222
шартномаси жабрланувчи ва деликвент тегишли бўлган
ижтимоий
гуруҳларнинг вакиллари ўртасида тузилган. Бу шартнома асосида жабр
кўрган гуруҳ вакиллари қасос олиш ҳуқуқидан воз кечган, деликвент
тегишли бўлган ижтимоий гуруҳ вакиллари эса қасосдан қутулиш мақсадида
зарарни қоплаш учун белгиланган ҳажмдаги моддий маблағ беришга ваъда
қилишган.
Ижтимоий
ривожланишнинг бу босқичида деликтлар ёки
ҳуқуқбузилишлари мажбуриятларга бевосита асос бўла олмаган.
Содир
этилган деликтдан қасос олиш ҳуқуқи келиб чиқса, композиция
тўғрисидаги шартнома мажбуриятга бевосита асос бўлган. Композиция
тўғрисидаги шартнома ҳар бир содир этилган деликт бўйича
тузилавермаслиги сабабли шартнома тузиш томонлар хоҳишига боғлиқ
бўлган. Шартнома қасосдан қутулишнинг факультатив усули ҳисобланган
ва бу давр факультатив композиция даври бўлган.
Деликтлар легал композиция даврида, яъни қонун
нормалари билан
қасос тақиқланган даврда мажбуриятга асос бўла бошлади. Бунда
деликвент ўзининг ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракати билан жабрланувчининг
қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларига зарар етказганда қай
миқдорда жарима тўлаши олдиндан белгилаб берилган. Бу ҳолда
жабрланувчи деликвентдан қасос олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, чунки
қасос олиш ҳуқуқи қонунан олдиндан белгиланган зарарни қоплаш
талаби – poena privata билан алмаштирилган. Талион ёки
факультатив
композициянинг аҳён-аҳёнда содир бўлган ҳолларидан ташқари XII жадвал
қонунлари бўйича деликтлар мажбурият асоси бўлиб намоён бўла бошлади
ва бу даврда легал композиция тарқала бошлади.
Хусусий деликтларнинг белгилари.
XII жадвал қонунларида delicta
privata Рим фуқароларининг манфаатларига ҳуқуққа хилоф тажовузни
англатиб, бунда poena privata ёки деликвент жабрланувчига тўлаши шарт
бўлган зарар қопланиши тушунилган.
Деликт деб тан олиниши учун
ҳуқуқбузарлик деликт моҳиятидан келиб чиқадиган белгиларга эга бўлиши
шарт бўлган:
а) деликт бирон-бир ташқи хатти-ҳаракат (delicta in comissione) содир
этилиши натижасида келиб чиққан;
классик даврга келиб
маълум
ҳаракатсизлик ҳам (delicta in omissione) ҳисоблана бошлади. Бирон-бир
ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мақсади, агар бу ҳақда олдиндан маълум
қилинмаган бўлса, деликт ҳаракати деб тан олинмаган: de internis non
judicat praetor.
б) маълум ҳаракат деликт деб тан олиниши учун у бирон-бир оқибатга
олиб келиши керак бўлган; агар бу ҳаракат ҳеч қандай оқибатга олиб
келмаса, хусусий деликт вужудга келмаган деб ҳисобланган;
в) деликт содир этилган хатти-ҳаракат ва унинг оқибати ўртасида
сабабий боғланиш ёки казуал нексус бўлгандагина
вужудга келган; бу
боғланиш вақтинча ва сохта бўлса, деликт ҳуқуқбузарлик ҳисобланмаган;
г) деликт вужудга келиши учун содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳуқуққа
хилоф бўлиши ва унинг келтириб чиқарган оқибати бошқа шахсга зарар
223
етказиши талаб қилинган. Агар шахс ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
мақсадида бирон-бир ҳаракат содир этган бўлса ва бу ҳаракат ўзгаларнинг
моддий ёки номоддий манфаатларига зарар келтирган бўлса, у ҳолда
бундай ҳаракат деликт ҳисобланмаган: nullus videtur dolo facere qui suo
jure utitur.
Классик ҳуқуққа malitis non est indulgendum тамойили киритилгандан
кейин маълум шахс маълум ҳаракатларни
содир этиш имкониятига эга
бўлса, лекин бу ҳаракатларни ўз манфаатларини таъминлаш учун эмас,
балки бошқа шахсга зарар етказиш мақсадида қилган бўлса, бу ҳаракатлар
ҳуқуқбузарлик, яъни деликт ҳисобланган. Айни пайтда шахснинг ҳуқуққа
хилоф хатти-ҳаракати ўзгалар мулкига зарар етказган бўлса ҳам, лекин
ўзини ҳимоя қилиш ва зарурат(inculpata tutela) туфайли содир этилган
бўлса, деликт ҳисобланмаган.
д) деликт мавжуд бўлиши учун уни содир этган шахс ўз ҳаракати
келтириб чиқарадиган оқибатни олдиндан билиши ёки
билиши керак
бўлиши лозим бўлган, яъни ҳар қандай деликт келиб чиқиши учун
деликвентнинг айби ёки жавобгарлиги талаб қилинган. Жавобгарлик
даражалари
Do'stlaringiz bilan baham: