Ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Киселёв Дмитрий Анатольевич



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/29
Sana28.04.2022
Hajmi1,13 Mb.
#587777
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Автореферат Гулямова З.Р. 12.04. 2022

Киселёв Дмитрий Анатольевич 

филология фанлари доктори



Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети 
Диссертация ҳимояси Бухоро давлат университети ҳузуридаги DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03 
рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил «____»_____________ соат ______даги мажлисида бўлиб 
ўтади. (Манзил: 200118, Бухоро шаҳри, М.Иқбол кўчаси, 11-уй. Тел.: +99865 221-29-14; факс: 
+99865 221-27-57, е-mail: buxdu_rektor@buxdu.uz.) 
Диссертация билан Бухоро давлат университети Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин 
(____ рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 200118, Бухоро шаҳри, М.Иқбол кўчаси, 11-уй. 
Тел.: +99865 221-25-87.) 
Диссертация автореферати 2022 йил «___»_________куни тарқатилди. 
(2022 йил «_____»_______ даги _____ - рақамли реестр баённомаси). 
 
 
 
 
 
Д.С. Ўраева
Илмий даражалар берувчи Илмий 
кенгаш раиси, филология фанлари 
доктори, профессор 
З.И. Расулов
Илмий даражалар берувчи Илмий 
кенгаш илмий котиби, филология 
фанлари номзоди, доцент 
М.М. Жўраева
Илмий даражалар берувчи Илмий 
кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, 
филология фанлари доктори, профессор
 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияяияси) 
 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. 
Жаҳон 
тилшунослигининг замонавий босқичи инсон омили ҳукмронлиги 
чегараларида 
юзага 
келган 
лингвистик 
йўналишлар, 
жумладан,
прагмалингвистика, лингвомаданиятшунослик, психолингвистика каби 
соҳаларнинг тараққий этиши билан характерланади. Бу жараёнда тил ва 
маданият интеграцияси лисоний ҳодисаларни, тил услубиятини, унинг 
алоҳида элементларининг концептуаллашув қонуниятларини когнитив 
аспектда қиёсий ўрганиш муҳимлигини белгилаб берди. Зеро, турли тизимли 
тил ва маданият платформаларида воқеланган стилистик восита 
(антитеза)ларнинг коммуникатив-функционал, контекстуал, лексикографик, 
лингвистик ва экстралингвистик табиатини кузатиш тилшунослик назарий 
концепцияларини, икки миллат маданий ахборотини теран идрок этиш, инсон 
мантиғи ва тафаккурининг тил функционаллиги фалсафасида намоён 
бўлишини илмий талқинга тортиш имконини беради.
Дунё лингвистик услубшунослигида антитеза ҳодисасининг лексик-
семантик, 
структур-функционал, 
семантик-морфологик, 
синтактик-
коммуникатив хусусиятлари, таснифларига бағишланган монолингвал ва 
компаратив характерда бўлган кенг кўламли изланишлар олиб борилган.
Бироқ антитезанинг миллий қолип сифатидаги мақоми, унинг асосий 
концептосфераси, функционаллигининг гендер омиллари, дунё бадиий 
манзарасини тақдим этиш ва тафаккур ҳосиласи сифатида коммуникатив 
жараённи воқелантириш хоссаларини когнитив-ментал, лингвомаданий, 
психоэтнолингвистик аспектларда тиллараро қиёслаш каби устувор вазифалар 
ижроси бадиий матнда концептуал мазмуннинг шаклий кўринишларини очиб 
беришга, муаллиф шахсининг бадиий дискурс миллий-маданий манзарасини 
яратишдаги этноцентрик позициясини белгилашга хизмат қилади.
Мамлакатимиз ўзининг миллий тараққиёт стратегиясини белгилаб олган 
босқичда мультимаданий дунё ҳамжамиятига интеграллашув жараёни 
филология соҳасининг антропоцентрик парадигма йўналишида тараққий 
қилишини тақозо этди. «… Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек 
тилига ва ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини чет тилларига таржима 
қилиш 
чора-тадбирлари 
дастури»
1
қиёсий 
тилшунослик, 
бадиий 
адабиётшунослик ва таржимашунослик кесимида дунё ички ва ташқи 
манзарасини лисоний-эстетик сатҳда кузатиш, лингвомаданиятдаги 
универсал, умумфалсафий концептларни таҳлил қилиш
борасидаги
илмий 
изланишлар сифати ва кўламини ошириш каби устувор стратегик вазифаларни 
белгилаб берди.
Бу, ўз навбатида, ҳар иккала миллат лисоний тафаккури ва 
маданиятига хос бўлган коннотациялар, ҳиссий образлар, борлиқни вербал 
баҳолаш ҳақидаги илмий тасаввурларнинг теранлаштирилишига кенг йўл 
очади.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини 
ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича 
комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши.//Халқ сўзи, 2017 йил 13 январь. -№9 (6703). 



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-
5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2019 йил 21 
октябрдаги № ПФ-5850 “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва 
мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 
йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва 
тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик 
маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар 
дастури тўғрисида»ги, 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон “Ўзбекистон 
Республикасида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини 
сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган 
вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация иши муайян даражада 
хизмат қилади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish