Microsoft Word – 2000 матн муҳарририни ишга тушириш учун Windows 2000 - операцион системасида Пуск тугмачасини босиб, бош менюни очамиз, сўнгра Программы менюсини танласак, ўнг томонда сирғалувчи менюлар рўйхати очилади. Ундан Microsoft Wordпиктограммасини танлаймиз. Шундан сўнг экранда ўрганилаётган матн муҳаррирининг қуйидаги кўринишдаги ойнаси (ёки дарчаси) хосил бўлади.
1-расм. Microsoft Word 2000ойнасининг асосий элементлари
Энди биз 1-расмда рақамлар орқали ифодаланган Microsoft Word 2000 матн муҳаррири ойнасининг асосий элементлари билан танишиб чиқамиз:
Ойнанинг номи ёзилган ёки сарлавҳа сатри, яъни биз бу ерда иш олиб бораётган матннинг ФАЙЛИ НОМИ ва Асосий Ойнанинг номини ўқишимиз мумкин;
Менюлар сатри, яъни, матн тайёрлаётганимизда керак бўладиган ҳар хил амаллар (хотирага сақлаш, чоп қилиб олиш кабилар) шу менюлардаги буйруқларни танлаш орқали бажарилади. Ҳар бир меню танланганда пастга қараб сирғалувчи рўйхат очилади ва рўйхатдан керакли буйруқлар танланиш билан керакли амал бажарилади;
Стандарт ускуналар панели деб номланади. Сабаби, матн тайёрлашда кўп ишлатиладиган буйруқлар фойдаланувчига осон бўлиши учун пиктографик ускуна кўринишига келтирилиб қўйилган;
Ушбу тугмача Стандарт ускуналар панелига янги ускуналар қўшиш ёки олиб ташлаш учун ишлатилади;
Ушбу тугмача Форматлаш асбоблар панелига янги асбоблар қўшиш ёки олиб ташлаш учун ишлатилади;
Горизонтал Линейка сатри. Бу сатр ёрдамида иш қоғозининг чап ва ўнг чегарасини, ҳамда тайёрланаётган матннинг чап ва ўнг чегараларини, қизил хат
(Отступ) нуқтасини, Табуляция белгиларини ўрнатиш мумкин;
Вертикал Линейка ёрдамида эса иш қоғозининг юқори ва қуйи қисмларини ўрнатиш мумкин;
Табуляция белгисини танлаш амалга ошириладиган жой;
Вертикал йўлакча матнни вертикал йўналишда варақлаш учун ишлатилади;
Горизонтал йўлакча матнни горизонтал йўналишда варақлаш учун ишлатилади;
Йўлакча объектлари (Страницы, Разделы, Примечания, ...) ларни танлаш учун ишлатилади;
Юқоридаги 12-пунктда танланган объектлар бўйича юқорига қараб варақлашни амалга ошириш;
Юқоридаги 12-пунктда танланган объектлар бўйича пастга қараб варақлашни амалга ошириш;
Ойнанинг кўриниш ҳолатлари (Обычный, Web-документ, Разметка страницы, Структура)ларни танлаш амалга оширилади (буни Вид менюсида ҳам бажариш мумкин);
Ҳолат сатри (Строка состояния). Бу сатр ёрдамида матннинг неча варақдан иборатлигини, қанча бўлим (раздел) дан иборатлигини, нечанчи варақда турганлигини аниқлаш мумкин (Масалан, курсорнинг 1-расмдаги (21/21) 21 варақдан иборат хужжатнинг 21-варағида турганлигини кўрсатиб турибди). Бундай кейинги уч қисм маълумот курсорнинг матн чап позициясидан неча см масофада турганлигини, матн жорий варағининг нечанчи сатрига ишлов берилаётганлигини ва чапдан пробелларни қўшиб ҳисоблаганда нечанчи символ киритилаётганлигини кўрсатади. ЗАП – (Запись макроса) макрос ҳосил қилиш ва уни ёзиш учун ёрдам беради, ИСПР – (Исправление) бошланғич матннинг таҳрирлаш жараёнини амалга ошириш ва яққол кўриш имконини беради, ВДЛ – (Выделение) матннинг бўлакларини белгилаш (ажратиш) имконини беради, яъни курсорнинг жорий позициясидан кейинги кўрсатилган позициягача белгилашни амалга оширади, ЗАМ – (Заменить)агар ушбу режим ишга туширилса (бунинг учун Клавиатурадан Insert тугмачасини босиш ёки сичқонча кўрсатгичини ЗАМ белгисига олиб келиб, сичқонча чап тугмачасини икки марта туртиш керак бўлади) алмашиниш режими ишга тушади. Демак бунда янги киритилаётган белги эскиси билан алмашади. Бундан кейинги учта ҳолат қайси алифбода ишлаётганлигингизни, матннинг тўғри ёзилаётганлигини текшириш ҳолатини (Правописание)ва хужжатнинг сақланиш жараёнида ҳам у билан ишлаш имконияти яратилганлигини кўрсатади.