В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

Назорат саволлари:
133


8
-Б О Б . Я П О Н И Я И Қ Г И С О Д И Ё Т И
8.1. Я п о н и я м акрои қгисоднй ри вож л ан и ш моделининг босқичлари, 
ом илларн ва хусусиятлари
Япония
1
замонавий жаҳон хўжалигида алоҳида ўринга эга мамлакат 
бўлиб, М эйдзи (1868) инқилобидан кейинги юз йил ичида феодал 
давлатдан ривожланган бозор иқгисодиёти мамлакатига айланди. 
Бу 
даврда Япония лқтисодий жиҳатдан ўзини тиклабгина қолмасдан саноат 
жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар.қаторидан ўрин олди.
Япониянинг бу даврдаги иқгисодий ривожланишини олти босқичга 
бўлиб ўрганнш мумкин.
Б и р и н ч и босқич 1896 йилдан Иккинчи жаҳон уришининг охиригача 
бўлган даврни қамраб олади ва Японияда ҳарбийлашган иқгисодий 
тизимни шакллантириш босқичи ҳисобланади. “Янги иқгисодий тизим” 
хусусий фирмалар мавқеини фақат маҳсулот ишлаб чиқариш учунгина 
масъуллик даражасигача пасайтириб кўйди.
И к к и н ч и босқич 1945 йилдан 1958 йилгача давом этди. Ушбу босқич 
7 йиллик Америка ҳукмронлиги ҳамда қатор институционал ва иқгисодий 
ислоҳотларнинг амалга оширилиши билан ажралиб туради. Улар 
таркибида 1946-1950 йиллардаги аграр хамда, Дзайбацуларни
2
тарқатиб 
юбориш билан боглиқ ислоҳотларни ва америкалик шггисодчилар Додж ва 
Шоулар томонидан инфляцияга қарши курашга қаратилган, “фалажли 
даволаш” номини олган ислоҳотлар алоҳида аҳамиятга эга. Бу давр Япония 
иқгисодиётининг урушдан кейинги қайта тикланиш даври ҳисобланади.
У чин чи босқич 1958-1973 йилларни ўз ичига олади ва барқарор 
юқори иктисодий ўсиш суръатлари туфайли япон иқгисодий мўъжизаси 
номига эга бўлди. Ўн беш йил ичида мамлакат ялпи миллий маҳсулоти 6,5 
мартага, саноат ишлаб чиқариш ҳажми эса 10 мартага ошди. Ушбу даврда 
япон иқгисодиётининг ўсиш суръатлари йилига ўртача 
11
% ни ташкил 
этгани ҳолда ривожланган мамлакатлар ичида энг юқори кўрсаткични 
ташкил этди.
Тўртинчи босқич 1973 йилдан бошланади ва мамлакат иктисодиётига 
1970 йиллардаги жаҳон ёқилғи инқирозларининг таъсири туфайли ўртача 
ўсиш суръатлари ва таркибий ўзгаришлар (1973-1980) даври номини олди. 
Японияда инқироз 1976 йилда бартараф этилди, аммо мамлакат иқгасодий 
жонланиш босқичига “таркибий касал тармокдар” - энергия ва материал си­
гимкорлиги юқори тармоқлар, енгил саноатнинг меҳнат сигимкорлиги юқори 
тармокдари ва кемасозлик тармогидаги муаммолар билан кириб келди.
1 Япония Тинч океанининг Шаркдй Осиё соҳнлларига яқив 6800 та ороллардан иборат бўлиб, умумий 
майдони 37$ минг кв. км.ни ташкил этади. Япония ҳудуд&нннг 99% и тўртга йирик орол - Хоккайдо, 
Хонсю» Сикоку ва Кюсюга тугрв келади.
2
Японаздаги мврик молия-саноат гурухлари.
134


Б еш инчи босқич “совун кўпиги” иқгисодиётининг шаклланиши билан 
боғлиқ бўлиб, бу давр Японияда йўқотилган 
ў н
йиллик номини одди. 1990 
йилнинг 1 октябри акциялар курсининг пасайиши билан бошланди ва Никкэй 
индекси
3
20 минг иенагача пасайди, яъни 1989 йилнинг декабрига нисбатан 
49% га кисқарди. Кейинчалик 1 октябрь қора душанба деб аталадиган бўлди. 
“Совун кўпигсг ’ иқтисодиёти инқирози билан боғлиқ салбий оқибатларнинг 
реал секгорга таъсири натижасида Япония икгисодиёти чукур ва давомли 
депрессия ҳолатига тушиб қолди. Ушбу ҳолат 2004-2010 йиллардаги бироз 
жонланиш ни ҳисобга олмаганда
2011
йилгача давом этди.
Фикримизча, 2011 йил 11 мартдаги ер қимирлаши билан боғлиқ 
воқеадан сўнг Япония икгисодиётининг ривожланишидаги олтинчи 
босқич бошланди.
Япониянинг 
иктисодий 
ривожланиш 
моделига 
хос 
куйидаги 
белгиларни ажратиш мумкин:
- давлатнинг товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, савдо ва 
инвестициялар соҳасидаги улушининг пастлиги;
- давлатнинг тадбиркорлик фаолиятини рагбатлантириш, икгисо- 
диётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишдаги фаол иштироки;
- меҳнат бозорида фирмалар даражасида бир маротабаяик мехнат шарт- 
номаларининг кўлланилиши. Меҳнат муносабатлари «фирма патерналю- 
ми»ни (бир умр ёлланиб ишлаш тизими, фирма - бизнинг уйимиз) ифода 
этади;
- фирмалар ва давлатнинг ишчи кучи малакасини ошириш, 
ишчиларни ишлаб чиқаришни бошкаришга жалб этишга алоҳида эътибор 
қаратиши;
- молия-саноат гуруҳларининг кейретсуларга асосланиши. Улар 
компанияни ташкил этишнинг тармоқли тизим ига эгалиги, фирмалар 
ўртасидаги алоқаларни амалга ошириш мижозпар ва етказиб берув- 
чиларнинг 
ўзаро 
ишонч 
муносабатларига 
асосланиши, 
мижозлар 
эҳтиёжига тезда 
мослашиши. 
саноат 
бирлашмалар ининг 
вертикал 
интеграциялашиш принципи бўйича тузилганлиги, компания асосини банк 
ташкил этиши каби хусусиятларга эга. Япония саноат мажмуаси 
“Мииубиси”, “М ицуи”, “Сумитомо”, “Даичи Кангин”, “Фуе”, “Санва” каби 
молия-саноат гурУХларидан ташкил топтан ва уларнинг ҳиссасига 
мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 14-15% и тўғри келади.
Япония XX асрнинг иккинчи ярмида барқарор иқгасодий ўсиш 
суръатларига эга бўлди ва ушбу кўрсаткич 1951-1960 йилларда ўртача -
8,1%, 1961-1970 й и л л а р д а - 10,7%, 1971-1980 йилларда-4 ,6 % , 1981-1990 
йилларда 4,0% ни ташкил этди4.
3 Токио фонд биржасининг биринчи секцкясвда савдода фаол цатнашадиган 225 та компания акциялари 
баҳосюганг ўртача арифметик оддий усулда хлсобланадиган Япония фонд индекси.
4 Мировая экономика и международные экономические отношения: учебник, /под ред. Проф. 
А С Булатова, проф. Н Н.Лпвевцеьа. -М .: Магистр, 2010. С. 281.
135


Фикримизча, Япониянинг «иқгисодий мўъжизага» эришиш омиллари 
куйидагиларда намоён бўлади:
- ялпи жамгариш нормасининг юқорилиги - ушбу кўрсаткич 1990 
йилларнинг ўрталаригача 30% дан юқори бўлди;
- ҳарбий харажатларнинг пастлиги - давлат бюджетидан ҳарбий 
мудофаа учун сарфланаётган харажатлар микдори 1930-1940 йилларда 
ялпи ички маҳсулотнинг 9—10% ини ташкил этгани ҳолда, ушбу кўрсаткич 
1947-1980 йилларда 1% дан ошмади. Япония конституциясига мувофиқ 
харбий мақсадлар учун сарфланадиган давлат бюджети харажатлари 
мамлакат ЯИМ нинг 1% дан ошиқ бўлиши мумкин эмас;
- АКД1 ва Ғ арбий Европага нисабатан япон ишчи кучи пинг 
арзонлиги, юқори малакага эгалиги ва меҳнатсеварлиги;
- хорижий илмий-техник билимлардан ва юқори технологиядан 
самарали фойдаланиши;
- икгисодиётда фаол таркибий қайта ўзгаришларнинг амалга 
оширилиши;
- экспортни ривожлантиришга йўналтирилган фаол сиёсатнинг олиб 
борилганлиги. Ҳукуматнинг урушдан кейинги иктисодий ривожланиш 
концепциясига мувофиқ табиий ресурсларга бой бўлмаган мамлакат фақат 
экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарибгина «омон» қолиши мумкин 
эди. Бундан ташқари, япон экспорта иенанинг пасг курси ёрдамида 
мунтазам рағбатлантириб борилди;
- урушдан кейинги иктисодий ислоҳотлар - урушгача бўлган 
монополияларни йириклаштирди ва аграр ислоқотлар амалга оширилди;
- иқгисодиётни давлат томонидан самарали тартибга солиш — 
ум ум миллий иқтисодий дастурлар, устувор тармоқларга солиқ имтиёз- 
ларини жорий этиш, ички бозорга рақобатчиларни киритмаслик, 
инфляциянинг паст даражасини таъминлаш;
- мамлакат худудининг кулай иқтисодий-географик жойлашгаилиги. 
Мамлакат Тинч океани ҳавзаси минтақасининг марказида жойлашганлити 
сабабли, аксарият халқаро денгиз ва ҳаво йўллари бу ҳудудни кесиб ўтади.
8.2. Я пон ия я қти сод и ёти н н н г тар к и б и ва ривож лан иш д инам икаси
Япония дунёнинг етакчи иқгасодий марказларидан бири ҳисобланади.
2010 йилда Япониянинг номинал ЯИМнинг ҳажми 5.5 трлн. долларни 
ташкил этди, кўрсаткич бўйича АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи ўринни 
эгаллайди. Ш унга қарамасдан охирги йилларда Хитой, Ҳиндистон, 
Бразилия 
каби 
йирик 
ривожланаётган 
мамлакатларнинг 
барқарор 
иктисодий ўсиш суръатларига эришишлари туфайли Япониянинг глобал 
иқтисодий тизимдаги ўрни бироз сустлашди. Мисол учун Япониянинг 
дунё ЯИМдаги ҳиссаси 1990 йилда 14,3% ни ташкил этган бўлса, 2010
136


йилга келиб ушбу кўрсаткич 8,7% га тенг бўлди5. ЯИМнинг аҳоли жон 
бошига тўғри келадиган ҳажми бўйича Япония 2000 йилда дунёда 3 
ўринни эгаллаган 
бўлса, 
2010 йилда 23 
уринни, 
Менежментни 
ривожлантириш 
халқаро 
институтининг халқаро рақобатбардошлик 
рейтингида мамлакат 1990 йилда 1 ўринни эгаллагани ҳолда 2010 йидда 27 
ўринга тушиб қолди.
Япония 
иқгисодиётининг 
тармоқ 
таркиби 
ҳам 
ривожланган 
мамлакатлар каби постиндустриал кўринишга эга. 
2010
йилда мамлакат 
ялпи ички маҳсулотининг 71% и хизматлар, 29% и саноат, 1% и қишлоқ 
хўжалиги соҳасига тўғри келди. 
1980-2010 йилларда ялпи ички 
маҳсулотнинг тармоқ таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши 4% дан 1% 
гача, саноатнинг улуши 42% дан 28% гача қисқаргани ҳолда, хизматлар 
соҳасининг улуши 24% дан 71% гача ортди (8.2.1-жадвал).
8 . 2 . 1 - ж а д в а л
Я п он и я иқгисодиётининг та р м о қ тар к и б и , ж ам и га нисбатан 
фоиз қисобида
6

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish