Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


conductor  ижарага  берувчи(locator)га тўлаши лозим бўлган ҳақ merx



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet241/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

conductor 
ижарага 
берувчи(locator)га тўлаши лозим бўлган ҳақ
merx
деб аталган ва у, пул ёки 
моддий маблағ кўринишида бўлган. Бундан ташқари, бу ҳақ certa ва vera
бўлиши шарт бўлган, яъни аниқ белгиланган ва ҳақиқий бўлиши шарт 
бўлган. Келишилган ҳақ, одатда, келишилган муддатда тўланган. 
Ашё ижараси шартномаси маълум муддатга тузилган. Агар тарафлар 
муддат тўғрисида келишишмаган бўлса, улардан ҳар бири шартномани
бекор қилиши мумкин бўлган, лекин улар bonae fidei тамойили асосида
яъни шартноманинг бекор қилиниши томонларга ҳеч қандай зарар 
келтирмаслигини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилишлари лозим бўлган.
Агар томонлар шартнома муддати ҳақида келишишган бўлса-ю, шартнома
томонларнинг биронтаси шартномани тугатиш ташаббуси билан чиққан 
бўлса, шу муддатда тугатилган. Томонлардан биронтаси бундай ташаббус 
билан чиқмаган бўлса, relocatio tacita, яъни шартномани давом эттириш 
учун сукутли розилик мавжуд бўлган. Муддати белгиланган ашё ижараси
шартномаси истисно тариқасида, муддат тугагунча ашё нобуд бўлганда, 
ижарага берувчи ашёни бериб юборганда ёки ашё унинг ўзига керак 
бўлганда, арендатор ашёдан шартномада кўзда тутилмаган бошқа 
мақсадларда фойдаланганда, ашё арендатор эҳтиёжларини қондира 
олмайдиган ҳолга келиб қолганлиги ёки арендатор ижара ҳақини ўз 
вақтида тўламаганлиги сабабли томонларнинг қарори асосида бекор 
қилинган.
Ашё ижараси шартномаси иккитомонлама ва коммутатив бўлган, яъни
бу шартномадан ижарага берувчи ва арендаторнинг коррелятив ва бир-
бирига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари келиб чиққан. 


211 
Locatio-conductio rei шартномаси асосида, ижарага берувчи ёки locator 
ўзига тегишли бўлган ашёни арендаторга шартномада кўзда тутилган 
мақсадларни амалга ошириш учун берган. Айнан шу сабабли, locator
ижара ашёсини арендаторга бекаму-кўст ва фойдаланиш учун яроқли 
бўлган ҳолда бериши лозим бўлган. Ижарага берувчи ашёнинг нобуд бўлиш
эҳтимолини ва табиий фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган 
камчиликларини бартараф этиши лозим бўлган. Арендатор ашёдан 
фойдаланганда ашёга бўлган мулкий-ҳуқуқий ваколатларга эга бўлмаганлиги 
туфайли, ижарага берувчи арендаторни у ашёдан фойдаланиши учун 
тўсқинлик қиладиган шахслардан ҳимоя қилиши шарт бўлган.
Арендатор ёки conductor ашё ижараси шартномаси асосида merx
ёки белгиланган ҳақни ўз вақтида ва оғишмай тўлаб бориши шарт бўлган;
ижара ашёсидан фақат шартномада кўзда тутилган мақсадларда 
фойдаланиши; ашёни асраб-авайлаши ва фойдаланиш жараёнида унинг ёки 
ашё учун жавобгар шахснинг айби билан келиб чиқадиган камчиликларни
бартараф қилиши, шартнома тугагандан кейин эса, ашёни эгасига бекаму-
кўст қайтариши лозим бўлган. 
Ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш учун ижарага берувчи 
ва арендатор махсус даъволар:

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish