ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТНОМА
Ўтмишда Ўрта Осиё аҳолиси турли хил жисмоний Машқлар ва ўйинларни қўллаган, ката байрамларда ўтказилган пойга ва оломон – пойгалар, от миниб махсус Таеқлар ёрдамида тўп ўйнаш ўйинлари оммабоп ҳисобланган. Шаҳмат ўйинлари кенг тарқалган. Маълумки, Алишер Навоий моҳир шаҳматчи бўлган. Ўша даврларда жангчиларни тайёрлашда қиличбозлик, пойга, камондан ўқ отиш ўргатилган. Халқ ўйинларининг кўпчилиги ўзида кураш, югуриш, Ирғитиш ва сакраш элементларини мужассам этган. Кураш ўйини омммабоп ҳисобланган. Туркманлар ва ўзбеклар юқорида тортилган арқонда турли хил мураккаб акробатик машқларни бажаришган. Ўрта асрларда махсус қушлар – лочин, қирғий ва шунқорлар ёрдамида ов қилиш Ўрта Осиё халқлари ҳаётида фаҳрий ўрин эгаллаган.
Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида жисмоний машқларга катта эътибор беради. Саломатликни мухофаза қилиш қоидаларини кўриб чиқар экан, олим жисмоний машқларнинг соғломлаштириш ва даволаш амалиётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида мукаммал тарзда сўз юритади. Ибн Сино олимлар орасида биринчи бўлиб жисмоний Машқларни таърифлайди: «Узлуксиз чуқУр нафас олиш жараёнини келтириб чиқарувчи эркин ҳаракат жисмоний машқ дейилади».Буюк олим таъкидлашича, саломатликни мухофаза қилиш тартибида энг асосийси-жисмоний Машқлар Билан шуғғулланиш ҳисобланади, ундан сўнг овқатланиш ва уйқу тартибларига риоя қилинади.
Агар одам ўз вақтида меъёрида жисмоний Машқлар Билан шуғулланса ва кун тартибига риоя қилса, у хеч қандай даволаш чораси ва дори-дармонга эҳтиёж сезмайди. Ибн Сино ёзишича жисмоний машқлар Билан шуғулланмай қўйган одамлар соғлиғи сўниб, харакатланишни тўхтатиш натижасида кучи сусайиб боради. Олим фикрича, жисмоний машқлар мушаклар, боғламлар, асаб толаларини мустаҳкамлайди, натижада, одамлар ўз ишларини бажара оладилар ва хасталанишдан мухофаза этилган бўладилар. У жисмоний Машқлар Билан шуғулланганда одамнинг ёши ва саломатлигини қай даражада эканлигини ҳисобга олишни тавсия этган.
«Тиб қонунларида» болалар, ўсмирлар ва қариялар қачон ва қай тарзда жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши ҳақида кенг маълумот берилган. Ибн Синонинг Машқларни бошлаш ва тугатиш вақти, уқалаш, хаммомда ва совуқ сувда чўмилиш, танани тозаликда сақлаш ва бошқа гигиеник талаблар ҳақидаги фикрлари катта қизиқиш уйғотади.
Ибн Синонинг назарий мулохазаларни юксак баҳолаган ҳолда, шуни назарда тутиш керакки, у давлатларда олим фикрлари билауларни амалий қулланилиши орасида ката тафовут бўлган. Олим тавсияларини фақатгина феодал зодагонлар қўллаши мумкин эди. Маҳаллий хукмдорлар ва дин пешволари томонидан эзилган ҳамда барча ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум камбағал халқ оммаси эса буюк алломанинг фойдали маслаҳатларини амалиётда қўллай олмас эдилар.
Шу тариқа янги давр гимнастикаси чуқур тарихий ва илмий пойдеворга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |