2.ГАЙРИ-ТАБИИЙ УЛИМ - бу экзоген фактор таъсири билан боглик булган улим,унинг структурасида,механик шикастлар,захарланишлар,осилишлар,чакалокларда эса ёт жисм асфикциялари етакчи уринни эгаллайди. Хукукий нуктаи – назардан гайритабиий улим уз жонига касд килиш, касддан одам улдириш ва эхтиётсизлик окибатида улим деб бахоланади. Улимнинг бу тури суд тиббий текширувни талаб килади ва унинг натижаси асосида хукукий бахо берилади. 3.НОГАЙРИ-ТАБИИЙ УЛИМ яъни КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН БОГЛИК БУЛГАН УЛИМ-бунга хавфли усмалар,юрак касалликлари,ёш болаларда эса,нафас системасининг касаллиги боглик булган улимлар киради.Бу улим 2 хил куриншида кайт килинади:а)тусатдан улим;б)маълум вактдан сунг улим. Тусатдан улим холати куп холларда гайритабиий улимга шубха уйготади. Шу сабабли бундай холатда суд тиббий экспертиза тайинланади, бошка холатларда ногайритабиий улим патологоанатомик текширувдан утказилади. - Анъанавий маданиятларда ўлим – ҳаётнинг муҳим қисми. Ўлим тажрибаси барча қадимги расм-русумларда ўз ифодасини топган. Ўлим тажрибаси – ҳар қандай теран маданият ва маънавиятнинг негизи. Буддавийларнинг «Тибет ўликлар китоби»да инсоннинг ўлиш жараёнидаги («бардо» ҳолатидаги) кечинмалари тавсифланган. Христианликда ўлишдан олдин гуноҳларига тавба келтириш қабул қилинган. Баъзан инсоннинг бутун ҳаётига ўлимга тайёргарлик деб қаралади. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, биоэтикада (тиббиёт этикасидан фарқли ўлароқ) врач мажбуриятларига эмас, балки пациентларнинг ҳуқуқларига асосий эътибор қаратилади. Бу пациентларни врачлардан, тиббий ходимларнинг ҳаракатларидан ҳимоя қилиш зарурияти билан боғлиқ. Зотан, ўлган деб моргга юборилган бемор тирилиб кетган, жарроҳ ёки дантист хаста деб соғлом аъзони олиб ташлаган, ҳамшира беморга дори бериш ёки процедураларни ўтказишда адашган, операциядан кейин организм ичида скалпел, қайчи ёки қўлқоп унутиб қолдирилган ҳолатлар учраб турибди.
-
- Тиббиёт соҳасидаги жадал ривожланиш натижасида врач қўлида чексиз ҳокимият жамланган бугунги кун шароитларида беморнинг реал ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўпроқ эътибор берила бошланди. Аммо бу янги ахлоқий муаммолардан қутқара олмаяпти. Беморнинг соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилиш принципи билан мазкур ғамхўрликнинг ножўя оқибатлари ўртасидаги зиддият бундай муаммонинг ёрқин мисолидир. Масалан, ҳаётни сақлаб қолиш учун маълум аъзони (масалан, қўл ёки оёқни) кесиб ташлаш талаб этилади, аммо бу ҳолда беморнинг ҳаёт сифати кескин ёмонлашади. Хўш, бундай ҳолларда ким қарор қабул қилиши керак: врачми ёки беморми? Ҳозирги замон тиббиёти ҳар қандай касалликни сурункали касалликка айлантириб юбориши мумкин, бу эса бемор ҳаёт билан мамот ўртасидаги аросат ҳолатга тушиб қолишини билдиради. Касалхоналарда бундай беморлар (тарқоқ склероз, саратоннинг охирги босқичи ва ҳ.к.) ҳозир жуда ҳам кўп. Бир неча ўн йил муқаддам бундай беморлар жуда тез вафот этган бўлар эди. Ҳозирда умидсиз хаста беморлар ҳаётини сунъий тарзда қувватлаш соҳасида рекордлар қўйилмоқда (бундай рекорд АҚШда қайд этилди – автомобил ҳалокати қурбони бўлган бемор сунъий тарзда 10 йил сақланди).
Do'stlaringiz bilan baham: |