Узбекистон республикаси вазирлар maxjcamach Х. Узуридаги «оила» илмий-амалий



Download 7,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/200
Sana24.02.2022
Hajmi7,73 Mb.
#205613
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   200
Bog'liq
Оила энциклопедияси. Акрамова Ф.А

(population studies), деган фикрни билди- 
радилар.
Д И Н И Й М А РО СИ М - жамият аъзо­
ларининг диний таълимоти, унинг конун 
коидалари ва акидаларидан келиб чика- 
диган диний фаолият ва хатти-харакатларни 
ифодаловчи тушунча. Д.м. диний эътикод, 
ибодатнинг амалдаги куринишидир. Д.м. 
барча диннинг мухим таркибий кисми 
хисобланади. Улар диний тасаввурлар ор­
кали вужудга келган. Кддимда одамлар 
гайритабиий кучларга турли маросимлар 
оркали ижобий ёки салбий таъсир этиш 
мумкин, деб хисоблашган. Д.м.ни бажа- 
ришда кохинлар, кейинчалик рухонийлар 
бошчилик килишган. Улар уз маросим- 
ларини аста-секин муайян диннинг та- 
лаби, хусусияти, акидаси ва эхтиёжига 
мослашган. Ислом динида акика, амри 
маъруф, хатна, руза тутиш ва Рамазон 
хайити, курбонлик килиш ва Курбон ха- 
йити, жаноза, суннат, никох, дафн ва б. 
маросимлар бор. Болаларга ёшликдан 
бошлаб худди мана шу маросимларнинг 
асл мохиятини англатиш, уларни амалга 
оширишда турли бидъат ва дабдабабоз- 
ликларга йул куймасликнинг зарурли- 
гини махалла, таълим масканларида ту- 
шунтириш лозим.
Д И Н И Й
никох, 
шаръий никох - фа- 
катгина дин томонидан тан олинган, ди­
ний расм-русумларга биноан тузилган 
никох. Мусулмонларда диний ходимнинг 
никох укиши б-н кифояланган шаръий 
никох.
XX а. бошларига кадар Туркистонда 
юкорида айтилганидек, факат битта никох 
тури — никохи доим (доимий) тан олин­
ган. Мутьа, яъни муддатли, вактинчалик 
никох хакикий эмас, деб саналган. Совет 
хукумати урнатилгунча Д.н. конуний хи­
собланган. Имом ислом дини анъаналари
53


асосида никох, хутбасини укиб, эркак ва 
аёлнинг турмуш куришини шариат асо­
сида конунлаштирган. Совет хукумати ур- 
натилгач, факат ФХДЁдан утилган никох 
конуний деб тан олинган. Конун 1917 й.
18 дек.даги «Гражданлик никохи, болалар 
ва гражданлик холатларини кайд килишни 
олиб бориш» тугрисидаги декретда шаръ- 
ий никохни хакщ ий эмас, деб белгилаб, 
1918 йил 16 дек.да кабул килинган «Фу­
каролик холати далолатномалари, никох, 
оила ва васийлик хукуки хакида РСФСР 
конунлар кодекси»да куп хотинлиликни 
такиклаб куйди. Узбекистон Республикаси 
ОКнинг 13-моддасига кура хам: «Диний 
расм-русумларга биноан тузилган никох 
Хукукий ахамиятга эга эмас».
Е
ЕТИ М БО Л А - отаси хам, онаси хам ва- 
фот этган ёки улар суд карорига биноан 
вафот этган деб эълон килинган бола. Е.б. 
чин етим деб хам аталади. Ота ёки она 
тирик була туриб, ажрашиши, бошка ша- 
харга ишлашга кетиши, ота-оналарнинг уз 
зиммаларидаги фарзанд бокиш вазифасини 
мехрибонлик уйларига ташлаб куйиши хо- 
латларида хам бу тушунча кулланилади.
• •
ЕВУЗЛИК - маънавият тамойиллари ва 
талабларининг бузилишидан хосил бу­
ладиган, адолат ва инсонпарварлик тамо­
йиллари ва талабларига карши жиноят, фа­
олият ва хусусиятни англатувчи тушунча. 
Ё. узининг окибати, ижтимоий ёмонлик 
йуналишларига кура ижтимоий бузилишни 
ифодалайдиган жараён ва хатти-хара- 
катдир.
Ё.нинг яна бир узига хос томони шун- 
даки, у ёрдамида инсоннинг тубанлиги, 
гайриахлокий фаолияти аник куринади. 
Ё.нинг купгина жихатлари ёмонлик б-н, 
ёмонликнинг баъзи элементлари эса Ё. 
б-н мувофик келиши мумкин. Аммо Ё. 
ва ёмонлик айнан бир хил тушунча эмас, 
улар уртасида муайян фарк мавжуд. Мае., 
ёлгончилик ёмонликдир, жахолат - Ё. 
ё м о н
х у л к
; - маънавият ривожлани- 
шига тускинлик киладиган, кишиларнинг 
ахлокий идеаллари, улар эъзозлайдиган 
кадриятларга зид келадиган, одамлар 
орасидаги муносабатларда салбий ходи- 
са тарзида намоён буладиган, инсоний- 
лик талабларига мос келмайдиган хусу­
сиятлар ва хатти-харакатларни узида 
мужассамлаштирган тушунча. 
Одатда,
54


Ё.х. кишига одат булиб колган, такрорла- 
ниб турадиган салбий харакаглар, одат- 
ларда намоён булади.
ЁРДА М ЧИ М АКТАБ - акли заиф бола­
лар укийдиган махсус муассаса. Узбекис- 
тонда дастлаб 1935 йилда Тошкент ш.да 
очилган. Асосан акли заиф (олигофрения- 
нинг дебиллик даражасидаги) хамда ке­
йинчалик турли касалликлар туфайли акли 
заиф булиб колган болалар кабул килина- 
диган булган. Махсус таълимда мухтож 
болалар тиббий пед-психологик комис­
сия томонидан белгиланади. Ё.м.лардаги 
акли заиф болалар учун махсус таълим- 
тарбия амалга оширилади. Ё.м.лар УзР 
ХТБ тизимига киради. Ё.м.ларда акли 
заиф болаларга махсус таълим ДТСига 
мувофик мактабларнинг бошлангич син- 
фи хажмига тугри келадиган махсус таъ­
лим дастури, режаси ва дарсликлар асо­
сида амалга оширилади. Укиш муддати 
9 й. Ё.м.ларга хар синфга 10-12 нафар 
укувчи кабул килинади. Мактабдаги укув 
вактининг 1/3 кисми (4-синфдан) мехнат 
таълимига ажратилади.
ЕР-ЕР - никох туйи маросимлари жараё­
нида айтиладиган халк купшги. Кадим за- 
монлардан узбек, тожик, уйгур ва туркман 
халклари орасида кенг таркалган. Иккилик 
ёки туртлик шаклидаги термалардан ибо­
рат булиб, хар банднинг охири, баъзан ур- 
тасида «Ё.-ё., айланаман» каби сузлар ку- 
шиб айтилади. Одатда, дойра журлигида, 
келинни кузатаётган аёллар томонидан, 
Фаргона водийси (Фаргона, Уш, Хужанд) 
ва Зарафшон вохасида келинникига кетаёт- 
ган йигитлар томонидан хам ижро этилади. 
Ё.-ё.да келиннинг хусусиятлари, унинг 
хаёти, орзу-истаклари, яхши тилак ва кут- 
ловлари куйланади. Ё.-ё.ларнинг фавку- 
лодда таъсирчанлиги уларда бир вактнинг 
узида хам мунгли йиги (охангида), хам бай- 
рамона шодиёналик (усулда) кайфиятлари 
мужассам этилганлигидадир. Халк Ё.-ё.
лари таъсирида ёзма адабиётда хам Ё.-ё.лар 
яратилган. Навоийнинг «Мезон ул-авзон», 
Бобурнинг «Муфассал» асарларидаги Ё.-ё. 
матнлари теранлиги ва жозибадорлиги б-н 
ажралиб туради. Узбекистан вилоятлари 
(Бухоро, Фаргона, Наманган, Сурхондарё, 
Хоразм ва б.)нинг Ё.-ё.лари узига хос хусу- 
сиятларга эга. Куйлари мунгли, жозибали, 
уйноки, мазмунли хажв, мадхия хам були­
ши мумкин. Ё.-ё.лар турли фольклор этно- 
график ансамбллар репертуаридан, узбек 
бастакор ва композиторлари ижодидан хам 
салмокли урин олган.
ЁШ (биологияда) - организмнинг ту- 
гилганидан бошлаб унинг усиши, ривож­
ланиши, вояга етиши ва каришидан ибо­
рат хаёти тавсифи. Инсонда календарь 
Ё. (тугилгандан бошлаб муайян вактгача 
утган давр) ва биологик Ё. булади. Био­
логик Ё. организмдаги моддалар алмаши- 
нуви холати ва бу жараёнларнинг муай­
ян популяция учун мос келишига караб 
белгиланади. Умрнинг узайиши ва акце- 
лерациянинг ривожланиши б-н Ё. чега- 
раси тугрисидаги тасаввур хам узгариб 
боради. Одам учун Ё.нинг энг юкори че- 
гараси 115-125 й. хисобланади. Агар био­
логик Ё. календарь Ё.дан илгарилаб кетса, 
у холда вактидан олдин кариш дейилади. 
Одам Ё.ига ижтимоий ва иктисодий ша- 
роит хам таъсир курсатади.
Хдйвонлар Ё.и. Ёввойи хайвонлар Ё.и 
уларни туткинликда (мае, хайвонот боги- 
да) кузатиш ёки халкалаш, к.х. хайвон- 
лари Ё.и улар тугилган вактни кайд килиб 
куйиш ёки уларни нишонлаш оркали, куп- 
чилик сут эмизувчилар Ё.и тишларининг 
едирилиши ёки шохларининг холатига, 
баликлар Ё.и тангачаларига, кушлар Ё.и 
патларига караб аникланади. Усимликлар 
Ё.и уругнинг униб чикиши ёки нихолнинг 
ривожлана бошлашидан Ё. хисобга оли- 
надиган давргача утган вакт б-н улчанади. 
Усимликлар умри усимлик турига ва у
55


усаётган шароитга боглик. Усимликлар 
орасида бир неча хдфтадан (мае., бахор 
эрофиласи, эфемерлар) бир неча минг 
йилгача умр курадиган турлари (мае., 
Австралия микрозалияси) бор. Купчи- 
лик дарахтлар узок яшайди.
ЁШ (хукукда) - конунчиликда хисобга 
олинадиган омил. Конун муайян хукукий 
окибатлар бошланишида одамнинг ёши- 
ни назарда тутади. Чунончи, шахе маълум 
Ё.дан муомалага лаёкатлилик, харбий хиз- 
матни уташ, пенсиялар тайинланиш ва ш.к. 
б-н боглик хукукларга эга булади.
Балогат Ё.и, яъни 18 ёшга тулган шахе 
сиёсий 
хукук 
ва эркинликлар (ваколатли 
органларга сайлаш ва сайланиш хукуки 
ва х-к.)дан фойдаланади. Ё.нинг бошка 
хукукий муносабатлар учун хам ахамияти 
бор. Чунончи, никох Ё.и Узбекистон Рес­
публикасида эркаклар учун 18 ёш, аёллар 
учун 17 ёш этиб белгиланган.
Мехнатга оид хукукий муносабатлар- 
да вояга етмаганлар мехнати б-н боглик 
масалалар хисобга олинади. Узбекистон 
Республикаси МК ёшлар учун кушимча 
кафолатлар белгиланган. 18 ёшга тул- 
маган шахсларнинг мехнат хукуклари, 
улар мехнатидан фойдаланиш такиклана- 
диган ишлар, улар учун кискартирилган 
иш вактининг муддати, мехнат таътили 
бериш ва ш.к. белгилаб куйилган. Узбе­
кистон Республикаси ЖКга кура, содир 
этилган жиноят учун 16 ёшга тулган жисмо­
ний шахслар, жавобгарликни огирлашти- 
радиган холатларда каеддан одам улдир- 
ганлик учун - 13 ёшга тулган шахслар 
жавобгарликка тортилади. Одамнинг неча 
Ё.далигини фукаролик холатлари хуж- 
жатларини кайд этиш идоралари берган 
гувохнома тасдиклайди. Агар бундай хуж- 
жат йук булган такдирда, амалдаги конун- 
чиликда бошка тартиб назарда тутилмаган 
булса, Ё. тугрисидаги масала суд томо­
нидан куриб чикилади.
56

Download 7,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish