Узбекистон республикасиолии ва урта махсус таълим вазирлиги



Download 173 Kb.
bet2/9
Sana25.02.2022
Hajmi173 Kb.
#268643
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Курс иши оптика

2. Курс ишининг вазифалари
Ўқув фани бўйича назарий ва амалий(лаборатория, семинар) машғулотларда эгалланган билимлар асосида талабаларда:
- ўқув фани курси бўйича янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларини шакллантириш;
- фаннинг долзарб назарий масалалари бўйича билимларни чуқурлаштириш, талаба томонидан мавзуга оид олинган назарий билимларни ижодий қўллаш кўникмасини ҳосил қилиш;
- танланган мавзу бўйича ҳар хил манбаларни (диссертация, монография, даврий нашрлардаги илмий мақолалар) ўрганиш қобилиятини шакллантириш ҳамда такомиллаштириш ва уларнинг натижалари асосида таҳлил қилиш, мустақил ҳолда материални ифода этиш, илмий хулоса ва таклифлар қилиш;
- зарур ахборот манбалари, ресурслари ва маълумотларни излаб топишнинг қулай усуллари ҳамда воситаларини аниқлашни таркиб топтириш;
- ахборот манбалари ва манзилларидан самарали фойдаланиш усулларини татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилиш;
- ўқув ва илмий адабиётлар билан ишлаш малакасини ошириш ҳамда ёзма кўринишдаги маълумотларни тўғри расмийлаштириш кўникмаларини ривожлантириш;
- ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет тармоғидан мақсадли фойдаланишни тарбиялаш;
- қўйилган вазифа ва топшириқларнинг рационал ечимини белгилаш хусусиятларини шакллантириш;
- тўпланган маълумотларни илмий ва амалий таҳлил қилишни таркиб топтириш;
- курс ишини бажаришга қўйилган талаблар асосида тизимли ва ижодий фаолиятни ташкил эта олишни тарбиялаш;
- мустақил тарзда хулосалар чиқариш ва шахсий қарорларни қабул қилишни тарбиялаш;
- вазифа юзасидан ишлаб чиқилган ечим, ғоя ва тавсияларни илмий асослаш ҳамда мутахассислар жамоаси олдида курс ишини ҳимоя килиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
3. Курс ишларининг мавзуси

Талабалар мазкур фанни ўрганиш жараёнида: Оптика фанининг предмети, уни ўқитишнинг мақсади ва бугунги кун талаблари асосида келиб чиқадиган вазифалари; Электротехника таълими мазмуни ва структураси, мутахассислик фанлари билан боғлиқлик жихатлари, метод ва шакллари: ушбу фан бўйича таълим беришнинг замонавий технологияларини қўллаш бўйича билим, малака ва кўникмаларга эга бўладилар.


Фанни ўрганиш натижасида бўлғуси мутахасислар ўз ўқувчиларга энергетиканинг иқтисодий тарақиётда тутган ўрни, халқ фаровонлигини ва маданиятини оширишдан аҳамияти, экология муаммоларини хал қилишда тутган ўрни, республикамизда электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг ҳолати ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги солмоғи, электр энергиясидан унимли фойдаланиш ва уни тежаб ишлатиш тушунчаларни шакллантириш услубларини ҳам эгаллайдилар.
Оптика тўғрисидаги фан физика, материаллар қаршилиги, математика, радиоэлектроника, чизмачилик, автоматлаштириш, энергетика, экология каби фанлар билан ўзвий боғланишдир. Бинобарин, ушбу фанни ўрганиш асосида талабалар электроэнергетика ва электроника муаммоларини хал этишда бошқа фанларининг иштирокини ҳам билиб оладилар. Шу билан бирга электротехника асосларининг мактаб физикаси билан боғлиқлик жиҳатларини, ишлатилиши электр токидан фойдаланишга асосланган амалий қурилмаларининг ишлатилиши бўйича кўникмалар ҳосил қиладилар.
Ўқув фани бўйича бажариладиган курс ишлари мавзуси тегишли кафедралар томонидан белгиланади ва факультет Илмий-услубий кенгаши мажлисида муҳокамадан ўтказилиб, бир йилда бир марта тасдиқланади.
Курс ишлари мавзулари рўйхати ўқув жараёни бошланиши билан талабаларга фан бўйича биринчи дарсда эълон қилинади.
Талабаларга курс ишларининг мавзуларини танлаш ҳуқуқи берилади. Талаба ёки талабанинг ўқиши учун тўлов-шартнома маблағини тўловчи буюртмачи эҳтиёж асосида фан бўйича талабалар бажарадиган курс ишлари учун мавзуларни таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Курс иши мавзуси ва раҳбарлик қилувчи профессор-ўқитувчини талабага бириктириш кафедранинг тавсияси бўйича факультет деканининг буйруғи билан расмийлаштирилади.



Download 173 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish