Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги навоий педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти



Download 307,52 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/15
Sana21.02.2022
Hajmi307,52 Kb.
#62661
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ekologiya va geoekologik monitoring

Мустахкамлаш учун саволлар: 
1. 
Популяция нима. 
2. 
Биоценоз ва биогеоценозни тушунтириб беринг. 
3. 
Экотизимларда модда алмашиниши. 
 
 
 
 
 
 
 
6-
Маъруза. 
Мавзу: Ер ландшафти конуният турлари. 
Режа: 
1. 
Ландшафт хакида тушунча. 
2. 
Ер кадастри. 
3. 
Ердан фойдаланиш жараёнида махсуодорлигини яхшилаш тадбирлари. 


 
Таянч иборалар: ландшафт, комплекс, компонент, рельеф, эррозия, кадастр, ер 
кадастри, яйлов, тупрок. 
 
Ландшафт аник худудий бирлик булиб, уни генезиси ва табиий шароитининг 
бир хиллигини эътиборга олиб, маълум турларга бирлаштирган холда хам урганиш 
мумкин. 
Ландшафт тузилиши узига хос мураккаб булиб, уни куйидагича тушуниш 
мумкин: ландшафтни ташкил килган морфологик бирликларнинг макондаги узаро 
алокаси, богликлиги, уларнинг ички функционал хамкорлиги вакт мобайнида тадрижий 
(динамик) узгариб боради. Ландшафтда тик (вертикал) ва ётик (горизонтал) узаро алока 
мавжуд булиб, бу нарса унинг бутунлигини саклашга имкон беради.
Тик йуналишдаги алока уни ташкил килган табиий компонентларнинг узаро 
бир-бирлари билан булган узвий боглиги маъносида тушунилади. Бу тизимда геологик 
тузилиш рельефнинг хусусиятини ташкил килган холда, рельеф ер ости сувларининг 
режимини, 
тупрок 
оркали 
усимлик 
хамда 
хайвонот 
дунёсининнг 
хусусиятларибелгилайди.
Ёпик йуналишдаги алока тизимида ландшафтни ташкил килган морфологик 
бирликларнинг (фация, майдон, жой) узаро богликлиги ва хамжихатлиги тушунилган 
холда, уларнинг накадар бир бутун худудда узаро богликликда булишлигини эътироф 
этиш керак. Ландшафтда ушбу барча алокалар ва хамжихатлик аоси билан модда ва 
энергиянинг алмашуви, узгариши хамда кучиши натижасида юз беради. Бу борада 
иклимий, сув, усимлик, хайвонот дунёси ва эндоген (ички) омилларнинг узаро таъсири 
туфайли йил давомида бир йуналишда турли даражада юз беради. Бу хол 
ландшафтнинг бир бутун холда мавжуд булишлигини асослайди, шунингдек унинг 
махсулдорлик ва энергетика хусусиятларини бахолайди. 
Ландшафтларга Узбекистон худудида текисликларда турли ёшдаги дельталар, 
Орол денгизининг куриган кисмида эса унинг кум рельеф шакллари ва шурхокли 
худудлари, Устюрт платосида Борсакелмас ботиги, Кизилкумдаги палеозой 
жинсларидан ташкил топган колдик тоглар, Мирзачулда жанубий тог олди 
этакларидаги конус ёйилмаларининг пролювиал текисликлари, шимоли-шаркий 
кисмида Сирдарёнинг аллювиал III террасаси ва бошкаларни курсатиш мумкин. 
Ландшафтларни ажратишда унинг нисбатан катта худудни эгаллаши, табиат 
зонасининг барча хусусиятларини ёки бирор хислатини акс эттириши хисобга олинади. 


«Ландшафт» (немисча- «жойнинг умумий куриниши» маъносини билдиради) атамаси 
фанга биринчи марта Л.С.Берг томонидан киритилган. 
Ландшафт – генетик жихатдан бир хилдаги худудий комплекс, бир турдаги 
геологик асосга, битта рельеф турига, бир хилдаги иклимга, бир туркмдаги усимлик ва 
хайвонот дунёсига эгадир. 
Кадастр – маълум бир жой (ер, сув ва бошка.) буйича мунтазам равишда 
утказилган кузатишлар натижасида йигилган маълумотларнинг жамланмасидир. 
Кадастр ер, сув, казилма бойлик, яйлов, урмон ва бошкалар буйича тузилади. 
Давлат ер кадастри унинг кимга карашли эканлиги, ернинг сифат ва микдор 
хусусиятлари, тупрокни сифат бахолаш ва ерни иктисодий жихатдан бахолаш 
натижалари тугрисидаги маълумотларни уз ичига олади. Ер кадастри мамлакат буйича 
ягона тизимга эга булиб, унда ернинг яник майдони ва сифати, табиий, хужалик ва 
хукукий холати тугрисида тулик маълумот беради. Ер кадастри асосини тупрок 
бонитировкаси ташкил килади. 
Тупрок бонитировкасида унинг хосилдорлигига катта ахамият берилади, зеро, 
хосилдорлик даражаси тупрокнинг мелиоратив холати, ерда маълум чукурликка кадар 
фойдали микроэлементлар, фосфор, азот, калий, гумус, чувалчанг ва бошкаларнинг 
мавжудлигига, грунт сувлари сатхининг пастлигига, кесимида туз, гипс ва бошка 
зарарли моддаларнинг йуклиги ёки камлиги, механик таркиби, калинлигига богликдир. 
Бонитировка тупрокда у ёки бу экинларнинг вегетацияси учун канчалик кулай 
имкониятлар мавжудлигини аниклаш максадида амалга оширилади. Олинган 
маълумотлар хайдаладиган ерларнинг махсулдорлигини аниклашга имкон бериши 
билан бирга кушни участкалардаги тупроклардан канчалик фарк килиши, шунингдек 
маълум тупрокларнинг табиий хосилдорлигини ошириш учун кандай чора-тадбирлар 
зарурлигини хам курсатади. 
Фойдаланиладиган ерларнинг махсулдорлигини мунтазам равишда ошириб 
борилмаса, улар тез муддатда хужалик муомиласидан чикиб кетади. Чунки сугорма ва 
лалми ерлар эрозия натижасида ювилади, аксарият жойларда тупрок шурланиши 
ривожланади, минерал угитлардан тинимсиз фойдаланиш эвазига тупрок 
кашшоклашади. Бундай холатларнинг олдини олиш ва тупрок унумдорлигини ошириш 
учун махсус мелиоратив чора-тадбирлар куллаш лозим булади. Ер ости сувлари сатхи 
кутарилиб кетган жойларда куритиш мелиорацияси амалга оширилади. Бунинг учун 
маълум зичликда зовурлар казилади. Масалан. Мирзачул, Карши чулларида ерларнинг 
захини кочириш учун зовурлар хар гектар майдонда узунлиги 40-60 метр, чукурлиги 


эса уртача 2,5-3,5 метрда казилган. Ер ости сувлари сатхи канча чукур булса, ер 
шунчалик шурланишдан холи булади. Хоразм, Коракалпогистон, Бухоро, Шеробод, 
Мирзачул, Карши вохаларида ер ости сувлари сатхи ер бетига якин жойлашганлиги 
туфайли тупрокларни шур босган. Бу жойларда кишда тупрокнинг шури ювилгандан 
кейингина экин экиш имконияти вужудга келади.

Download 307,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish