аждодлар меросини ўрганиш ва тадқиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга.
XIX аср охири XX аср бошларида
Бухоро амирлигида аҳоли ижтимоий аҳволи
юқори даражада бўлмасада, илм олишга чанқоқлик турли табақа ва қатламларга жуда
кучли эди. Мамлакатда маънавият ўзига хос юксак бўлиб, халқнинг бағрикенглиги
мусаффо табиати маданияти ва маънавиятида ўз аксини топган эди.
XIX асрнинг оxирида амирликда илмий-бадиий ижодкорлар анчагина эди.
Уларнинг барчаси мадрасаларни битирган, мударрис ёки бошқа маъмурий ишларда
ҳам ишлар, айримлари эса фақат бадиий ижод билан шуғулланар эдиларки, булар
амирлик маънавий дунёсининг пешқадамлари эдилар. Қизиғи шундаки, бу
ижодкорлар орасида амирзодалардан Мир Муҳаммад Сиддиқхон “Ҳашмат” (1862-
1927) Саййид Муҳаммад Носир (1925 йилда вафот қилган) амир Музаффархоннинг
ўғли, Саййид Нуриддинхон ибн амир Музаффар шоирлик лақаби “Хайа” бўлиб
адабий ижод билан шуғулланганлар. Айримлари ҳам адабий ижод билан шуғулланиб,
ҳам тарихнавис бўлганлар. Шуни таъкидлаш ўринлики, Қозикалон Абдушукур (ваф.
1880), Аҳмад Дониш (1871-1925), Муҳаммад Амин Пишовари, Қори Абдулкарим
Бухори “Офарин” (1892 йилда вафот қилган), Шарифжон Маҳдум Садри Зиё (1865—
1932), Мир Муҳаммад Сиддиқ “Ҳашмат” (1862-1927), Мир Исо Маҳдум Муфти, ибн
Домулла Ниёз Муҳаммад Муфти “Исо”, Мулла Ғиёсиддин аълам садр “Соҳиб”,
Аҳмаджон Маҳдум “Ҳамиди” ибн Абу Саййид Маҳзум Судур ибн Нажмиддин (1875-
1946), Мирзо Шамсиддин Муниш “Дои” Бухорий, Мирзо Абдулраҳим Пешкуги
“Ҳаёл” (1913 йили вафот этган) Идрисхўжа ибн Набера Хўжа муфти Бухори,
“Рожи”(1880-1917), Абдулфазл садр аълам Балхи “Сират” (1937-1907), Мулло Содиқ
Бухори “Ҳайрат” (1878-1902), Шамсидцин Маҳдум “Шаҳин” (1858-1885), Садриддин
Айний (1878-1956), Абдурауф “Фитрат” (1937 йилда қатл этилган), Мирзо
Абдулвоҳид “Мунзим” (1877- 1932) буларнинг барчаси XIX аср охири XX аср
бошларида Бухоро илмий-маданий, адабий жамоатчилигининг кўзга кўринган йирик
вакиллари эдилар.
XIX асрнинг оҳири XX асрнинг бошларида Бухоро адабий муҳитида ижодий
жараён фаоллашиб бораётган пайтлар бўлиб Қори Раҳматилло бинни Ашур
Муҳаммад Возеҳнинг Афзал Маҳдум “Тазкират уш-шуаро”, “Тазкират уш-шуарои
Муҳтарам”, “Тазкиратул - ул - аҳбоб фи тазкират-ул асҳоб”, Садри Зиёнинг “Тазкори
ашъор”
2
каби бухоролик шоирларнинг 8 та тазкиралари майдонга келган эди.
Шеъриятга қизиқувчилар шу қадар кўп эдики, янги ёзилган яхши шеър бир
кунда Бухорога (қўлда кўчириб ёзиш йўли билан) тарқалиб, ундан кўпчилик хабардор
бўлар эди. У пайтда китоблар ҳаттотлар томонидан қўлда кўчирилар ва чиройли
муқоваланар, бундай китоблар харидоргир бўлар эди. Китобларни ҳам маънавий, ҳам
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридан Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори.
Тошкент, 2017 йил 23 июнь.
www.Lex.uz
2
Р.Ҳодизова. Адабиёти тожик дар нимаи дуввўми асри ХIХ. Душанбе. Нашриёти “Ирфон”, 1968, соҳ 5-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |