Муносабат амал белгиси
=
|
Тенг
|
2=2;
|
Х=У
|
<>
|
Тенг эмас
|
2<>3
|
Х<>У
|
<
|
Кичик
|
2<3
|
Х<У
|
>=
|
Катта
|
2>3
|
Х>У
|
<=
|
Катта эмас
|
1<=Z
|
X<=У
|
>=
|
Кичик эмас
|
1>=Z
|
Х>=У
|
Катталиклар орасидаги шартлар ҲАМ, ЁКИ, ЭМАС (паскаль тилида AND, OR, NOT) мантиқий амаллари белгилари оралиқ боғланувчи бир неча муносабатлардан иборат бўлса «мураккаб шартлар» деб аталади.
Масалан,
Математик ёзилиш Алгоритмик тилда ёзилиши
1) 6<=X<10 (X>=6) AND(X<10)
2) a=b=0 (a=0) AND (b=0)
3) 11) AND (X<=4)
AND амалининг натижаси унинг иккала аргументи ҳам рост бўлсагина бўлади.
OR амалининг натижаси рост бўлиши учун аргументлардан бирининг рост бўлиши етарли.
NOT амалининг натижаси аргументнинг инкор қийматига тенг, яъни аргумент рост бўлса – натижа ёлғон, аргумент ёлғон бўлса – натижа рост бўлади. Масалан:
(4<5) AND (5<100) – мантиқий ифода TRUE (рост),
(SIN(X) > 1) AND (5 div 2=0) ифода FALSE (ёлғон) қийматга тенг. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, агар мантиқий ифодалар, биз юқорида айтганимиздек, мантиқий амаллар ёрдамида (AND, OR, NOT) мураккаб кўринишга эга бўлса, улар қавсларга олиб ёзилади.
Шартли ўтиш операторининг ишлатилишини мисолларда кўриб чиқамиз.
IF У >0THEN D:=SQRT(Y) ELSE D:=У;
Шартли операторда У >0 бўлса D:=SQRT(у) оператори, акс холда D:=У оператори бажарилади.
IF (X mod 2 =0) AND (X >0) THEN
Х:= SQRT(Х) ELSE Х:= SQR(Х);
Операторида Х нинг қиймати жуфт ва мусбат бўлса, унинг қиймати илдиз остидан чиқарилади, акс холда квадратга оширилади.
Айрим алгоритмларда баъзан шундай хол учраши мумкинки, бунда ҳисоблаш жараёнида айрим амаллар баъзи бир шартлар бажарилгандагина
ҳисобланади, акс холда, хеч қандай амал бажарилмайди. Бу холда шартли ўтиш операторининг қисқа кўринишда ифодалаш мумкин. Унинг метаформуласи ёзилиши қуйидагича:
<қисқа шартли оператор>:: = IF <мантиқий ифода> THEN <оператор>
Яъни
IF <мантиқий ифода> THEN <оператор>;
Операторнинг бажарилиш тартиби қуйидагича: агар мантиқий ифода TRUE (рост) қиймат қабул қилса, оператор бажарилади, акс холда IF дан кейинги турган оператор бажарилади.
Мисол:
IF Х<0 THEN Т:=Х*Х
Шартли ўтиш операторининг метаформуласидаги оператор ўрнида ўз навбатида яна шартли ўтиш операторининг тўла ва қисқа кўринишлари ишлатилиши мумкин. Масалан,
IF B1 THEN IF B2 THEN A;
Бу ерда В1,В2 – мантиқий ифода, А-оператор.
Бу операторнинг бажарилиши натижасида В1 мантиқий ифода текширилади, агар TRUE қиймат қабул қилса В2 мантиқий ифода текширилади, у хам рост (TRUE) бўлса А оператор бажарилади. Агар мантиқий ифодалар В1 ёки В2 ёлғон бўлса (FALSE) шартли ўтиш операторидан кейинги оператор бажарилади.
0>10>
Do'stlaringiz bilan baham: |