Узбекистон республикаси олий ва урта таълим вазирлиги а. Т. Хотамов, Ц. Т. Усмонов шахар худудини комплекс



Download 6,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/87
Sana19.02.2022
Hajmi6,25 Mb.
#459461
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   87
Bog'liq
shahar hududini kompleks obodonlashtirish 2003ворд

2.2 - расм. Сув кувури тармоFи 
а-боши берк; б-халкасимон; 1-насос курилмаси; 2-сув босимини хосил килувчи минора. 


ошмаслиги талаб килинади. Бу шаклни куллашда кувурларни ернинг музлаш 
катламидан чукурда жойлашиши каттик назорат килинади. 
Ташки ичимлик сув тармоклари учун хозирги пайтда, чуян, пулат ва 
нометал (полиэтелен, темир бетон, асбесцементли ва бошка турдаги 
материаллар) кувурлардан фойдаланилади. 
Ичимлик сув кувурларини траншеяларга жойлаштиришда ернинг музлаш 
катлами билан биргаликда унга юкоридан огир юк транспорт воситаларининг 
хам таъсирини инобатга олишга тугри келади. Ичимлик сув тармогига йигма 
темирбетонли кудук урнатилади. 
Сув таъминоти манбалари хисобланмиш дарё сувлари ва ер ости 
сувларидан фойдаланиш жойларда санитария назоратини ташкиллаштириш 
талаб килинади. Чунки сув манбаларида ташки турли ифлосланиш ва 
захарланиш ходисалари пайдо булиши мумкин. 
Окова сув тармоFи.
Замонавий шахар хаёти ободонлаштиришнинг 
даражасига боглик булиб, унинг асосини ривожланган окова сув тармоги 
ташкил килади. Окова сув тармоги оркали шахар худудидаги мавжуд маиший 
хизмат - хужалигидан ва бино ва иншоотлардан чикаётган окова сувлар шахар 
ташкарисига тозалаб чикарилади. 
Оцова сув тармоги-
шахар худудидаги ишлаб чикаришдан пайдо булган 
окова сувларни тозалаш иншоотига етказиб, уни зарарсизлантирган холда 
тозаланган сувни сув ховзаларига узатадиган мураккаб мухандислик иншооти 
тушинилади. 
Шахар худудида окова сувларни ташкарига чикаришда умумий бир 
йуналишда окиздириладиган, ярим булакларга ажратилган тармокли ва барча 
усуллар жамланмасидан ташкил топган усуллар кулланилади. 
Умумий бир йуналишда окизиладиган усул-
бу шахар худудидан 
окиздириладиган окова сувлар бир тизимли кувурлар ёрдамида ташкарига 
чикарилади. Бундай усул узининг тозалаш иншоотларининг таннархи хаддан 
ташкари кимматлиги туфайли кам кулланилади. Киммат булишига карамасдан 
Санкт-Петербург, Тбилиси, Рига, Вильнюс, Тошкент, Самарканд ва бошка 


а82
шахарларда кулланилади. Масалан, Тошкент шахрида рельеф хусусиятидан 
келиб чиккан холда Салар- окова ва Куйи-Бузсув окова тармок хавзалари 
ташкил килинган. Салар хавзаси шахарнинг шимолий-шаркий, марказий ва 
айрим жанубий худудларига хизмат килади: Кора-Сув (d =600- 2000мм), Салар 
(d = 500- 1750 мм), Темир йул (d = 400- 1000мм). 
Куйи-Бозсув шахарнинг шимолий, шимолий гарбий, жанубий-гарбий 
худудларини камраб олган: Тахтапул (d = 1000м), Коракамиш (d = 1000- 1750 
м), Ташки шахар (d = 2000- 2500мм). 
Алоуида тармоклар усули-
бунда икки тармокли кувурлар оркали маиший 
хизмат-хужалик ва ишлаб чикариш корхоналардан чикарилаётган окова сувлар, 
иккинчи кувур ёрдамида кор ёмгир сувлар ва шартли равишда тозалаш лозим 
булмаган ишлаб чикаришнинг окова сувлари тушунилади. 
Ярим булакларга ажратилган тармоклар усули
- шахар окова сув 
тармоклари махсус ускуналар ёрдамида маиший хизмат-хужалик окова сув 
тармокларига уланиб, кучли ёмгир пайтида дастлабки пайдо булган окова 
сувларнинг бир кисмини, кучсиз ёмгир пайтида доимий равишда тозалаш 
иншоотига юбориб туради. Бундай усул шахарларимизда кулланилмасада, 
тозаланишга мухтож булган ёмгир сувлариниободонлаштириш ходимлари 
томонидан окова сув тармогининг кудукдари оркали улаб куйиш холлари учраб 
туради. Факатгина Тошкент шахрининг биргина Шайхантохур тумани худудида 
бундай салбий холатларининг 40 дан зиёдини учратиш мумкин. Аслида 
Узбекистон шахарларидаги кор-ёмгир сувлари очик шахар ирригация 
тармоклари оркали окова сув арик ва каналларига уланганлиги билан шахардаги 
ободонлаштириш ишлари дунё шахарлари ечимларидан кескин фарк килади. 
Барча усуллар жамланмаси ташкил топган тармоц усули-
юкорида 
таъкидлаб утилган барча усуллардан фойдаланишда шахарнинг меъморий ва 
маъмурий талабларидан келиб чиккан холда хар бир усул максадга кура 
кулланилади. 
Окова сувлар таркиби эрийдиган ва эримайдиган таркибли ифлос 
сувлардан иборат булиб, улар тозаланиб, тиндирилиб сув хавзаларига окизиб 


юборилади. Сув хавзаларига окизиб юборишдан олдин унинг тозалик даражаси 
окар сувни зарарламайдиган таркиб булиши яъни санитар меъёрлар талабни 
кондириши талаб килинади. 
Окова сувларни тозалаш усули ва даражаси жойнинг махаллий ва 
экологик шароитларидан келиб чиккан холда аникланади ва улардан яна катта 
саноатда ва кишлок хужалигида фойдаланиш максади куйилади. 
Бу уринда дунё мамлакатлари орасида Франция давлати томонидан 
таклиф этилган усул энг яхши самара беради. Унга кура саноат корхоналари 
корхона учун истеъмол сувни корхона худуди куйи кисмидан насослар 
ёрдамида олиб ишлатилган окова сувни тозалаш иншоатида тозалаб уни дарё 
окимининг корхонадан юкори сатхидан ташлайди. Окова сувларни тозалашда 
куйидаги усуллардан фойдаланилади: механик, биологик, кимёвий ва физик- 
кимёвий. 
Механик усулдан фойдаланилганда окова сувлар 60% гача, биологик 
усулда 90-92% гача тозаланади. Тозаланган сув таркибида кандай микдорда 
бактериялар микдори бундан камаяди. Лекин шундай булишига карамасдан 
хатто биологик усулда тозаланган сув таркибида хам бактериялар сакланиб 
колади. Улардан бутунлай халос булиш учун зарарсизлантириш усулини 
куллаш лозим булади. Шу максадда, барча холларда хлор ёрдамида сув 
зарарсизлантирилади. 
Шахар худудининг рельефига караб окова сув тармогининг режавий 
ечимида марказлаштирилган ва таркок холдаги шакллар усули кулланилади. 
Ихчам шахарларда рельефнинг умумий бир томонга караб киялиги этиборга 
олиниб, марказлаштирилган канализация тармоги шакли кабул киланади. 
а79 
Шундай усулларни Тошкент ва Самарканд шахарларида учратиш мумкин. Агар 
шахар худудида бир неча рельефнинг сув хавзалари мавжуд булса таркок 
усулдаги режавий шакл кулланилади. Окова сув тармоги шаклланишининг 
умумий куриниши (2.3-расм) да келтирилган. 


а84
Окова сув тармоги уз окими билан фаолият курсатадиган тизимни ташкил 
этади. Айрим холлардагина окова сув тармогида босимли холда ишлайди. 
Чунки шахар худудидаги рельефда окова сув окими шахар худуди ичкарисида 
йигилган окова сувлар босим остидаги окова сув тармоги остидаги шахар 
худудидан ташкарига олиб чикилади. Окова сув тармоклари хар доим хам 
гидравлика конуниятлари асосида хисоблаб чикилади. Хисоб- китобда кувурлар 
диаметрининг минимал микдори куча тармоклари учун - 200 мм, турар-жой 
масканлари худуди учун- 150 мм, ёмгир ва худуддаги бошка турдаги окова 
сувларни олиб чикиб кетиш учун-250 мм дан кам булмаслиги белгилаб 
куйилади. Хар бир холатга караб окова сув кувурлари куйидаги материаллардан 
танланади: уз окими буйича- босимсиз темир бетон, бетон, керамика ва асбест 
кувурлари; босим остида- босимли темир бетон, чуян, пулат, асбест ва 
пластмасса кувурлари. Окова сув кувурларини ерга кумишда унинг чукурлиги 
кувур диаметри 500 мм гача 0,3 метр ундан катта диаметрли кувурлар учун 0,5 
м ернинг музлаш катламидан чукуррок булиши талаб килинади. 
Окова сув тармоги тизимини кузатиб бориш ва таъмирлаб туриш 
максадида кузатув кудуклари ва камералари урнатилади. 

Download 6,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish