Узбекистон республикаси олий ва ҳрта махсус таълим вазирлиги


Бино элементларини эрта эскириши ва уни олдини олиш



Download 0,99 Mb.
bet26/38
Sana21.02.2022
Hajmi0,99 Mb.
#58329
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
Експлуататция

Бино элементларини эрта эскириши ва уни олдини олиш.
Қурилиш конструкциялари эксплуатация қилиниш жараёнида доимий ва муваққат юклар келтириб чиқарувчи кучлар таъсиридан ташқари атроф муҳитнинг тажаввузкор таъсири остида бўладилар, бунинг натижасида эса уларнинг эскириши тезлашади. Ташқи муҳитнинг тажаввузкор таъсири остида қурилиш конструкцияларида содир бўлувчи эскириш коррозия деб аталади. Жараённинг механизми бўйича коррозия қуйидаги турларга бўлинади:

  1. химиёвий:

  2. электрохимиёвий:

  3. физик-химиёвий:

  4. физик

Конструкция ашёсининг химиёвий коррозияси тажаввузкор муҳит билан ўзаро таъсир этиш натижасида ашёнинг қайтмайдиган ўзгаришига олиб келади.
Электрохимиёвий коррозияга атмосфера шароитларида эксплуатация қилинувчи металл конструкциялар, ҳамда иситиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти қувур ўтказгичлари тизими ва ер ости конструкциялари дучор бўладилар. Структурадаги қайтмас ўзгаришлар металл-тажаввузкор мухит чегарасида электр токи ҳосил бўлиши натижасида рўй беради. Эксплуатация шароитларида кўпинча конструкция ашёси билан тажаввузкор муҳитнинг ўзаро таъсири натижасида унинг жисмоний бузилиши содир бўлади. Агар коррозия конструкцияда химиёвий ўзгариш содир этса, бундай ходиса физик химиёвий коррозия (бир неча компонентларнинг ишқорланиши натижасида кристалланиши) деб аталади. Агар коррозия конструкция ашёсида кимёвий ўзгариш содир этмаса, у ҳолда у физик коррозия деб аталади.
Бино пойдевори кўпинча саноат оқовалари билан ифлосланган минералланган грунт сувлари билан дуч келиши оқибатида суюқлик пойдевор ашёсининг бўшлиқларига киради. Грунт сувининг сатҳи пасайиши билан ашё бўшлиғидаги сув ҳар қандай ҳолда бўлмасин йўқолади. Бўшлиқда фақатгина маълум бир миқдор туз ва бошқа моддалар қолади. Бу жараённинг йиллар давомида такрорланиши оқибатида физик коррозия юз беради.
Коррозия жараёни суюқ тажоввузкор муҳитда анчагина тезроқ амалга ошади. Конструкциянинг қуруқ ашёсига нисбатан чангсимон ва қаттиқ заррчалардан иборат газ ҳолатидаги муҳит тажоввузкор ҳисобланмайди.
Бироқ қурилиш конструкциясининг юзасида ашёга нисбатан тажоввузкор бўлган минерал модданинг тўйинган эритмасидан иборат юпқа қатлам ҳосил бўлади.
Коррозия юз берадиган жойда юза қатлами бузилишининг ва унинг мустахкамлигини пасайишининг ўртача йиллик тезлиги бир неча йиллар давомида (камида уч йил), аслий текширув маълумотлари кўринишида аниқланади. Тажоввузкор муҳит таркиби бир неча газ бўлган ҳолда, тажаввузкорлик даражаси тажаввузкорлиги кўпроқ бўлган газ бўйича қабул қилинади.
Қурилиш конструкцияларидаги коррозия жараёнларининг шиддати газли муҳитнинг таъсир даражасига, ҳамда ашёнинг зичлигига боғлиқ. ғовак ашёлар коррозияга кўпроқ мойил ҳисобланади (оҳактошлар, бетонлар, ғишт ва бошқалар). Зич ашёлар (металлар, табиий тош ашёлар) асосан ташқи юзасидан коррозияланади. Тажаввузкор газлар конструкциянинг зич ашёларига 2 см гача кириши мумкин, бетон каби ғовакли ашёларга эса 10 см гача чуқурлашиши мумкин. Ашёларнинг намлиги юқори бўлганида газлар кислота ҳосил қилиши, бу эса ўз навбатида конструкцияни тез бузилишига олиб келиши мумкин. Кислоталар металларга, цементли бетонларга, силикат ғиштларга ва чўкинди тоғ жинсларига нисбатан (оҳактош, доломит ва бошқалар) тажаввузкор ҳисобланади. Сопол буюмлар, ғишт ва суюқ шиша асосидаги бетонлар кислота таъсирига қарши коррозия барқарорлигига эга, шу билан бир вақтда улар ишқорлардан осонгина емирилади.
Ўсимлик ва ҳайвон ёғининг қурилиш конструкцияларига бўлган тажаввузкорлиги шундан иборатки, конструкция ичига кирган ёғ капилляр сўрилиш натижасида ашё структурасини қоқилувчи пона ҳолатда бузади.
Қурилиш конструкциялари ҳаводаги намлик ва турли саноат газлари билан қўшилиб кучли тажавузкор муҳит ҳосил қилувчи чанглардан жуда тез коррозияланади. Турли моддаларнинг чанги қурилиш конструкциясининг юзасига ўтириб буғ ва намликни ўзига тортиб олади ва тажавузкор эритмалар ҳосил бўлади.
Қурилиш конструкцияларига нисбатан таъсир этиш тавсифи бўйича тажаввузкор муҳитлар 2 гуруҳга бўлинади:

  1. физик фаол;

  2. химиёвий фаол.

Физик муҳит конструкция ашёсида қайтмас ўзгаришлар келтириб чиқариб, унинг химиёвий боғламларини бузмайди.
Кимёвий тажоввузкор муҳит эса физик муҳитдан фарқли, қайтмас ўзгаришларни ашёнинг структурасида бўладиган ўзгаришлар билан бир вақтда содир этади.
Тажоввузкор муҳитнинг айрим турига биологик муҳит алоқадор. Кўпгина микроорганизмлар (бактериялар, микроблар, турли қўзиқоринлар) қурилиш конструкцияларининг айрим ашёларига нисбатан кўпроқ тажоввузкор ҳисобланади.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish