Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги қашқадарё вилояти хтб


-укув саволи: Гидрометеорологик хавфли ходисалар



Download 1,4 Mb.
bet28/81
Sana07.07.2022
Hajmi1,4 Mb.
#755686
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   81
Bog'liq
2 5307776015244725005

3-укув саволи: Гидрометеорологик хавфли ходисалар(сел, тошкин, тупрок емирилиши) .


С е л
Сел - сувнинг механик фаолиятидан юзага келадиган мураккаб жараён булиб, турли омилларнинг (иклим, гидрологик, геоморфологик, геологик ва б.) узаро таъсири натижасида вужудга келади. Унинг таркалишида махаллий шароит алохида урин эгаллайди. Сел вужудга келадиган ёки содир булиш эхтимоли юкори булган жойларни сел учоги деб юритилади. Сел учоги пайдо булишининг асосий курсаткичи гидрометеорологик шароит хисобланади. Узок муддатли жала ёгиши ва музликларнинг киска муддатда кучли эриши окибатида дарё узанларидаги сув микдори кескин купайиб кетади. Натижада сув билан аралашган (кум, шагал, дагал булакли жинслар) оким пайдо булиши натижасида майдоннинг куйи кисмларида катта кучга эга булиб купгина купорувчилик ишларини амалга оширади. Шу сабабга кура селлар икки гурухга булинади: гляциал - музлик ва корларнинг тез эриши ва жалали - куп микдорда ёмгир ёгиши натижасида пайдо булади. Уларни пайдо булишида жойнинг геоморфологик тузилиши ва чикинди жинслар микдори хам алохида урин эгаллайди.
Республикамизнинг тог олди худудлари ва унга туташ текисликларида куп ёмгир ёгиши натижасида пайдо буладиган селлар кенг таркалган. Йирик кор ва музлик катламлари таркалган тогли зонада эса гляциал тури купрок учрайди Селларнинг жалали тури ахоли ва худудларга катта хавф солиб куп микдорда иктисодий зарар етказади.
Сел окимлари харакат хусусияти буйича турбулент ва структурали турларига булинади.
Турбулент селлар узан буйлаб, дарё ва сойлардаги сув микдори ортиб кетиши натижасида оким харакати конунига мувофик водий йуналиши буйича булади.
Структурали селлар майдон буйлаб, турли тош булакларининг бутун ёнбагир буйича ёппасига бостириб келиши натижасида булади.
Хар иккала хусусиятга эга булган селлар дарё узанлари ва ёнбагирларни бузиши билан бирга кенг экин майдонларига катта микдордаги окова окимини олиб келади. Ватанимизни ураб турган тоглар ва тог олди худудлари селга хавфли худудларга киради. Айникса, Кашкадарё, Наманган, Жиззах, Фаргона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида купрок учрайди.
Республикамизнинг сел хавфи бор жойларидаги ахолини хавфсиз жойларга утказиш буйича Фавкулодда вазиятлар вазирлиги, Бошгидромет хизмати хамда Сув ва Кишлок хужалиги вазирлиги ходимлари жойлардаги махаллий хукумат органлари рахбарлари билан махсус дастурлар асосида харакат килмокдалар.
Хавфли жойларда жойлашган ахолининг тугри харакат килишида, айникса кучки ва сел окимлари буладиган худудларда, хавф юзага келадиган омилларни уз вактида аниклаш, кайд этиш ва бундан ахолини хабардор килиш тадбирлари мухим уринни эгаллайди.
Сел хавфи бор жойлардаги ахоли ун дакика мобайнида, купи билан 1-2 соат ичида огохлантирилиши керак.
Сел окими хавфи тугилишини кандай билиш мумкин?
Аввало, сел ва бошка жойларда эхтимоли юкори булган хавфлар тугрисидаги маълумотга ахолининг хамма табакаси эга булиши шарт. Хусусан, сел хавфи булишига меъёридан ортик жала куйиши ёки мавсумга хос булмаган хароратнинг бирдан кутарилиши сабабчи булади. Содир булган сел тугрисида, ахоли яшаш жойларига якинлашишидан куйидаги курсаткичлар далолат беради. Дарё ва сой сувларининг ошиб кетиши, уларнинг юкори кисмида барча шовкинларни камраб олувчи кучли гумбурлаш, окимдаги йирик тошларни бир-бирига урилиши натижасида вахимали ларза пайдо былади.
Бундай холатларда энг мухими саросимага тушмаслик ва керакли эхтиёт чораларини куриш зарурдир.
Сел окимларига олдиндан тайёрланишнинг самарали усулларидан бири ахолининг барча табакалари билан агротехник, гидротехник ободонлаштириш мажмуасига кирувчи бир канча ташкилий-хужалик тадбирларини амалга оширишдан иборатдир. Бундан ташкари сел хавфи бор жойлардаги дарё узанлари, сув омборлари, каналлар киргокларини мустахкамлаш зарур, бундай иншоотлар булмаган жойларда сел окими тузоклари, окимни ахолига зарари тегмайдиган жойларга йуналтирувчи тармокларни куриш лозим.
Энг мухими кадимий анъаналарга риоя килган холда барча тарбиявий ва амалий ишларни режалаштириш лозим. Шундагина содир булиши лозим булган хавф мумкин кадар олди олинади ёки ундан келадиган иктисодий талафот камрок булади.
Масалан, миллатимизга хос булган хикматлардан «Сердарахт кишлокни сел олмас» деган доно фикрга амал килинса, хар кандай ёгингарчилик булсада, сел окими таркибидаги чукинди жинслари мутлако булмаслигига олиб келади.
Бундан ташкари курилиш иншоотларини режалаштиришда сел хавфи бор жойлардан узокрокда булишига катъиян риоя килиниши керак. Яна бир муаммо тугрисида, яъни хозирги вактда кир-адирларни узлаштириб сугорма ерларга айлантириш холларини куп учратаяпмиз. Асосий эътибор шу ерлардаги агротехник ишлов беришга, яъни адирларни кундалангига хайдаш ёки сугориш иншоотларини шу йуналишда булишига чек куйиш керак. Чунки бундай тадбир сел оковаси пайдо булишига, унданда ривожланиб кучки, эрозия жараёнлари кескин ортиб кетишига олиб келади.
Бундай холатларни Тошкент, Самарканд, Кашкадарё вилоятлари ва Фаргона водийсининг тогли районларида купрок учратишимиз мумкин.
Бунинг учун нималарга эътибор бериш лозим?
Юкорида кайд килинганидек, селлар мавсумий вактларда содир буладиган жараёнлардан хисобланади, шу вактларда сел хавфи юкори булган худудларда фаолият курсатишнинг айрим талабларига риоя килиш зарур. Яъни, куп холатларда ахолининг маълум кисми дам олиш вактларини тогли улкаларда, дарё буйларида утказишга харакат килишади. Бу бежиз эмас, албатта. Лекин дарё буйларида вактинчалик чодир куришдан олдин жойнинг табиий шароити, рельефи, атроф мухитнинг тузилиши тугрисида фикр юритилиб, сунг тухташ жойини белгилаш керак. Ёгингарчилик микдори аста-секин ортиб бориши бу турган жойни зудлик билан узгартириш лозимлигига билдирилган биринчи ишорадир.
Чунки сув микдорининг дарё ва сойларда ортиб кетиши дам олувчиларга ортикча ташвиш тугдиради. Мободо шундай вазиятда сел окимлари белгиси сезилгудек билинса тезлик билан дарё узанидан иложи борича узокрок, баландрок ёнбагирга чикиб кетиш зарур.
Ёгингарчилик утиб кетгандан сунг водийга тушишга хеч вакт шошилиш керак эмас, чунки биринчи сел окимидан сунг кейингилари такрорланиши мумкин.
Одатда сел окимларининг даврийлиги 3-5 соат давом этади. Шуни алохида таъкидлаш лозимки, селларнинг (кейинги булимда берилаётган тошкинлар каби) яна бир хусусияти улар кушни давлатлар худудида бошланиб бошка давлат худудида катта талофатлар келтириши мумкин. Масалан, Фаргона водийсининг дарёларида, Зарафшон дарёсининг юкори кисмларида худди шундай манзарага бир неча бор гувох булганмиз.
Албатта, бундай холатларда хам, олдиндан сел окимлари келадиган йуналишлар буйича сел омборлари, уларни йуналтирувчи, таркатиб юборувчи махсус гидроиншоотлар курилишига катта эътибор берилиши лозим.
Кези келганда шуни айтиш мумкинки, сел хавфи бор жойларда булган туманларда йирик масштабдаги, айникса кичик хужаликларда 1:5000 ва 1:10000 масштабдаги хариталар булиши керак. Шу хариталар оркали сел окимларига карши курашиш, олдини олиш, башоратлаш ва улар окибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чикиш ва ахолини хамма табакалари уртасида таргибот ишларини йулга куйиш зарур.
Ватанимизнинг кайси худудларида сел окимлари пайдо булмасин уларнинг таркибий кисми, йуналиши ва улардан келадиган зарар деярли бир хилда намоён былади. Шунинг учун хукуматимиз томонидан олиб борилаётган ижобий тадбирларда барча фукаролар фаол иштирок этишлари, уларни тезрок хаётга тадбик этишлари ва хавфсизлик чора-тадбирларини амалга оширишда хар биримиз масъул булишимизни даврнинг узи такозо этиб турибди.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish