туфайли ички бозорга
йўналтирилмаган. Масалан, Корея Республикасида 1967 йили мамлакатда
165 000 т а автомобиль мавжуд бўлгани ҳолда, 300 000 т а автомобиль
ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилган. Иктисодий ўсшшшнг
етакчи ишлаб чиқариш тармоқларида хомашё ва энергия сарфи тайёр
маҳсулот қийматининг 10-12% идан (электроника) 22-25% гачасини
(кемасозлик) ташкил этган6. Иктисодиётни модернизациялаш туфайли
6
Иноземцев В. Локомотивы роста. //Ведомости, 20.04.2009.
157
яратилган янги тармоқларда модернизация жараёнини давом эттиришдан
манфаатдор оммавий ишчи синфи пайдо бўлди. Масалан, 1990 йилларнинг
охирида Малайзияда ишчиларнинг 14% и электроника саноатида, Кореяда
ишчиларнинг 11% и кемасозлик ва автомобилсозлик саноатида, Хитойда
ишчиларнинг 10% и оргтехника ишлаб чиқаришда банд бўлган. Охирги
25—30 йил ичида Осиё мамлакатлари иқгисодиётини «модернизациялаш
локомотивлари» жаҳон иқгисодиётида реал воқеликка айланди
.7
Охирги 10 йилликда Осиё ва Лотин Америкасидаги қатор мамлакатлар
модернизациялаш жараёнлари туфайли юқори технология ни мужассам-
лаштирган маҳсулотларни экспорт қилувчи худуддарга айланди. Юқори
технология ли маҳсулот қиймати ишлаб чиқариш миқёси кенгайиб борган
сари арзонлашди ва улар саноат маҳсулотларини экспорт килишга
нисбатан самарали бўлиб қолди. Натижада ривожланган мамлакатларда
ўта мураккаб ва капитал сигимкорлиги юқори бўлган микрочип ва
фармацевтика маҳсулотлари ҳам модернизациялашни ҳаракатлантирувчи
тармокдарга айланди.
9.3. Р и вож ланаётган м ам л ак атл ар н и н г ж ақон иқтисодиётидаги
ўрн и н и н г ортиб бориш и
Ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон хўжалигидаги ўрни уларнинг
иқгисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Ривожланаётган
мамлакатлар хиссасига
2010
йилда жаҳон ялпи миллий маҳсулотининг
48,0% и, жахон экспортининг 34,6% и тўғри келди8.
XXI аср бошига келиб жаҳон хўжалигининг ривожланишидаги асосий
хусусият ривожланаётган ва ўтиш иқгисодиёти мамлакатларининг
барқэрор суръатларда ривожланиши хисобланади. ХВФ маълумотларига
кўра, агар 1990-йилларда бу мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг ўртача
йиллик қўшимча ўсиш суръатлари 3,2% ни ташкил этган бўлса, 2000-2002
йилларда Лотин Америкасининг йирик мамлакатлари ҳамда Туркияда рўй
берган молиявий ва бошқа қийинчиликларга қарамасдан бу кўрсаткич
ўртача 4,8% га тенг бўлди. 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-
иқгисодий
инқирозига қадар
бу
мамлакатларда иқгисодий ўсиш
суръатлари 7,4% га етди ва ривожланган мамлакатларга нисбатан деярли
уч бараварга ошди9.
Жаҳон
молиявий-иқтисодий
инқирозига
қарши
кураш
чора-
тадбирларининг самараси ўлароқ,
2010
йилда ривожланган мамлакатлар
ялпи ички маҳсулоти ўртача 3,1% га, ривожланаётган мамлакатларда эса
7,3% га ўсди (9.2.1-жадвал).
7 А .В Захабов, Ш.Х.Хаясибакиев, Н Г М ум ин ов. Хорижий инвестициялар. Ўқув қўлланма. -Т .: ‘'Молия”,
2010. 245-6.
8 Перспективы развитая мировой экономики Замедление роста, увеличение рисков. Обзор. Сентябрь
2011. МВФ. Вашингтон, 2011. С. 181.
9 Минь Чжу. Появление новых задач. //Финансы и развитие, Июнь 2011. С. 4$.
158
Р и вож л ан аётган м ам л ак атл а р д а я л п и и ч к и м аҳсулотнинг ўсиш
суръатлари , ўтган й и лга нисбатан фоиз ҳисобида10
9.3.1-ж адвал
Do'stlaringiz bilan baham: |