Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
384
оилада шахслараро мулоқоти, маданияти ва муносабатларини миллий қадриятлар ва
умуминсоний қадриятлар негизида шакллантиришга алоҳида урғу берилади.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-
сон
Фармони
билан
тасдиқланган
“2017-2021
йилларда
Ўзбекистонни
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”
1
да
ҳам ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қаторида
“жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган,
ватанпарварлик ғояларига ҳамда ўзининг қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни
тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш” белгилаб
қўйилган.
Ҳеч қандай муболағаларсиз айтиш мумкинки, ёшлар тарбиясида миллий
қадриятларимизданда устун бўлган ҳеч қандай қонуниятнинг ўзи йўқ эканини асрлар
мобайнида синовдан ўтган ҳақиқатлигини аждодларимиз бизга қолдирган меросида
ҳам яққол намоён бўлади. АҚШнинг Висконсин штатидан бўлган, илм фанда ўзининг
юксак ҳиссасини қўшган психолог ва психотерапевт Вирджиния Сатир: “Оила - бутун
олам микрокоиноти
2
. -Уни англаш учун оилани ўрганиш етарли. Оилада мавжуд
бўлган хукмронлик, хамфикрлилик, эркинлик, ўзаро ишонч, мулоқот кўникмалари -
ҳаётдаги кўплаб ходисаларнинг калити. Агар дунёни ўзгартириш керак бўлса, оилани
ўзгартириш зарур”, каби фикрларни баён қилади. Шундай экан, оилада ҳар бир оила
аъзосининг ўз ўрни бўлганидек, ёшлар тарбиясида ҳам отанинг ўз ўрни ва онанинг ўз
ўрни бўлиши керак. Агар ҳар бир оила аъзоси ўз ўрнига эга бўлмаса , яъни эр-
хотинни доимий равишда инкор этиб, улар ўзбошимчалик билан ёндашса, фарзанд
нафақат бадҳулқ, ишёқмас, қўпол ва меҳрсиз бўлиб улғаяди, ёинки фақатгина ўзини
ўйлаб яшашни одат қилади. Кўплаб ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига
эътибор қаратадиган бўлсак носоғлом турмуш маданиятига эга бўлган ёшларнинг
қатта қисми оилада она меҳрига тўймаганлиги маълам бўлади. 2018 йилда ўтказилган
Республика “Ижтимоий фикр” маркази тадқиқот натижаларига кўра баъзи оила
бошлиқлари турли ҳил сабаблар билан фарзандлари тарбиясига тўғри эътибор
қаратмасдан уларнинг таълим-тарбияси масаласига масъулиятсизлик билан
ёндашганлиги кўрсатиб ўтилган. Сўровномада иштирок этган респондентларнинг
чорақ қисми фарзандлари мактабга қизиқишлари йўқлиги ёки оилавий шароити
оғирлиги натижасида дарс машғулотларига иштирок этмай келаётганлигини
билдиргани изоҳланган. Шу билан бирга ота-оналар фарзандалрини бўш вақтларини
қандай ўтказаётганлиги ҳақида қизиқиб кўрмагнлиги ҳамда улар фарзандларининг
компьютер технологиялари ва мобил алоқалардан унумли фойдаланишларига ишончи
комиллигини билдирган. Албатта, жамиятда муҳим касб этган ота-она ва бола, эр ва
хотин, оилада шахслараро муносабатлар ҳамда турли номутаносиблик ва муаммолар
бевосита оилада вужудга келади. Шу ўринда оила ва ундаги муносабат масалаларида
буюк мутафаккирларимиз ҳамда олимларимизнинг асарлари орқали алоҳида урғу
бериб ўрганганликларини, уларнинг қарашлари натижасида кузатишимиз мумкин.
Шахс ва шахслааро муносабатлар, инсон камолотидаги мавжуд муаммолар неча
асрлар давомида буюк алломаларимиз, олимларимизнинг асосий эътиборида
бўлганлиги кўрамиз. Буюк алломаларимиз бўлмиш Абу Наср Форобий, Абу Райҳон
1
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривож-лантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармони. - «Ўзбекистон
Республикаси 2017 йил 13 февраль, 6-сон, 70-модда.
3 Сатир В. Как строить себя и свою семью / Пер. с англ . -- М.: Педагогика-пресс, 1992. - 190 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |