В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet349/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

Валюта тизими 
деб, халқаро валюта муносабатларини ташкил 
қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклига айтилади. Валюта муносабатларини 
ташкил қилишнинг давлат шакли дейилишига сабаб шуки, 
миллий 
валюта 
тизими 
ҳар бир мамлакатда давлат томонидан ташкил этилади ва тартибга 
солинади. Жахон 
валюта тизими 
эса, давлатлараро келишувларга асосан 
ташкил топали. Валюта муносабатларини ташкил қилишнинг ҳуқуқий шакли 
дейилишининг боиси шундаки, валюта тизими бўйича қабул қилинган 
қонунлар, халкаро қоидалар ва бошкд меъёрий ҳужжатларнинг талабларини 
бажариш халқаро муносабатларнинг барча субъекхпари учун мажбзфийдир. 
Масалан, Лмайкада қабул қилинган тўртинчи жаҳон валюта тизимининг 
талабига асосан, олтиндан давлатлар ўртасида тўлов воситаси сифатида 
фовдаланиш тақиқяанди.
Валюта тизимининг уч асосий тури мавжуд:
1. Миллий валюта тизими.
2. Минтакавий валюта тизими
3. Жахон валюта тизими.
Миллий 
валюта 
тизими — бир мамлакат худудида халкаро валюта 
муносабатларини ташкил қилишнинг давлат-ҳукуқий шакли. Миллий валюта 
тизими минтакавий ва жаҳон валюта тизимларининг юзага келиши учун асос 
вазифасини 
ўтавди. 
Миллий 
валюта тизимининг 
ривожланганлиги
5 9 2


мамлакатнинг тапщи иқгисодий алоқаларининг ривожланганлик даражаси 
билан белгиланади.
Минтақавий валюта тизими маълум бир минтакада жойлашган 
давлатларнинг 
ҳукуматлари 
ўртасида тузилган 
шартномага 
асосан 
шаклланади. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, минтақавий валюта 
тизими билан жаҳон валюта тизими ўртасидаги чегарани аниқлаш жуда 
мушкул. Бунинг сабаби шундаки, айрим минтакавий валюта тизимлари 
аллақачон жаҳон валюта тизими талаблари даражасида фаолият кўрсатмокда.
Жахон валюта тизими - бу давлатлар ўртасидаги халқаро валюта 
муносабатларини ташкил кдпишнинг давлат-ҳу қу қий шакли 
бўлиб, 
давлатлараро келишу влар асосида юзага келади.
Миллий валюта тизими куйидаги элеменглардан ташкил топади:
- миллий валюта;
- миллий валютанинг алмашиниш шарти;
- миллий валютанинг паригети;
- миллий валюта курсининг режими;
- мамлакатда. валютавий чеклашларнинг мавжудлиги ёки мавжуд 
эмаслиги:
- мамлакатнинг халқаро валютавий ликвидлилигини миллий миқёсда 
тартибга солиш;
- халқаро кредит муомала воситаларидан фойдаланиш тартибини 
белгилаш;
- мамлакатнинг халкдро ҳисоб-кигобларини амалга ошириш тартибини 
белгилаш;
- миллий валюта бозори ва олтин бозорининг режими.
31.2. Жаҳон валюта тизими ва унинг асосий элементлари
Жаҳон валюта тизими, юқорида таькиддаб ўтганимиздек, халкдро 
валюта муносабатларини давлатлар ўртасида ташкил қилиш шаклидир.
Жаҳон валюта тизими ўзининг ривожланишида тўрт босқични босиб ўг- 
ди ва улар куйидаги халкаро валюта тизимларини ўзида мужассамлаштиради:
1. Париж валюта тизими;
2. Генуэз валюта тизими;
3. Бретгон-вудс валюта тизими;
4. Ямайка валюта тизими.
Биринчи жа^он валюта тизими 1867 йилда Париж да бўлиб ўтган 
давлатлараро келишув натижасида ташкил тодди. Ушбу тизимда олган-монега 
стандарта, яъни давлатлар ўртасидаги алоқаларда тўлов воситаси сифатида 
фақат олтиндан фовдаланиш жорий этилди.
Биринчи жахрн уруши даврида юзага келган иқгасодий инқироз 
натижасида биринчи жаҳон валюта тизими барҳам тодди ва унинг ўрнига
593


иккинчи жаҳон валюта тизими юзага келди. Мазкур тизим 1922 йилда 
Италиянинг Генуя шахрида бўлиб ўттан давлатлараро келишувнинг 
натижаси бўлди. Учинчи жаҳон валюта тизимида олтин-девиз стандарт 
жорий қилинди. Бунинг маъноси шуки, давлатлараро муносабатларда олтин 
билан бирга 30 та мамлакатнинг миллий валюталари халқаро тўлов воситаси 
сифатида эътироф этилди. Аммо 
ҳ а қ и к д тд а
Англиянинг фунт стерлинги ва 
олтин халқаро тўлов восигасига айланди.
Бунинг сабаби шундаки, биринчидан, Биринчи жаҳон уруши оқибатида 
фунт стерлинг Европадаги бошка валюталарга нисбатан оз микдорда 
қадрсизланди, иккинчидан, XX асрнинг 20-йилларига келиб жахон 
савдосининг 60 фоиздан ортиқ қисми Англия банклари томонидан фунт 
стерлингда молиялапггирилар эди, учинчидан, Англия очиқ иқтсодиётга эга 
бўлиб, шу сабабли, Англия билан савдо-сотиқ қилиш осон эди, ўз навбатида, 
Англиядан товар сотиб олиш учун бошқа давлатларга фунт стерлинг керак 
эди, уни 
топ и тгт 
учун эса, Англиягатовар сотиш зарур эди.
1944 йилнинг 22 июнида АҚШнинг Брепон-Вудс шахрида учинчи 
жахон валюта тизимига асос солинди. Мазкур тизимда эришилган муҳим 
натижалар куйидагилардан иборат:
- АҚШ доллари ва Англия фунт сгерлингига расман жахрннинг захира 
валюталари деган мақом берилди;
- миллий валюта курсининг олтин паритетдан тебраниш чегараси 
манфий 1% дан мусбат 1% гача бўлган оралиқ сифатида белгилаб қўйилди;
- АКТ II 
долларидаги захираларни олтинга алмаштириш катьий 
белгиланган баҳода амалга оширилди, яъни 1 унция олтин 35 долларга 
алмаштириладиган бўлди;
- ХВФ давлатлараро валюта муносабатларини тартибга солувчи орган 
сифатида ташкил этилди.
XX асрнинг 70-йилларида АҚШ доллари курсининг кескин тебрана 
бошлаганлиги 
доллардан 
захира 
валюта 
сифатида 
фойдаланаетган 
давлатларнинг норозилигига сабаб бўлди. Натижада, АКЦ1 долларидан кочиш 
тенденцияси 
пайдо 
бўлди. 
Бундан 
ташқари, 
долларнинг 
олтинга 
алмаштирилиши натижасида АҚШ олтш захиралари миқцорининг кескин 
камайиши юз берди. Юқорида қайд этилган сабаблар АҚШ долларининг 
гегемонлигига асосланган учинчи жаҳон валюта тизимининг емирилишига ва 
тўртинчи жаҳон валюта тизимининг юзага келишига сабаб бўдди. Айниқса, 
АҚШнинг Вьетнамда олиб борган узоқ йиллик уруши натилсасида Давлат 
бюджегининг дефицити миқдори кескин ўсди. Бу эса, доллар курсининг 
кескин хебраниши учун жиддий асос бўлди.
Тўртинчи жаҳон валюта тизими Ямайка давлатининг Кингстон 
шаҳрида, 1976 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган давлатлараро келишув 
натижасида юзага келди ва 1978 йилнинг апрелида ратификация қилинди.
Тўртинчи жаҳон валюта гнзимнлинг мухим натижалари куйида­
гилардан иборат:
594


- олтинни демонетизация қшгаш расман тугалланди;
- катьий белгиланган курелар режими бекор қилинди;
- олгин-девиэ стандарта СДР стандарта билан алмаштирилди;
- ХВФнинг валюта муносабатларини эркинлаштиришга кўмакла- 
шиш ини кучайтириш белгиланди.
Жаҳон валюта тизимининг элементлари:
- захира валюталар, халқаро ҳисоб бирликлари - захира валюталар 
сифатида АҚШ доллари, евро, Буюк Британия фунт стерлинги ва Япония 
иенаси тан олинади. Халкаро ҳисоб бирлиги сифатида СДРни кўрсатиш 
мумкин. СДР валюта саватида 2006-2010 йилларда АҚШ долларининг улуши 
44,0% ни, евронинг улуши 34,0% ни, фунт стерлингиинг улуши 11,0% ни, 
иенанинг улуши эса 11,0% ни ташкил этгани ходда, ушбу таркиб 2011-2015 
йилларда 41. ,9,37,4,11,3 ва 9,4 нисабатда бўлиши кутилмовда (31.1.1 -жадвал);
- валюталарни узаро конвертациялаш шартлари - фақат ички 
конвертация га эга бўлган валюталар, ички ва ташки конвертацияга эга булган 
валюталар;
- валюта паритетларининг умумлаштирилган режимлари - валюта пари- 
тетлари миллий валюталарнинг харид қобилиятини етакчи валюталардан 
бирининг тулов қобилиятига нисбатан ҳисоблаш кенг қўлланмокда;
- валюта курси режимларини тартибга солиш - катьий белгиланган 
курелар режими барҳам тодди ва давлатларга эркин сузиш режим идан 
фойдаланиш тавсия этилди;
- валютавий чеклашларни давлатлараро тартибга солиш - ХВФ жорий 
операциялар буйича валютавий чеклашларини олиб ташлашни талаб қилади;
- халкаро валютавий ликвидпикни давлатлараро тартибга солиш —
халкаро валютавий ликвидлиги паст бўлган давлатларга ХВФ имтиёзли 
кредитлар бермади ва уларга техник ёрдам кўрсатади;
- халкаро кредит муомала восигаларвдан фойдаланишнинг умумлаш­
тирилган тартиби - халкаро кредит муомала воситаларидан фойдаланишнинг 
умумлаштирилган тартиби халкаро Женева конвенциялари, аккредитив ва 
инкассо бўйича умумлаштирилган қовдаларда ўз ифодасини топган;
- халкаро ҳисоб-китоб шаклларини умумлаштириш - халкаро хисоб-ки- 
тоб шакллари икки йирик гуруҳга бўлинади: соф тўловлар ва ҳужжатлаш- 
тирилган тўловлар;
- халқаро валюта ва олтин бозорларининг режими - халкаро валюта ва 
олтин бозорлари валютавий чеклашлар мавжуд бўлмаган давлатларда 
жойлашган ва уларда эркин савдо амалга оширилади;
- валюта муносабатларини тартибга солувчи халқаро ташкилотлар -
ХВФ, Жаҳон банки гурухи, Халқаро хисоб-китоблар банки бу соҳада нуфузли 
халкаро ташкилотлар хисобланади.
595



Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish