Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet68/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

jus
gentium 
деб номланган ҳуқуқ тизимини ишлаб чиқди.
Қулларнинг ҳуқуқий ҳолати.
Рим ҳуқуқининг асосий қоидаларидан бири қуйидагичадир: «servile
caput nullum jus habet» – қуллар ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмас. Рим 
давлатида қуллар инсон ҳисобланмаган, аксинча улар
res
– буюм, гапирувчи 
қурол (instrumentum vocale) ҳисобланган. Ҳуқуқ объекти сифатида қуллар 
буюмлар каби эгаларининг чекланмаган ҳокимияти остида бўлган. 
а)
Қуллик манбалари.
– Дастлабки қуллар Рим уруғчилик тузумининг 
емирилиши билан пайдо бўлган. Бу даврда ишлаб чиқариш кучларининг 
ривожланиши меҳнат фойдасини шундай юксак даражага кўтардики,
натижада, уруғ хўжалигида ташқи ишчи кучидан фойдаланиш ниҳоятда 
катта фойда келтира бошлади. Рим хўжалигининг ривожланиши қулларга 
бўлган эҳтиёжнинг ортишига асос бўлди. Бу эҳтиёжни қондириш мақсадида 
қуллар турли усуллар ёрдамида келтирила бошланди. 
Қулликнинг асосий манбаси уруш пайтида душман аскарларини 
асирликка олишдан иборат бўлган. Қадимги даврда ҳарбий асирлар уларни 
ким қўлга киритган бўлса, ўшаларнинг мулки ҳисобланган. Республика 
даврининг дастлабки йилларида барча асирлар давлат мулки деб эълон 
қилинган (servi publici). Сўнгра бу қуллар оммавий савдога қўйилиб, 
қулларни ким сотиб олса, ўшаларнинг мулки ҳисобланган. Иккинчи муҳим 
усул – ўз фуқароларини қулга айлантириш бўлган. Қадимги ҳуқуқ бўйича 
солиқ ва ҳарбий мажбуриятларни ўташ учун рўйхатга олинмаган барча 
фуқаролар(incensi); шартномада кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида ва 
кераклича бажармаган шахслар (nexi ва addicti); (furtum manifestum), яъни 
ўғрилик содир этаётган пайтда жиноят устида қўлга тушганлар, шунингдек,
paterfamilias юз ўгирган alieni juris шахслари қулга айлантирилган. 
Қулликнинг яна бошқа манбаси латифундиялар пайдо бўлиши билан
вужудга келди. Қулларга бўлган катта эҳтиёж туфайли Ўрта ер денгизида 
қароқчилик кенг ривожланди. Қароқчилар денгизда кўплаб одамларни айнан 
қулга айлантириш билан шуғулланар эди ва улар Делос, Родос, Афина ва 
Рим қуллар бозорларига кўплаб қуллар етказиб берар эди. Қуллар бозорида 
сотилган қуллар озодликка чиқиш имкониятидан батамом маҳрум бўлган 
эдилар. Римликлар, Рим ҳимоясидаги халқларнинг вакиллари ёки Рим 
фуқаролигига эга бўлган шахслар қулга айлантирилганда, қароқчиликни 
ҳам қуллик манбайи деб тан олдилар. 
Қул аёлдан туғилган фарзанд, отаси ким бўлишидан қатъий назар, қул 
ҳисобланган. Бу фарзандлар туғилиши билан онасининг хўжайинининг 
ихтиёрига тушиб қолганлар. Бу қоидадан мустасно ҳол

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish