3.4-расм. Тош-ғишт конструкцияли биноларда учрайдиган шикастланиш ва деформация ҳолатлари.
1- мустаҳкам замин; 2-кучсиз замин; а) ўрта қисмнинг чўкиши; б) четки қисмларнинг чўкиши; в) бинони бир қисмининг чўкиши; г) Бинонинг вертикалдан оғиши.
Коррозия дарзлари панелларнинг ҳимоя қатламида арматура сиртининг коррозияланиши натижасида ривожланувчи бетонда пайдо бўладиган чўзувчи кучланишдан пайдо бўлади.
Коррозия дарзларининг мавжудлиги муҳитнинг агрессивлигидан далолат бериб, ҳимоя қатламнинг тўлиқ емирилишига олиб келиши мумкин.
Том ёпма конструкцияларида учрайдиган шикастланишлар
Бинонинг умрбоқийлиги ва эксплуатация сифатига кўп жиҳатдан унинг том қопламаси, сувни қочириш тизимининг мукаммаллиги ва умуман том ёпмасининг ҳолатига, хусусан, унинг иссиқлик ва сув ўтказувчанлигига ҳамда намликка бардошлилигига боғлиқдир.
Том қопламасининг ишончлилиги ва умрбоқийлиги уни том ёпмаси конструктив ечими билан қанчалик мослигига, ҳимоя қатламига ва қатламнинг қанчалик сифатли бажарилганлигига, булардан ташқари, эксплуатация шароити, таъмирлаш ишларининг ўз вақтида олиб борилишига боғлиқдир.
6Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бино конструкциялари ичида том қопламаси жуда мураккаб шароитда ишлайди. У қуёш радиацияси таъсирига, ҳароратнинг катта диапазонда тебранишига, ёмғир, қор, турли агрессив муҳит ва таъмирлаш ёки назорат пайтларида механик таъсирларга учрайди.
Чордоқли том ёпмаларининг афзаллиги уларнинг нишаби катталигидадир. Бундан ташқари, бундай томларда ташқи сувни қочиришни ташкил этиш жуда қулайдир. Уларнинг камчилиги эса ташқи таъсирларга бардошли бўлиши учун қурилиш материалларининг кўп ишлатилиши бўлиб, том ёпмаси ҳам алоҳидаги конструктив тизимни ташкил этади. Ишончлилик назариясига кўра конструкцияда бирикмалар қанча кўп бўлса, унинг конструкция ишончлилиги шунча камаяди. Бу борада конструктив жиҳатдан ишончли бўлган том қопламаси бўлиб чордоқсиз текис том ҳисобланади. Бундай томларда том қопламасидан тушаётган ташқи юкларни тўғридан-тўғри том ёпма конструкцияси қабул қилади. Маълумки, чордоқсиз томларнинг шамоллатиладиган ва шамоллатилмайдиган турлари мавжуд. Шамоллатилмайдиган том қопламасининг асосий камчилиги шундан иборатки, иссиқлик изоляцияси қатламининг пастдан пароизоляция билан, юқори томондан эса бир ёки бир неча қават рубероид қопламаси билан чегараланганлигидир. Бунинг сабаби, иситкич қатламининг нам ҳолатда ишлатилишидир [2]. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай турдаги томларда иситкич қатламидаги бошланғич намлик эксплуатация жараёнида жуда секинлик билан камаяди.
Иситкич қатламдаги намликнинг йуқолиши том қопламаси- рубероиднинг қаватлилигига боғлиқ. Кўзатувлар шуни кўрсатадики, иситкич қатлам сифатида қўлланилган керамзитбетонда намликнинг 20% дан 4 %гача камайиши учун бир қаватли рубероидли том қопламасида 10 йил, 4 қаватли рубероидли қоплама шароитида эса 20 йил вақт зарур бўлар экан [2].
Демак, қаватлараро ёпманинг шикастланиши мутаҳкамликнинг камайиши, дарзбардошлилик, деформациянинг ривожланиши, товушдан ҳимоянинг бузилиши ва ҳ.к.ларга олиб келса, чордоқ ва ертўла ёпмаларининг шикастланиши ташқи сувларнинг ўтиши ва музлашдан бўлади.
Ёпма конструкцияларидаги дефектларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
ортиқча юкланиш ёки хавфли таъсирлар натижасида юк кўтариш қобилиятининг камайиши;
бикирликнинг камайишидан ёки плитанинг кўринмас дефектларидан дарак берувчи эгилиши.
Эгилишга олиб келган сабабларни аниқлаш учун эгилиш даражаси ўлчанади, дарзлар аниқланиб, уларнинг йўналиши, очилиш кенглиги ўлчанади, ишчи арматураларнинг ҳолати ва бетонниг мустаҳкамлиги аниқланади, ортиқча юкланишни аниқлаш мақсадида плитанинг устки қисмлари текширилади. Эгилиш динамикасини ўрганиш мақсадида ҳар 6 ойда текширув ишлари такрорланади.
кенглиги 0,3мм дан ортиқ бўлган дарзлар, айниқса юқори намликка эга хоналарда бетон ва арматурани очиш билан баҳоланиши лозим. Уларнинг келиб чиқиши тафсилотини (киришиш, коррозия ёки кучланиш натижасида) аниқлаш лозим.
дарзларнинг пайдо бўлиши ёки товушдан ҳимоя қатламининг бузилиши натижасида товушдан ҳимоя кўрсаткичининг пасайиши. Кузатув-текширув ишларида дефектли конструкцияларни товушдан ҳимояланиш кўрстакичи бўйича зарбий товуш билан текшириш лозим.
том ёпмасининг музлаши ва сув ўтказувчанлиги. Бевосита кузатув ёрдамида нишабликларни ўлчаш, иссиқликни сақлаш қатламининг қалинлигини, зичлиги ва намлигини ўлчаш ёрдамида аниқланади.
Том ёпмасининг шикастланишида уларнинг нишаблиги мухим аҳамиятга эга. Ёпма нишабликлари ва бошқа кўрсаткичлари 18-иловада келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |