6
II. АГТКШни эксплуатацияга топшириш ва қабул қилиш
47. АГТКШни эксплуатацияга топшириш ва қабул қилиш ШНК
3.01.04-04 “Қурилиши
тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш. Асосий низомлар” талабларига
мувофиқ, уни етказиб берилаётган газни кириш назорати учун ўлчаш воситалари ва ёрдамчи
ускуналар билан жиҳозлаш эса ГОСТ 5542-87 “Саноат учун ва коммунал-маиший
мўлжалланган ёнувчи табиий газлар. Техникавий шартлар”, ГОСТ 27577-2000 “Ички ёниш
двигатели учун табиий ёқилғи компримирланган газ. Техникавий шартлар” талабларига
мувофиқ амалга оширилади.
48. Технологик ускуналар ва технологик қувурларни (кейинчалик матн бўйича – ускуна
ва газ қувурлари) қабул қилиш монтаж ишлари тугагандан кейин КМК
3.05.05-98
“Технологик ускуналар ва технологик қувурлар” талабларига биноан амалга оширилади.
49. 1,2 МРа (12 kgf/cm
2
) гача босимли АГТКШга газ келтирувчи газ қувурларни
мустаҳкамлиги ва герметиклиги бўйича синаш КМК 3.05.02-96 “Газ таъминоти. Ишларни
ташкил этиш, бажариш ва қабул қилиш” талабларига мувофиқ ўтказилади.
III. Газга хавфли ва оловга оид ишлар
50. АГТКШда табиий газ билан боғлиқ хавфли ишлар “Саноатгеоконтехназорат”
ДИнинг 2008 йил 2 декабрдаги 274-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Газдан хавфли
ишларни хавфсиз ўтказишни ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома” (2008 йил
23 ноябрдаги Адлия вазирлигининг 20-15-340/12-сонли хулосасига мувофиқ) талабларига
биноан ўтказилади.
51. Ёнғин ва портлаш содир бўлиши мумкинлигини олдини олиш чораларини қабул
қилмай туриб, ускуналар, қурилмаларни монтаж қилиш ҳамда оловга оид ишларни бажариш
рухсат этилмайди.
52. Ёнадиган конструкция, ускуна ва предметларни электр ёки учқунлардан ҳимоя
қилиш учун хонада ёки очиқ ҳавода жойлашган электр газ пайвандловчининг иш жойини
доимий ёки кўчма шитлар, ёнадиган полларни эса металл листлар билан тўсиш керак.
53.
Оловга оид ишларни ўтказиш жойларини ўт ўчириш воситалари
(ўт ўчиргич, қумли қути, белкурак, сувли челак, кошма ва б.қ.лар) билан таъминлаш зарур.
Ички ёнғинга қарши сув қувури мавжудлигида оловга оид ишларни ўтказиш жойларига ўт
ўчириш шланги олиб борилади.
54. Таъмирлаш-монтаж ишлари тугагандан сўнг хоналарда кислородли ва ёнувчи газли
баллонларни қолдириш ман этилади. Бу баллонларни доимий сақлаш жойларига олиб бориш
керак.
55. Бино, цех ёки хонанинг ёнғин хавфсизлиги учун масъул шахс оловга оид ишларни
ўтказиш жойларини астойдил текширишни ёки бошқа вақтинчалик ёнғиндан хавфли ишлар
тугагандан сўнг уларни 3-5 соат давомида текширишни таъминлаши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: