МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ ОРҚАЛИ МАЛАКА ОШИРИШ
У.А.Қосимов - Бухоро ХТХҚТМОҲМ «Педагогика ва психология, таълим
технологиялари» кафедраси мудири пс.ф.н.
Аннотация:
мақолада модулли ўқитиш орқали малака ошириш таълимини самарадор
қилиш унинг имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш массалалари тавсифланган
ва мувофиқ хулосалар қилинган, тавсиялар берилган
Замонавий таълимни самарадор қилиш унинг имкониятларидан янада кенгроқ
фойдаланиш, таълимни амалга оширишга қўйилган ҳозирги
замон асосий
талаблардан
бири бўлиб қолмоқда.
Таълим жараёнини қай йўсинда ташкил қилсак, унинг амалга оширилиш
механизимини ихчам, тушунарли, амалда қўллаш учун қулайлиги, мустақил билим
оширишнинг восита ва усулларининг энг оптималини танлай олсак ва шу билан бир
вақтда энг кам вақт сарф қилиб ўзлаштириш суръатини ошириш кабилар илғор
ўқитувчиларни, методист олимларини бефарқ қолдирган эмас.
Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
28
Бу борадаги изланишлар оқибатида янги-янги ғоялар илгари сурилди; жумладан
таълимни оптималлаштириш, билим кўникма ва малакаларни босқичма-босқич
ўзлаштириш, тингловчи фаолиятини фаоллаштириб уни таълим жараёнининг
обектига айлантириш, дастурлаштирилган таълим кабиларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
ХХI асрда илмий техник тарақиётнинг жадаллашуви ҳаётнинг барча соҳаларини
тубдан ислоҳ қилишга олиб келганидек таълим жараёнини ҳам янгилаш уни нафақат
замонавий ахборот технологиялари балки инновацион ғоялар, концепциялар ва
технологиялар имкониятлари билан боғлаш ва шу иккониятлардан оптимал(оқилона)
фойдаланиб ўзлаштиришни тезлатиш ва шу билан бир қаторда унинг
самарадорлигини янада юқорироқ кўтариш учун таълимнинг энг самарали
усулларини қўллаш вазифаси кун тартибига қўйилмоқда.
Самарали ўқитишнинг ҳозирги даврида кенг тарқалаётган усулларидан бири
“ўқитишнинг модулли тизими” ҳисобланади.
Модул–лотинча “меъёр” маъносини англатади. Маълумки ўзлаштирилаётган
билимлар маълум бир мантиқан тугалланган, бўлакланмайдиган мувофиқ миқдорлар
қийматига эга. Масалан: тушунчаларни олайлик, тушунча ҳосил қилинишида вужудга
келган фикр нутқ орқали сўзлар бирикмасига айлантирилиб ифодаланади. Шундай
қилиб кўрамизки тушунча билимларнинг асосий бўлакланмайдиган таркибини
ташкил қилади ва ана шу бўлаклаш мумкин бўлмаган билимлар меёри модул
ҳисобланади. (яъни: маълум бир тарифлар, қоидалар, теоремалар, қонунлар,
аксиомалар ва.ҳ.к)
Профессор Н.Ҳ. Авлиёқулов табири билан айтганда: “Модул бу ўқув
материалининг мантиқан тугалланган бирлиги бўлиб, ўқув фаннинг бир ёки бир неча
фундаментал тушунчаларини ўрганишга қаратилган”
1
.
Модулли ўқитиш тизими инсон миясининг хусусияти бўлмиш ўзлаштириш
тизимига асосан вужудга келган. Инсон мияси ахборот бирлигини оқим сифатида
яхлит ҳолича эмас балки квант(бўлинмас миқдор) кўринишда энг яхши қабул қилади.
Шундан келиб чиқадиган бўлсак таълимни яъни ўқитишни инсон бош миясининг
ўзлаштириш тизимига мослаштириш ғояси асосида ташкил қилиш энг самарали йўл
эканлиги эътироф этилмоқда.
Ҳар бир модулдаги микро модул мутахасислик фанларининг шакллантиришда
маълум мақсад ва вазифани бажаради, унинг мақсадлари давлат таълим
стандартларида ёки талабларида акс эттирилган бўлади ва мутахассислик фанинини
узлаштиришнинг бош мақсадини ифодалайди.
Модул мустақил тузилмавий бирлик ҳисобланиб, малака оширишда таълим
олувчилар бутун курсни ўрганиши шарт бўлмайди, фақат бир қатор модулларни
ўрганиши мумкин. Бу иқтидорли тингловчиларни индивидуал ва мустақил ишларини
мақбул режалаштиришга ҳам имкон беради(модулли кредит тизими).
Модулли ўқитишга ўтишдан мақсад қуйидагилар ҳисобланади:
•
Ўқишни узлуксизлиги;
•
Ўқишни индивидуаллаштириш;
•
Ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун зарур шароитларни яратиш;
•
Ўқишни жадаллатирилиши;
•
Фанни самарали ўзлаштиришга эришиш;
•
Тингловчилар қобилиятини тўлароқ очилишига ва ўқитишнинг юқори натижаларига
эришиш;
•
Тингловчиларга мутахассислиги бўйича фанлар танлаш имкони берилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |