Узбекистон согликни саклаш вазирлиги



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/77
Sana22.04.2022
Hajmi0,83 Mb.
#573110
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   77
Bog'liq
atrof-muxit gigienasi

 
В)
Аралаш қурилиш системаси. 
Бу қурилиш тури марказлашган ва марказлашмаган системанинг барча 
афзалликларини ўз ичига олади. Бунда барча соматик бўлимларни узида 
жамлаган битта асосий бино булади. Туғруқхона бўлими, болалар бўлими, 
юқумли касалликлар бўлими, дорихона, клиник лабороториялар алоҳида 
биноларларда жойлашади. Бизнинг мамлакатимизда айнан шу турдаги 


91 
касалхоналар қурилиш системаси кенг тарқалган. Охирги йилларда 
марказлашган-блок системали касалхоналар қурилиши кўпайган, яъни 
алоҳида турувчи бино блоклари ўзаро ўтувчи йўллар билан бирлаштирилади. 
(16-шахар касалхонаси, ТТА клиникаси, ТашПМИ асосий клиникаси). 
Даволаш-профилактика муассасалари лойихаларини муҳокама қилинганда 
тиббиѐт ходимлари иштирок этадилар. Шифокор касалхоналарни 
жойлашиши, ички тузилиши, даволаш-ҳимоя тартиби, касалхонада юқумли 
касаллар пайдо бўлиши ва хоказоларни билиши зарурдир. 
Лойихаларнинг қуйидаги турлари бор.
1.
Намунавий лойиха. Бу лойихалар дастлабки тузилишда бош 
гигиенист врач томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. 
Кейинги шундай муассаса қурилишида қайта тасдиқланмайди ва 
қулай ер майдони танланиб қурилиш учун ишлатилади.
2.
Махсус лойиҳа. Айрим бир ўзига хос махсус касалхоналар учун 
алоҳида тузилади ва хар гал бош гигиенист врач томонидан кўриб 
чиқиб тасдиқланади. 
3.
Экспериментал (тажриба) лойиҳа. Булар бирон бир янги турдаги 
даволаш муассасалари учун тузилади. Агар қурилган бино қулай ва 
мақсадга мувофиқ булса, кейинчалик бу лойиха тасдиқланиб 
ишлатилади.
Лойиҳа бир нечта хужжатдан иборат бўлиб, улар асосида янги қурилиш ѐки 
қайта тиклаш ишлари олиб борилади.
Хар бир лойиҳа қуйидаги хужжатлардан иборат: 
1.
Тушунтириш хати
2.
Жойлашиш плани. (ситуацион план) 
3.
Бош план. 
4.
Босқичма-босқич план (хар бир қават плани, бинони ташқи кўриниш 
плани - фасад, бинонинг кесма тасвири).
Тушунтириш хати
– бўлажак муассаса тўғрисида асосий маълумотлар 
берилади, у нима учун мўлжалланганлиги ва хусусиятлари ѐзилади.
- Муассаса тури; 
- касалхона ўринлар сони; 
- қурилиш системаси ва биноларининг қандай материаллардан ташкил 
топганли; 
- қурилишга ким томонидан буюртма берилганлиги; 
- қурилиш ташкилоти;
Жойлашиш плани
– Ушбу муассаса атрофида бошқа объектларни 
жойлаштирилиши кўрсатилади. «Шамол гули» хам шу планда тасвирланади. 
- касалхона жойлашган микрорайон ѐки районнинг кичрайтирилган чизмаси
( масштаб буйича); агар кичик қишлоқ ѐки посѐлка бўлса, уларнинг тўлиқ 
чизмаси берилади. 
-
касалхона билан ташқи мухитни ифлослантирувчи, шовқин хосил 
қилувчи корхоналар орасидаги санитария-химоя зоналари, магистрал 
йуллардан узоқлиги; 


92 
-
атрофдаги муассасалар тури, уларгача бўлган масофа; 
-
касалхонага келадиган автомобиль йўллари; 
-
касалхона атрофидаги дарахтзор кенглиги;
Бош план –
Даволаш-профилактика муассасаси ҳовлисининг алоҳида 
чизмаси.
Бунда: 
-
ер майдонининг ўлчами, шакли; 
-
касалхона ховлисини зоналарга ажратилиши ва ўзаро жойлашиши; 
-
боғ-роғларнинг жойлашиши ва кўкаламзорлаштириш майдони; 
- йулаклар,
- кўчага нисбатан жойлаштирилиши;

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish