Ҳамма ишда бўлгани каби матн муҳаририда бирор бир ишни бошлашдан олдин Microsoft Word 2000 ойнасини созлаб олишимиз керак. Бунинг учун биз Вид менюсидан фойдаланамиз. Масалан ойнани бизга керакли равишда созлаш учун ушбу менюнинг Разметка страницы имконияти (опцияси) танланган пайтдаги ҳолатини қуйидаги расмда кўришингиз мумкин.
2-расм. Вид менюсидан Разметка страницы буйруғини танлаш.
Вид менюси 4 та бўлакка бўлинганлигини кўришимиз мумкин (2-расм). Биринчи бўлак (Обычный, Web-документ, Разметка страницы, Структура) ойнанинг ҳолатини танлайдиган бўлакдир. Бу бўлакда биз мисол сифатида танлаган ҳолатни (Разметка страницы) сиз ҳам танлашингизни маслаҳат қиламиз (2-расм). Чунки бу ҳолатда ойнадаги матннинг кўриниши чоп қилинганда, қоғозга экрандагидек саҳифалар кўринишида чиқадиган бўлади. Агарда Обычныйҳолати танланса, у ҳолда экрандаги матн саҳифаларга бўлинмаган ҳолда кўринади. Мабодо Web-документ ҳолати танланса, у ҳолда хужжатнинг кўринишини у Интернет броузер кўрсатаётган кўринишда таҳрирлашни амалга ошириш мумкин. Структура ҳолати матнли файлнинг тузилишини кўриш учун ишлатилади.
3-расм. Ускуналар панели гуруҳларини танлаш.
Иккинчи бўлакда (Панели инструментов, Линейка, Схема документа) Ускуналар панели гуруҳлари танланиши мумкин. Ушбу расмда биз учун доимий керак бўладиган Стандарт ва Форматлаш панели гуруҳлари танланганлигини кўриб турибмиз (3-расм).
Ускуналар панели гуруҳларини танлаш учун керакли гуруҳни сичқонча ёки курсорни ҳаракатга келтирувчи тугмачалар ёрдамида танланади, сўнг киритиш тугмачаси (Enter) ёки сичқончанинг чап тугмачаси босилади. Ойнадан кераксиз панел гуруҳларини олиб ташлаш учун эса шу жойдан танланган белги устига курсор келтирилиб, киритиш тугмачаси босилади. Бунинг янада осонроқ йўли шуки, сичқонча кўрсатгичини 1-расмда кўрсатилган Меню сатри (2) ёки Ускуналар панели сатрлари (3 ва 5)га келтирилиб, сичқончанинг ўнг тугмачаси босилса, Ускуналар панели гуруҳлари чиқади ва шу жойдан ҳам танланиши ёки олиб ташланиши мумкин (4-расм).
4-расм. Ускуналар панели гуруҳларини сичқонча ёрдамида меню сатридан ўрнатиш. Шу рўйхатнинг охиргиси бўлган Созлаш (Настройка) деб номланган қатори ёрдамида ҳар бир Ускуналар панели гуруҳига алоҳида-алоҳида ускуналарни қўйиш мумкин. Бундан ташқари, бу ойнада буйруқларни тугмачалар мажмуаси (клавиатура) ёрдамида бажаришни ўрнатиш ҳам мумкин. Бунинг учун қуйидаги суҳбатли ойналарни кўриб ўтамиз (5 - 9-расмлар).