25
тизими беш кунда бир марта, кўчма газоанализаторлар бир ойда камида бир марта
текширилиши керак.
Газанализаторларни эталон газ қоришмалари билан текшириш,
ташкилотнинг шу
мақсадлар учун махсус ўқитилган ходимлари ёки махсуслаштирилган ташкилот томонидан
амалга оширилади.
Текшириш учун ечилган газоанализатор ўрнига, керак бўлган текширувдан ўтган
газоанализатор ўрнатилади.
Бинонинг портлаш хавфи бўлган зонасида, охиргисида зарур бўлган миқдорда
текширилган ва ўрнатилган газоаналиаторлар мавжуд бўлмаганда технологик ускуналарни
ишга қўйиш рухсат этилмайди.
Стационар электрўлчагичларни кўрик ва
таъмирлаш учун ечиш, ушбу ишларни
бажаришга рухсат этилган ходимлар томонидан бажарилади.
197. БРНТ капитал таъмирлаш зарурат бўлганда ўтказилиши керак, таъмир ҳажми
қурилманинг асли ҳолати бўйича, техник хизмат кўрсатиш натижалари ва БРНТ ишлашини
систематик назорати, шунингдек қайтариш ва носозликлар тахлили асосида белгиланади.
Капитал таъмирдан кейин БРНТ ни ишга тушириш, таъмирлашни ўтказган ташкилот
методикалари ва дастурлари бўйича синовдан ўтказилиши керак.
198. БРНТ ва НЎА ва А кўрикдан ўтказиш натижалари 15 иловага мувофиқ “БРНТ ва
НЎА ва Ани АГТКШда сменали кўрикдан ўтказиш журнали”да қайд этилиши керак. Таъмир
натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши керак.
199. АГНКС да ўрнатилган ўлчов воситалари текширилиши лозим. (илова 16).
200. Қолган ўлчов воситалари аккредитациядан ўтган
органларда, қиёслов жадвалига
мувофиқ қиёслов қилиниши мумкин.
201. Назорат ўлчов асбоби циферблатида, рухсат этилган ишчи босим, сарф ва ҳарорат
ва бошқаларга мос бўлган шкалани бўлиб ўтувчи қизил чизиқ ўтказилган бўлиши керак.
Циферблатда чизилган қизил чизиқ ўрнига, НЎА ойнасига, ташқаридан кавшарланган,
қизил рангга бўялган зич ёпишиб турадиган металл пластинка рухсат этилади.
202. НЎАни, фойдаланиш вақтида уларни ишлаб чиқарган завод томонидан ушбу
асбоблар учун белгиланган оғирлик, босим ва ҳароратлардан ошган, ишчи оғирлик, босим ва
ҳароратларда эксплуатация қилишга рухсат этилмайди.
203. Ҳаракатдаги қувур ва ускуналарда ўрнатилган НЎА импульс қувур симларини
пуфлаш, АГТКШ бошлиғининг
рухсати билан, олдиндан босимни ечиб, беркитиш
мосламаларини ёпиб, зарур бўлганда тиқин ўрнатиш билан рухсат этилади.
204. НЎАни электр тармоғидан ўчирмасдан таъмирлаш рухсат этилмайди.
205. Харакатдаги қувурлар ва ускуналарда ўрнатилган НЎАни таъмирлаш рухсат
этилмайди.
206. Технологик ускуналар ва АГТКШ газқувурларини,
уларнинг хавфсиз ишлашини
таъминлайдиган, НЎА ишдан чиқган холатларда, ишлашига рухсат этилмайди.
207. Портлаш хавфи бўлган концентрация сигнализаторлари тараланган, тамғаланган
ва ҳар куни кўрикдан ўтказилиб, керакли ҳужжатларда натижалар кўрсатилган бўлиши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: