Узбекистон Республикаси валюта конунчилиги асослари



Download 74,5 Kb.
Sana16.03.2022
Hajmi74,5 Kb.
#496206
Bog'liq
1350123901 13447


Узбекистон Республикаси валюта конунчилиги асослари
Режа:
1. Валютага оид муносабатлар тушунчаси ва бу муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурлиги
2. Узбекистон Республикасининг валюта тизими ва валюта қонунчилиги.
3. Узбекистон Республикасида валюта назорати ва унинг амалга оширилиши.
Узбекистон Республикаси мустақил давлат ва халқаро ҳуқуқ-нинг субъекти сифатида жаҳон хужалик тизимларига тобора купроқ қушилиб бормоқда. Унинг йиллик ташқи савдо обороти яқин 6,2 миллиард АҚШ долларини, шундан экспорт ҳажми 3,150 миллион, импорт ҳажми эса 2 миллиард 870 миллион ва умумий савдо балан-си 180 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.'
Узбекистоннинг хорижий давлатлар, халқаро молия ташкилот-лари билан узаро алоқалари тобора жадаллашиб, ҳажм жихатдан мунтазам равишда ортаб бормокда. Буларнинг барчаси ташқи иқ-тисодий муносабатларни тартибга солишнинг валюта-молия меха-низмларини такомиллаштирилишини, валюта тизимлари, валюта курси ва валюта муомаласи сохасида халқаро талабларга тулароқ мос келувчи стандартлар яратилишини тақозо этмоқда.
Валюта-кредит муносабатлари масаласида омилкорлик билан ва оқилона молиявий сиёсат юритилшци давлат олдида турган муҳим вазифаларни муваффақият билан ҳал этишга ёрдам беради. Жум-ладан, мамлакат олтин-валюта захираларининг сақлаб қолиниши ва купайтирилиши, мамлакат ички ишлаб чиқарувчиларининг, ички бозорнинг, давлат иқтисодий манфаатларининг самарали тарзда ҳимоя қилиниши кабилар куп жихатдан ҳар томонлама уйлаб, асос-лантирилган холда юриталадиган валюта-кредит сиёсатига боғлиқ-дир. Энг муҳими, мамлакатнинг халқаро хужалик тизимига қуши-ла олиши, бу тизим билан мувофиқлашган ҳолда фаолият юрита олиши демократик дунёда амал қилувчи ушбу соҳадаги қоидалар-га мослаша олиш аҳволига боғлиқ булади.
Хужалик ҳаётининг интернациолналлашуви, ташқи иқтисодий алоқаларнинг кескин кучайиши, халқаро валюта алоқаларининг авж олиши натижасида XX асрнинг II ярмидан бошлаб жаҳон валюта тизимлари жиддий равишда узгаришларни бошидан кечирди. Жаҳон валюта тизимлари жаҳон пули - халқаро тулов воситаси сифа-тида узоқ вақт олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан фойдала-ниб келинди. Бироқ Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарб мамла-катларида, АҚШ доллари асосий валюта вазифасини утай бошлади, олтин эса халқаро бозорларда сотиладиган ва сотиб олинадиган мустақил товарга айланди, ҳамда фақат шу орқалигина тулов воси-таси сифатида чекланган доирада қулланила бошлади. Ҳозирги пайтда АҚШ доллари ва бошқа эркин муомаладаги валюталар билан бир қаторда халқаро валюта сифатида СДР, Евро-па Иттифоқи таркибига кирувчи мамлакатларда эса - евро қулланила бошлади.
Халқаро валюта курси, яъни бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютаси қийматига кура бахрланиши - халқаро влюта тизимининг энг мухдм таркибий элементи ҳисобланади. Ҳозирги пайтда халқаро валюта курси олтин қийматига эмас, балки ишлаб чиқаришнинг асосий курсаткичларига нисбатан белгиланади ҳамда узгариб турувчанлик хусусиятига эга. Шу туфайли турли давлат-лар томонидан миллий валюта девалвацияси, баъзан эса ревалваци-яси утказиб турилади.
1992 йилдаги Маастрих битимига кура Европа Иттифоқининг аъзоси булган купчилик давлатлар (ун бештадан ун биттаси) 1999 йил 1 январдан бошлаб янги халқаро пул тизимига, аввалги ЭКЮ урнига жорий эталган ЕВРОга утди (1 ЕВРО 1 ЭКЮга тенг деб қабул қилинди).
Валюта курсини тартабга солиш миллий хуқуқ тизими (тегиш-ли давлатнинг марказий банки орқали) ҳамда давлатлараро воси-талар билан (Халқаро валюта фонди, Европа Марказий банки ва бошқалар орқали) амалга оширилади:
Халқаро амалиётда валюта курсининг тартибга солиниши қуйи-даги усулларда амалга оширилади.
1. Валюта интервенцияси - тегишли давлат банки томонидан валюта курсининг тушиб кетмаслиги ёки кескин кутарилиб кетмас-лиги учун амалга ошириладиган молиявий тадбир. Бунда валюта курсининг пайсайиб кетишига йул қуймаслик мақсадида бозордаги валюта давлат банки томонидан оммавий тарзда сотиб олинади ва шу йул билан валюта курси тегишли курсаткичда сақлаб турилади. Валюта курси кескин кутарилиши юз бера бошлаганда эса, аксинча, бозорга марказий банк томонидан қушимча валюта массаси савдога чиқарилади ҳамда шу йул билан талаб билан таклиф нис-бати бошқарилади.
Аммо валюта интервенцияси валюта курсини узоқ муддат бар-қарор ушлаб туришга қодир эмас ва валюта курси ҳар доим давлатнинг умумиқтисодий сиёсатига боғлиқ булади.
2. Дисконт сиёсати. Бунда давлат ҳисоб фоизини бошқариш орқали валюта курсига таъсир утказади. Ҳисоб фоизи оширилга-нида купроқ фоиз фойда олиш имкони туғилиши туфайли чет эл валютаси мамлакат ички бозорига оқиб кела бошлайди ва валюта курси пасая бошлайди. Валюта курсини ошириш зарурати туғилга-нида эса ушбу тадбирнинг акси амалга оширилади.
3. Валютави чеклаш сиёсати. Бунда валютанинг мамлакатга олиб кирилипш, олиб чиқиб кеталиши, валюга билан боғлиқ молиявий ва банк операциялари амалга оширилиши, жорий операциялар юритилишига қатъий чеклаш жорий этилади, маъмурий воситалар-дан фойдаланилгани ҳолда унинг муомала қилиш доираси торай-тирилади. Бу йул билан валюта курсини тартибга солиш амалга оширилганида керакли курс сақлаб турилса-да, аммо иқтисодий тараққиёт ва халқаро иқтисодий алоқалар зарар куради.
Жаҳондаги барча давлатларда тегишли усулларда ва белгилан-ган воситалар билан валюта назорати олиб борнлади. Валюта назоратишнг амалга оширилиш усуллари турли давлатларда турли-ча булиб, купгина иқтисодий, сиёсий ва бошқа омилларга боғлиқ булади.
Миллий валюта тизими - бу миллий қонунчиликка кура белги-ланган валюта муносабатларининг ташкил этилиш шакли булиб, мамлакат пул тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Миллий валюта тизими асосини давлат томонидан жорий этилган пул бирлиги ташкил этади. Пул халқаро иқтисодий муносабатлар-да иштирок этар экан, валюта мақомини олади.
Бироқ Узбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги "Ва-лютани тартибга солиш туғрисида"ги қонунининг 1-моддасида "ва-люта бойликлари" тушунчасига таъриф берилган булиб, унга кура валюта бойликлари:
- чет эл валютаси;
- чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар;
- чет эл валютасидаги тулов ҳужжатлари;
- қимматбаҳо металлар;
- табиий қимматбаҳо тошлар валюта бойликлари саналади. "Чет эл валютаси" деганда эса тегашли хорижий давлатда муо-
малада булган ва қонуний тулов воситаси ҳисобланган банкнот куринишидаги чет эл пул белгилари тушунилади. Счетлар ва омо-натларда булган хорижий давлатлар пул бирликларидаги ва хал-қаро ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлар назарда тутилади.
"Валюта курси" деганда икки ва ундан ортиқ давлатлар валю-таларининг узаро нисбати тушушлада. Валюта курси биржалари-да утказиладиган савдо-сотик; йули билан талаб ва таклиф асосида ёки давлат томонидан бир томонлама белгиланиши мумкин. "Юм-шоқ", яъни конвертация қилинмайдиган валютали мамлакатларда валюта курси стихияли тарзда кечувчи норасмий, "қора бозор" ор-қали ҳам белгиланиши мумкин ва унинг курсаткичлари ҳақиқий валюта курсини бирмунча объектлв тарзда ифодалайди, чунки у ерда талаб ва таклиф нисбати" қиймат белгиАовчи муҳим омиллар-дан саналади.
Мазкур қонунда валюта операциялари тушунчаси ва унинг амал-га оширилипшга ҳам таъриф берилган булиб: "Валюта операцияла-ри" деганда валюта бойликларига нисбатан эгалик ҳуқуқининг утиши билан боғлиқ операциялар, шу жумладан ташқи иқгисодий фаолиятни амалга ошириш чоғида чет эл валютасидан, шунингдек, Узбекистон миллий пул бирлиги "сум"дан тулов воситаси сифати-да фойдаланиш билан боғлиқ операциялар назарда тутилади, яъни бунга:
- валюта бойликларини хориждан Узбекистонга олиб кириш ва жунатиш ҳамда Узбекистон Республикасидан хорижга олиб чи-қиш ва жунатиш;
- халқаро куламда пул утказшп ишларини амалга оширишга оид фаолият турлари киради.
Валюта операциялари жорий операцияларга ҳамда капиталнинг ҳаракати билан боғлиқ операцияларга булинади.
Валюта операциялари "резидентлар", яъни Узбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга булган жисмоний шахслар ҳамда Узбекистон Республикасида ташкил этилиб, руйхатдан утган юри-дик шахслар ва хорижда доимий яшовчи жисмоний шахслар ёки хорижда ташкил этилиб, руйхатга олинган юридик шахслар ишти-рокида амалга опшрилади.
Валюта қонунчилигини бузганлик учун жиноий, маъмурий ва фуқаровий ҳуқуқий тартибда жавобгарлик белгиланган.
Узбекистон Республикасининг миллий валютаси - сум жорий этилгунига қадар мамлакатимизда миллий пул тизимини жорий этиш соҳасида зарур тайёргарлик ишлари олиб борилди ва бу давр уз ичига муайян босқичларни қамраб олди. Бу босқичларни шарт-ли равишда қуйвдагича булиши мумкин:
I босқич. Узбекистон Республикасининг давлат муста-қиллиги эълон қилинган 1991 йил 31 августидан бошлаб сум-купон муомалага киритилгунига қадар утган давр. Бу давр Россия Федерацияси рубль зонасида қолган ҳолда миллий пул тизимини юзага келтириш, шарт-шароитлар яратиш, айни пайтда собиқ Иттифоқ аъзоси булган бошқа мустақил давлатлардан гиперинфляция туфайли қадрсиз-ланган қоғоз пуллар оқиб келишининг олдини олиш, ушбу қадрсизланган пул эвазига мамлакатимиз бойликларининг четга чиқиб кетишини камайтириш орқали Узбекистон иқ-тисодий манфаатларини ҳимоя килиш даври булди. Ягона иқтисодий маконда ва ягона пул тизимида узоқ вақт бирга булганлик бу тизимдан бир кунда ажралиб чиқиб кетиш имконини бермас, аввал пул эмиссияси ва пул муомаласи учун зарур булган миллий инфратузилма барпо этилиши, миллий тизимнинг зарурий атрибутлари барпо этилиши лозим эди. Бунинг устига, Узбеқистон халқ хужалигининг асосий тармоқлари собиқ Иттифоқ республикаларига, би-ринчи навбатда Россия иқтисодига мустаҳкам боғлаб қуйилган булиб, рубль зонасидан бир зарба билан чиқиш хужалик алоқаларининг барбод булишига, зарур хом ашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа зарур маҳсу-лотлар келишининг "фалажланиши"га ва бунинг натижа-сида саноатни ҳамда халқ хужалигининг бошқа куплаб тар-моқларининг тухтаб қолишига олиб келган булар эди. Шу сабабли биз Россия рубли таъсирида ва зонасида қолишга мажбур булдик ҳамда айни пайтда барча зарур тайёргар-лик ишларини амалга ошира бордик.
Узбекистон Республикасининг миллий валютасини жо-рий этиш, Россия рубли зонасидан аста-секин чиқишга қаратилган дастлабки қадам Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил март ойидаги "Истеъ-мол маҳсулотларини купонларга сотиш тартибини тако-миллаштириш туғрисида"ги' , 1992 йил декабрдаги "Узбекистон истеъмол бозорини 1993 йилда ҳимоя қилиш туғ-рисида"ги2 ва 1993 йил майдаги "Республика истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш ва пул муомаласи-ни тартибга солиш туғрисида"ги3 қарорлари қабул қили-ниши билан қуйилди.
Ушбу қарорларга мувофиқ товарлар фуқаролик паспорти асосида ва купон тизимига мувофиқ сотила бошлади. Қиймати 25 минг рублгача булган товарлар фуқароларга фақат махсус купон карточкалари тақдим этилган тақдирдагина нақд пулга сотилар, 25 минг рублдан қиммат баҳоли товарлар эса фақат чеклар, чек дафтарчалари банк ҳисобрақамлари орқали нақдсиз, пул кучириш йули билангина Узбекистон фуқароларига соти-лар эди. Ушбу чоралар мамлакат ички бозорини қушни давлатлар фуқароларидан унчалик самарали булмаса-да, аммо муайян даражада ҳимоя қилди.
II босқич Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-нинг 1993 йил 12 ноябрдаги "Узбекистон Республикаси ҳудуди-да сум-купонларни муомалага киритишни жорий қилиш туғри-сида"ги қарори қабул қилиниши Узбекистон миллий валютаси - сумни муомалага киритишга қаратилган илк қадам булди. Қарорга кура Россия рубли билан айни бир вақтда цараллел тулов воситаси сифатида 1993 йил 15 ноябрдан бошлаб сум-купонлар муомалага киритилди. Унинг курси Россия Федера-циясининг 1961-1992 йилларда чиқарилган 1 рублга нисбатан 1 сум қийматда чиқарилди. 1993 йил 22 ноябрдан бошлаб бир марталик купонлар бекор қилинди. 1961-1992 йилларда чиқа-рилган 1, 3, 5, 25, 50 ва 100 рубллик купонлар сум-купон билан иараллел муомалада булгани ҳолда Россиянинг 1000, 5000, 10000 рубллик пул белгилари муомаладан чиқарилди.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг. 1994 йил 15 апрелдаги "Пул муомаласини муетаҳкамлаш ва сум-кутш нинг харид қувватини ошириш буйича кечиктириб булмайдппш чора-тадбирлар туғрисида"ги қарорига кура 1994 йилдан бошлаб Россия рубли муомаладан батамом чиқарилди, сум купон ягона тулов воситаси булиб қолди.
III босқич. Бу боскич Узбекистон Республикаси Прозидентининг 1994 йил 16 июндаги Фармони билан 1994 йил 1 июлдан бошлаб Узбекистон Республикасининг миллий валютаси - сумни муомалага киритиш иши бошланди. Сум аввал муомалада булган сум-купонга нисбатан 1: 1000 нисбатда белгиланди. Миллий валюта жорий этилиши иқтисодий мустақиллнкнн таъ-минлаш, халқ хужалигининг бозор муносабатларига утишинн тм-лаштириш, барқарорликка эришишга ёрдам берди. Бироқ миллий валюта - сумнинг жорий этилиши инфляция жараёнининг янада кучайишини тухтатиб қола олмади. Миллий валюта жорнй этилган 1994 йилнинг 1 июлда сумнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курси 7 сумни ташкил этган булса, 2002 йилнинг 1 майига келиб бу нисбат юз баробардан купроқни ташкил қилди яъни (1 АҚШ доллари 733 сумга тенг булди). Сумнинг АҚШ долларига нисбатан "қора 6озор"даги параллел курси шу даврда қарийб икки баробар ортиқ булди (1 АҚШ доллари 1450 сум).
Узбекистон Республикаси ҳукумати томонидан сум қадрпни ошириш ва унинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган бир қатор тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда амалга ошм-риб келинди.
Булар жумласига Узбекистон Республикаси Презвдентининг 1992 йил 24 июлдаги "Узбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, хорижий сармояларни жалб этши ва хдогоя қилиш чоралари туғрисида"ги, 1994 йил 17 июндаги "Экс-порт имкониятини кенгайтириш борасида корхоналар фаолнятшш рағбатлантиришга оид тадбирлар туғрисида"ги, 2000 йил 21 март- ч даги "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш бора-сидаги чора-тадбирлар туғрисида"ги фармонлари, Вазирлар Миҳ-камасининг 1994 йил 18 мартдаги "Банк тизимини такомиллашти-риш, пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбнр-лари туғрисида"ги ҳамда 1999 йил 15 январдаги қарорлари ва бош-қа қонун ҳужжатлари киритилиши мумкин.
Валюта Назорати - бу давлатшшг ваколатли органлари томонида амалга ошириладиган иқтисодий, ташкилий, хуқуқий чора-тадбирла йиғиндиси булиб, валюта муносабатлари қатнашчилари булган юрв дик ва жисмоний шахслар (резвдентлар ва норезидентлар) томонн дан валюта муомаласига оид булган қонунчилик талаблари бажари лиши, валюта ҳисоб-китоби, ҳисоботлари юритилиши аҳволи устида! давлат назорати амалга оширилшшши назарда тутади.
Валюта назоратига оид қонунчилик, бу назоратнинг амалга оши рилиш усуллари, шакллари, бу назоратни амалга оширувчи орган лар ваколати каби масалалар батафсил куриб чиқилиши лозим.
Валюта ва валюта билан боғлиқ операциялар устидан давла! назорати масалалари "Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-маси туғрисвда"ги, "Узбекистон Республикаси Марказий банки туғ-рисцда"ги, "Валютани тартибга солиш туғрисида"ги ва бошқа қонун-ларда, Президентининг Фармонлари, Ҳукумат қарорларида, Узбекистон Республикаси Марказий банки чиқараётган меъёрий ҳужжатла-рвда ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тугиб қуйилган.
"Узбекистон Республикасининг Марказии банки туғрисида"ги қонунни 40-модцасига кура:
Марказий банк валютани тартибта солиш ва валютани назорат қилиш давлат органидир. Марказий банк
ижро этиш Узбекистон Республикаси ҳудудида барча шахслар учун мажбурий булган валютани назорат қилишга доир норматив ҳужжатлар чиқаради;
банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга чет эл валюта-сида операциялар утказиш учун лицензиялар беради ва лицензия-ларни қайтариб олади, уларнинг фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб боради;
банклар учун очиқ валюта мавқеи лимитларини ва бошқа иқти-содий нормативларни белгилайди;
миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқ-лаш тартибини белгилайди;
Узбекистон Республикасининг халқаро резервларини тасарруф этади ва бошқаради.
Узбекистон Республикасида валюта муносабатларини тартибга солиш, валютадан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланишни•ч
"Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари. Узбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари;
"Узбекистон Республикаси Марказий банки, божхона Мо-лия вазирлиги ва бошқа ваколатли вазирликлар ҳамда идоралар-нинг меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари.
Божхона назоратини амалга оширишга оид қонун ҳужжатлари-га мувофиқ бундай назоратни амалга оширувчи органлар, уларнинг ваколат доиралари, иш услублари ҳамда шакллари белгилаб қуйилган.
"Узбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш туғ-рисида"ги қонунининг 17-моддасига биноан, валюта назоратини амалга оширувчи органлар қаторига "Узбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қумитаси, Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги киритилган. Ушбу моддада валюта назорати бошқа ваколатли органлар томоиидан ҳам амалга оширилиши мумкинли-ги курсатиб қуйилган. Булар жумласига, энг аввало, Давлат божхо-на органлари киритилмоғи лозим.
"Узбекистон Республикаси Марказий банки туғрисида"ги қонуннинг 40-моддасига кура: "Марказий банк вадютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш давлат органидир". Унинг валюта назоратини амалга оширишга оид фаолиятининг шакллари ҳамда усуллари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгилаб қуйилган.
Валюта назоратининг мақсади валюта операцияларини амалга ошириш вақтида валюта қонунларига риоя этилишини таъминлаш-дан иборат.
Валюта назоратининг асосий йуналишлари қуйида-гиларни уз ичига олади:
амалга оширилаётган валюта операцияларининг амалдаги қонунларга мос булишини ва шу иш учун керакли рухсатномалар бор-йуқлигини;
резидентлар республика валюта фондига чет эл валютасида со-лиқ ва бошқа туловлар тулаш буйича мажбуриятларини, шунинг дек, Узбекистон Республикаси Марказий банкига чет эл валютаси-ни сотиш буйича мажбуриятларини қандай бажараётганини;
республика валюта фондидан ажратилган валюта маблағлари-дан мулжалланган аниқ мақсадга мувофиқ ва қанчалик самарали фойдаланилаётганлигини;
чет эл валютасидаги туловларнинг асослилигини;
валюта операциялари буйича ҳисобга олиш ва ҳисобот мукам-мал ҳамда ҳолис булишини текширишдан иборатдир.
Валюта назоратини амалга оширилиш механизмлари давлат ижроия ва бошқарув органларининг қонуности норматив ҳужжат-ларида белгилаб қуйилган.
Дастлабки даврларда бу соҳада Узбекистон Республикаси Пре-зидентининг 1994 йил 20 апрелдаги "Экспорт-импорт операцияла-ри юзасидан валюта назоратини таъминлаш чоралари туғрисида"-ги Фармони ва мазкур Фармон билан тасдиқланган "Экспорт-им-порт операциялари юзасидан валюта назорати туғрисидаги низом" булган булса, кейинчалик бу соҳадаги давлат фаолияти тако-миллаштирилди ҳамда ушбу масалага қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуи юзга келтирилиб, валюта назоратининг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланди ҳамда кенгайтирилди.
Валюта назоратининг амалга оширилиши чоғида юридик ва жисмоний шахслар тамонидан валютага оид қонунчилик талабла-ри бузилаётганлиги аниқлангани тақдирда тегишли ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари курилиши назарда тутилган.
Узбекистон Республикаси ҳудудида валюта операцияларини амалга ошириш тартибларини назарда тутувчи қоидалар уз мақсад ҳамда вазифаларига кура муайян хусусиятларига қараб қуйидаги-ча гуруҳларга ажратилиши мумкин:
1. Корхоналар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) экс-порт қилинганида келиб тушадиган хорижий валютадаги тушум-лардан 15 фоизи миқдорида Узбекистон Республикаси Марказий
баики томонидан белгиланган муддатда ҳамда тартибда мажбурий равишда сотилиши лозим.
Муайян хужалик юритувчи субъектлар фаолиятини қуллаб-қув-ватлаш чораларини янада кучайтириш мақсадида улар чет эл ва-лютасидаги тушумларнинг 15 фоизи миқдорида мажбурий сотиш-дан озод қилинганлар.
2. Чет эл валютасига эга булган ҳамда чет эл валютасида опера-цияларни амалга оширадиган корхоналар, ташкилотлар томонидан валюта ҳисоб-китоби ҳамда ҳисоботларининг махсус тартиблари белгилаб қуйилган булиб, ушбу тартибларни бузилиши корхона-лар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари молиявий ҳамда ҳуқуқий жавобгарликка тортилишлари учун асос булиши мумкин.
3. Юридик важисмоний шахслар томонидан чет эл валютасвда ҳисоб-китоб қилиш, чет эл валютасини алмаштириш чет эл валюта-сидаги маблағларни банк ҳисобварақларида сақлаш соҳасидаги муносабатлар давлат томонидан амалга ошириладиган валюта назоратшганг алоҳида соҳаси булиб, бу масалаларда қатьий тартиб, махсус ҳуқуқий режим белгиланиши йули билан, энг аввало, пул муомаласи ва миллий валютамиз - сумнинг барқарорлиги таъмин-ланади, унинг қадрсиз-ланишининг, шу орқали товар (иш, хизмат) бозорига, фуқаролар моддий турмуш даражасига салбий таъсир утказилишининг олди олинада, жиноий йул билан топилган ҳаром пулларни "ҳалоллаб" олинишига қарши самарали кураш олиб бо-рилади.
Вакил қилинган тижорат банклари томонидан банк мижозлари саналувчи хужалик субъектларининг чет эл валютасидаги маблағ-лари юзасвдан ҳисоб-китоб операциялари амалга оширилишинииг махсус тартиби жорий этилганлиги',
жисмоний шахслар томонидан эса чет эл валютасининг алмаштирилиши тартибларини жорий этилганлиги2, "Йул чекларини бериш ва улардан фойдаланиш тартиби туғрисидаги низом" асосида' чет эл валютасидаги маблағлар-дан йул чеклари орқали фойдаланиш механизмлари кузда тутил-ганлиги, нақц чет эл валютасини Узбекистон Республикаси ҳудуди-га олиб кириш ва Узбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чи-қиш тартибининг урнатилганлиги кабилар ушбу гуруҳга мансуб булган валюта назорати соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг юридик базаси булиб хизмат қилади.
4. Хорижий валютадаги маблағлардан, шу жумладан хо-рижий валютада берилган банк кредитларидан уринли, са-марали ҳамда қонуний тарзда фойдаланилиши устидан олиб бориладиган назорат-давлат валюта назоратининг муҳим йуналишларидан саналади.
Узбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти туғриси-да"ги қонунига кура тижорат банкларига уз мижозларининг чет эл валютасидаги банк операцияларининг қонун талабларига мувофиқ-лигини кузатаб бориш вазифаси юклатилган.
Узбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Узбекистон Республикаси қонун хужжатлари асосида чет эл валютасидан, шу жумладан чет эл валютасидан мақсадга мувофиқ ва қонуний тарзда фойдалашш аҳволини назорат қилишга оид, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқарилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (Узбекистон Республикаси Прокуратура органлари, Миллий хавфсизлик, Ички ишлар, Со-лиқ, Божхона органлари) томонидан ҳам уларга юклатилган бево-сита вазифаларни бажарилиши чоғида уз ваколатлари доирасида рини ишлаб чиқишга йуналтиридди. Бу фаолиятда давлат ва жа-миятда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ислоҳат-лар, уларнинг натижалари уз ифодасини тоцди.
Шу билан бирга мазкур дарслик тайёрланиши давомида муал-лифлар давлаг ва жамият молиявий ҳаёти соҳасида амалга оши-рилиши долзарб булиб турган бир қатор вазифаларни ҳам қайд этишни лозим топдилар. Бу муаммолар мамлакатимиз раҳбари И.А. Каримовнинг нутқлари ва чиқишларида мунтазам равишда қайд этиб борилди ва уларни бартараф этишга оид амалий йул-йуриқлар бериб борилди.
Муаллифларнинг фикрича молиявий фаолиятга оид қонун ижод-корлиги жараёни янада жадаллаштирилинш лозим ва давлат моли-яси, хазина иши, давлатнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан шартномавий-хуқуқий алоқалари масалаларига оид қонун-лар ишлаб чиқилиши лозим.
Булғуси молиячи мутахассисларга, юристларга, давлат хизмати-нинг молиявий фаолият билан боғлиқ булган буғинларида ишлаш-лари лозим булган мутахассисларга молия хуқуқи фанини, давлат молиявий фаолиятининг ҳуқуқий асосларинА уқитишнинг янада такомиллаштирилиши, бу соҳа мутаҳассисларининг амалдаги қонунларни татбиқ этиш юзасидан барқарор куникмаларга эга булиш-ларига, уларда қонунларга қатъи риоя қилиш, адолатни қарор топ-тириш туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоғи лозим.
Умуман олганда, давлатнинг молиявий фаолияти давлат фаолиятининг муҳим таркибий қисми сифатида доимий эътиборни талаб қилади ва ушбу динамизм талабаларга молия ҳуқуқидан таълим берилиши жараёнини ҳам эътиборга олинмоғини зарурат қилиб қуяди.
Download 74,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish