В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х


-расм . Тўлов балансини тартибга солиш дастаклари



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet347/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

30.42-расм . Тўлов балансини тартибга солиш дастаклари
587


Миллий валютани девалвация қилиш оркдли тўлов балансини тартибга 
солишдан олдин экспортга ва импортга булган талабларнинг эластиклик 
даражаларини таҳлил қилиш керак. Ушбу талабларнинг эластиклик 
даражаларининг йиғиндиси бирдан кичкина бўлса, девальвация оркдли тўлов 
балансини тартибга солиш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Бундан ташқари, бир 
қатор мамлакатлар бир вақгда валюта девальвациясидан фоцдаланишса, бу 
уларнинг тўлов балансларига жиддий таъсир кўрсагмайди, аммо жахрн валюта 
тизимининг беқарорлашишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ХВФ 
низомининг 4-моддасига биноан ХВФ аъзоларига валюта курсини ўзгартириш 
орқали халқаро савдода рақобатбардошликпарини оширишлари ман қшшнган.
Тўлов балансини қисқа муддатда тартибга солиш учун мамлакатлар 
ташқи савдони тартибга солишнинг тариф ва нотариф дасгакларидан 
фойдаланишлари мумкин. Импорт божларини ошириш ва ташқи савдо 
операцияларини амалга оширишда қўшимча талабларни жорий қилиш оркдли 
импортни камайтириш мумкин. Аммо Жахрн Савдо Ташкилотига аъзо 
мамлакатларда тариф ва нотариф дасгакпардан фовдаланиш имкояиятлари 
чекланган. Мисол учун. ЖСТ қоидаларига биноан субсидиялардан ва 
демпингдан фойдаланиш ман этилган.
Шунингдек, мамлакатлар жорий операциялар ҳисобига кирувчи 
“кўринмас” 
операцияларга 
таъсир 
кўрсатиш 
дасгакларидан 
хдм 
фойдаланишлари мумкин. “Кўринмас” операциялар тулов балансининг 
хизматлар экспорти/импорти ҳисобида ва даромадлар ҳаракати ҳисобида акс 
этгирилади. Бу операцияларга таъсир кўрсатиш мақсадида мамлакатлар кўп 
ҳолларда валюта чекловларидан фойдаланишади. Валюта чекловига мисол 
қилиб мамлакатдан жисмоний шахслар томонидан олиб чиқилиши мумкин 
бўлган хорижий валюта микдорининг чекланганлигини келтириш мумкин. 
Бундан ташқари, мамлакатлар туризмдан келиб тушадиган тушумларни 
кўпайгиришга хдм ҳаракат қилишади. Мамлакатда туризм инфратузилмасини 
ривожлантириш оркдли тулов батане сальдосига ижобий таъсир кўрсатади. 
Аммо жаҳон иқгисодиёшда пасайиш кузатилганда халкдро туризм хдм 
қисқариб боради. Шу сабабли жаҳон молиявий-иктисодий инқирози 
шароитида мамлакатлар ўз тулов баланс сальдоларини туристларни қўпроқ 
жалб қилиш ҳисобига ижобий тарафга ўзгартиришлари кам кузатилган.
Тўлов балансини узок муддатли тартибга солиш ички талабни 
қискдртиришга йўналтирилган макроиқгисодий сиёсатни амалга ошириш 
билан боғлиқ. Бунинг учун хукумат давлат бюджети камомадини 
камайтиради, фоиз ставкани ўзгартиради ва пул массасини қискартиради. Шу 
билан бирга хукумат хорижий капитал импортини купайтиришга ва капитал 
экспортини қискартиришга ҳам ҳаракат қилади. Аммо халқаро амалиёт 
кўрсатишича, капитални мамлакатдан олиб чиқишни маъмурий усуллар билан 
чеклаш, одатда, кутилган натижага олиб келмаган. Айрим ҳолатларда тўлов 
баланси 
камомадини 
молиялаштириш 
учун 
ХВФ 
каби 
халқаро 
ташкилотлардан қарз олиш мумкин.
588


Глобализация шароитида тўлов балансини давлатлараро тартибга 
солишнинг ахдмияти ошиб бормокда. Тўлов балансини давлатлараро тартибга 
солиш XX асрнинг 70-йилларидаги нефть инқирози шароитида шаклланган ва 
замонавий молиявий-иқшсодий инкздюз шароитида бу усулдан фойдаланиш 
юқори самарадорликка эгадир. Мисол учун, Европа Итгифокида қарздорлик 
инқирозига учраган мамлакатларга бошқа мамлакатлар томонидан молиявий 
ёрдам берилмокда. Бундан ташқари, клиринг иггифокини ташкил килиш қам 
тўлов балансини давлатлараро тартибга солишнинг самарали шаклларидан 
биридир.
Тулов балансини тартибга солиш усулининг самарадорлиги бу усулнинг 
кўлланилиш шарт-шароигига боғлиқ. Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, тўлов 
баланси билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш учун юқорида 
келтирилган усуллар билан бирга мамлакатда самарали таркибий сиёсат 
амалга оширилиши керак экан. Чунки таркибий ўзгаришларнинг самарали 
амалга оширилиши мамлакатнинг жахон бозоридаги рақобатбардошлигини 
юксалтиради.
Асосий тушунчалар
Тўлов баланси - мамлакатнинг муайян даврий вақг учун ташқи дунё 
билан молиявий битимларининг натижаларини ҳисоблаш.
Халқаро валюта захиралари — бошкд давлатлар ва халкдро ташкилотлар 
билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиш мумкин бўлган олтин, эркин 
конвертацияланадиган валюта ва бошкд активлар.
Олтин-валюта захиралари - мамлакатлар хукуматлари ва марказий 
банклари ихтиёрида турувчи юқори ликвидпи молиявий активлар.
Захира марказлари - жаҳон иқшсодиётида захира валюталарни эмиссия 
қилувчи мамлакатлар.
Халкаро валюта ликвидлиги — мамлакатнинг ўз ташқи мажбу- 
риятларини валюта чекловлар ига мурожаат этмасдан, кредиторлар учун 
макбул тўлов воситаларида тўлай олиш қобшшяти.
Халкаро валюта ликвццлиги кўрсаткичи - жаҳон олтин-валюта 
захиралари ҳажмининг йиллик импорт қиймзшга нисбати.
Валюта захираларини днверснфикациялаш - бир вақгнинг ўзида бир 
нечта етакчи ва барқарор валюталарда захиралар ташкил килиш.
Ялпи ташқи қарз - бир мамлакат резидентининг норезидентларга 
нисбатан қабул қилган асосий сумма ва фоизлар кўринишидаги шартлар билан 
боғлиқ бўлмаган жорий, ҳақиқатда тўланмаган, шунингдек мамлакат 
резидентларининг норезидентларга нисбатан келажакда, муайян муддатда 
тўланиши лозим булган мажбуриятлари қажми.
Пролонгация - кредитор томонидан қарз бўйича тўловларни кечик- 
тириши билан боглнқ операция.
5 8 9


Париж клуби - расмий тапщи қарзларни тартибга солиш билан 
шуғулланувчи клуб.
Лондон клуби — хусусий сектор ташқи кзрзларини тартибга солиш билан 
шутулланувчи клуб.
Тулов балансини тартибга солиш — давлатнинг тўлов балансини 
ижобий узгартириш ёки кўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган 
мақсадяи фаолияти.
Тўлов балансини тартибга солиш дастаклари - тулов баланси холатига 
таъсир этувчи қисқа ва узоқ муддатли воситалар тизими.
Назорат саволлари:
1. Тўлов баланси нима мақсадца тузилади?
2. Тўлов баланси ва ҳисоб-киоб балансининг фарқарини сананг.
3. Тўлов баланси операциялари хусусиятига кўра неча турга бўлинади?
4. Тўлов баланси модцаларини санаб ўтинг.
5. Жорий операциялар балансида нималар акс эттирилада?
6. Кандай ҳолда тўлов баланси ижобий хисобланади?
7. Тўлов баланси тақчиллигини қандай бартараф этиш йўлларини 
биласиз?
8. Ташки қарз инқирози ва уни тартибга солиш усуллари нималардан 
иборат?
9. Тўлов балансини давлат томонидан тартибга солиш зарурияти 
нимадан иборат?
10. Тулов балансини тартибга солишнинг кандай усуллари мавжуд?

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish