Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Никоҳсиз туғилган фарзандларнинг ҳуқуқий ҳолати



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet111/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Никоҳсиз туғилган фарзандларнинг ҳуқуқий ҳолати.
Sui juris
ҳолатидаги аёлларнинг беникоҳ туғилган фарзандлари ҳам sui juris
ҳолатида бўлиб, улар онаси билан когнат қардошликда бўлган. Анча 
пайтгача бундай фарзандларга ким ғамхўрлик қилиш масаласи умуман 
тартибга солинмаган эди. Бундай фарзандларнинг кейинги ҳаёти уларнинг 
онаси alieni juris ҳолатида бўлса, paterfamiliasнинг ихтиёрида бўлган.
Классик даврда ва классик даврдан кейин никоҳсиз туғилган 
фарзандларнинг ҳолати бирмунча тартибга солина бошланди. Никоҳсиз 
туғилган фарзандлар онаси ва унинг қариндошларидан моддий нафақа олиш 
ҳуқуқига эга бўлдилар. Конкубинатда туғилган фарзандлар отадан моддий 
нафақа олиш ва уларнинг отасининг қонуний никоҳда фарзандлари бўлмаса, 
меросдан улуш олиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бундан ташқари, конкубинатда 
туғилган фарзандлар қонунлаштирилиши мумкин бўлган. 
7-
§. 
Ҳомийлик ва васийлик 
Ҳомийлик ва васийлик тушунчаси.
Ҳомийлик ва васийлик ҳақидаги 
ҳуқуқий тушунчалар оила ҳуқуқи масалаларига бевосита тааллуқли эмас, 
чунки ҳомийлик ва васийлик sui juris шахсларининг муомала лаёқатини
тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуига киради. 
Рим ҳуқуқида оила бошлиғи ҳокимияти умрбод саналиб, alieni juris 
шахсларининг муомала лаёқати муаммолари умуман мавжуд бўлмаган.
Улар ҳеч қандай ҳуқуқий лаёқатга эга бўлмаганлар ва paterfamilias


92 
қарамлигида бўлганлар. Лекин баъзан оила ҳокимиятини ташкиллаштириш
қоидалари ва бир қатор табиий ҳолатлар (ёш, жинс, руҳий, маънавий ва 
жисмоний хусусиятлар) нуқтаи назаридан муомала лаёқати муаммоси
бирон-бир сабабга кўра patria potestas остида бўлмаган ва sui juris
шахсларининг хусусиятига эга бўлган шахслар маълум ҳуқуқлардан 
мустақил ва онгли равишда фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатларга 
тушиб қолганда келиб чиққан. Бундай ҳолатлар учун шахсларнинг муомала 
лаёқати тўлиқ бўлмаганда уни тўлдириш ёки бошқа йўллар билан 
таъминлаш қоидаларини ишлаб чиқиш эҳтиёжи келиб чиқди. Бундай 
қоидаларнинг йиғиндиси ҳомийлик ва васийлик ҳуқуқини ташкил қилган. 
Ҳомийлик ўзининг ёши ёки жинси нуқтаи назаридан ҳуқуқий 
муносабатларга мустақил киришиш имкониятига эга бўлмаган бир қатор 
шахслар категориясининг муомала лаёқатини тартибга солувчи ҳуқуқ 
нормалари йиғиндисидир.
Васийлик эса табиатан тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлиши керак 
бўлган, лекин ўзининг алоҳида шахсий ёки жисмоний нуқсонларига эга 
бўлганлиги сабабли шахсларнинг муомала лаёқати камчиликларини
тўлдиришга қаратилган ҳуқуқий қоидалар йиғиндисидир (руҳий касаллар, 
жисмоний нуқсонларга эга шахслар ва ортиқча исрофгарчиликка йўл 
қўядиган шахслар). 
Ҳомийлик ва васийлик ўртасидаги аниқ фарқлар қадимги ва классик 
давр ҳуқуқида тўғри белгиланган бўлса, классик даврдан кейинги ҳуқуқ 
бўйича 
бундай 
фарқлар 
йўқола 
бошлади. 
Бу 
тушунчаларнинг 
бирлаштирилиши 25 ёшдан кичик бўлган шахслар устидан доимий
васийлик ўрнатилишига олиб келди. Васийлик алоҳида ҳолатлардаги 
шахслар ҳимояси учун тайинланиб, кейинчалик эса бу ҳимоя бир қатор ёш 
фуқаролар категориясининг ҳимоясига айланди ва

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish