89
кўп ҳолларда alieni juris шахслари ва қуллар орасида деярли ҳеч қандай
фарқ бўлмаган. Аlieni juris шахслари ва қуллар ўртасидаги фарқлар асосан
paterfamilias ўлимидан кейин ёки оиладан ташқарида кўринади: оиладан
ташқарида домуснинг вояга етган эркин эркаклари сиёсий ҳуқуқларга эга
бўлган, paterfamilias ўлимидан кейин эса улар ва бошқа агнат авлодлар sui
juris шахслари эга бўлган ҳуқуқларга ва paterfamiliasдан қолган мулкка
мерос ҳуқуқларига етишганлар.
Alieni juris шахсларининг аҳволи Рим оиласи familia rustica ва familia
urbanaга бўлиниши билан яхшилана бошланди. Familia urbana унинг
аъзолари учун муҳим бўлган иқтисодий марказ бўлмай қолди. Унинг ўз
иқтисодий аҳамиятини йўқотиши оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар
заифлашувига
ва,
охир-оқибатда,
оила
бошлиғи
ҳокимиятининг
заифлашувига олиб келди.
Paterfamiliasнинг alieni juris шахслари устидан ҳукмронлиги борасидаги
асосий ўзгаришлар классик ва классик даврдан кейин рўй бера бошлади.
Айнан шу пайтда ота ўз фарзандини ташлаб юбориш ва ўлдириш ҳуқуқини
йўқотди. Агарда ота ўз фарзандини ташлаб юборса ёки ўлдирса отага
нисбатан қаттиқ жазо чоралари қўлланилган. Ва ўша даврда ота ўз
фарзандини сотиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди. Никоҳ қуриш пайтида ота
розилиги талаб қилинмай қўйди. Аlieni juris шахсларини қонун доирасида
эмансипация қилиш ҳолларида ҳам ота розилиги керак бўлмай қолди.
Ота ҳокимиятини чеклаш борасидаги қайд қилинган янги чоралар қабул
қилингандан кейин Рим оиласидаги муносабатлар бошқача тарзда тартибга
солина бошланди: ота ҳуқуқларига фарзандлар ҳуқуқлари қарама-қарши
қўйилиб, paterfamilias оилада фақатгина ҳуқуққа эга бўлган, фарзандлар эса
фақатгина мажбуриятларга эга шахслар сифатида қаралмай қўйди. Ота
фарзандларидан ўзига нисбатан ҳурмат-эътибор кўрсатилишини ва оилада
тартиб сақланишини талаб қилган, фарзандларига керакли тарбия берган,
уларга касб танлашда ва турмуш қуришда маслаҳатлар берган, уларга ҳомий
ва васий тайинлаган, пупиляр субституция ўрнатган, қарилик чоғида
фарзандларидан моддий ёрдам талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган.
Фарзандлари эса – ота томонидан ғамхўрлик ва тарбия берилишига,
турмуш қураётганда сеп мулки ва тўй совғаси олиш ҳуқуқига, ота
томонидан кераксиз сарф-харажат ва исрофгарчиликка йўл қўйилганда
оиланинг иқтисодий аҳволини оғирлаштирганлиги учун отанинг муомала
лаёқатини чеклашни талаб қилишга ва, шунингдек, ота ўлимидан кейин
мерос олиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Ота ваколатларининг янгича мазмуни
классик даврдан кейин Рим ҳуқуқида онанинг ҳуқуқий ҳолатининг
яхшиланишига олиб келди. Юстиниан ҳуқуқи бўйича онанинг ўз
фарзандларига бўлган ҳуқуқлари ота ҳуқуқлари билан тенглаштирилди ва
оталик ҳуқуқи ягона ота-оналик ҳуқуқига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: