Узбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги


Қабул қилгич ЮЧ тракти кучайтириш каскадларнииг сонини асослаш



Download 0,82 Mb.
bet8/11
Sana27.04.2023
Hajmi0,82 Mb.
#932526
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
4.8.Қабул қилгич ЮЧ тракти кучайтириш каскадларнииг сонини асослаш

Қабул қилгичнинг ЮЧ тракти кучайтиргичлари берилган сезгирликни таъминлаш учун қанчалик керак бўлса, шунча бўлиши керак.Детекторгача бўлган барча каскадларнинг кучайтириш коэффициенти қуйидагига тенг бўлиши керак.




Кум=А Uкир.д /(EА hд )

бу ерда А-захира коэффициенти;


Uкир.д - детектор киришидаги кучланиш; детекторларда характеристикасининг ночизиқлиги учун Uкир.д≥0,5...1 В бўлганда, бузилишлар мавжуд бўлмайди;
hд - антеннанинг таъсир этувчи узунлиги; агар сезгирлик EА вольтларда берилган бўлса, hд=1 ҳисоблаш керак.
ЮЧ трактида бу кучайтириш коэффициенти детекторгача бўлган барча каскадларнинг кучайтириши коэффициентларини ўзаро кучайтириши орқали олинади, яъни


Кум= Ккз Крчк Кар…. Кочк1 ….. Кочк.охир

Каскадларнинг кучайтириш коэффициентлари таҳминан қуйидагича олинади.


Ккз- кириш занжирининг узатиш коэфиценти. Биполяр транзистордаги қабул қилгичларда Ккз <1 тахминан Ккз = 0,1 деб олиниши мумкин. Майдоний транзисторлардаги қабул қилгичларда Ккз=2…5 бўлади.
Крчк- преселектордаги барча РЧК ларнинг кучайтириш коэффициенти .Агар РЧК бўлмаса, унда Крчк= 1 бўлади. Битта РЧК каскадининг кучайтириш коэффициенти К0.бар барқарор кучайтириш коэффициентидан ортиб кетмаслиги керак. Тахминан қуйидагича ҳисоблаш мумкин.


К0.бар = (4.13)

бу ерда =0.1…..0.2;


Y21, Y12 – транзисторнинг максимал частотадаги параметрлари.


Кочк.i- i-нчи ОЧК нинг кучайтириш коэффициенти, у юклама турига кучли боғлиқ бўлади.Лекин у барқарор кучайтириш коэффициентидан ортиб кетмайди. Шунинг учун ОЧК нинг кучайтириш коэффициентини (4.13) ифода бўйича Y параметрларнинг оралиқ частотадаги қийматларини қўйиб аниқлаш керак бўлади. Юкламасида кенг поласали контури турган ОЧК барқарор кучайтириш коэффициентига яқин кучайтириш коэффициентига эга бўлади. Икки контурли ОЧК камроқ кучайтириш коэффициентини беради.Резисторли юкламали ОЧК одатда 5...12 дан катта бўлмаган кучайтириш коэффициентига эга бўлади.
Кар - аралаштиргичнинг кучайтириш коэффициенти, у фильтрнинг, унинг юкламасига узатиш коэффициентига кучли боғлиқ бўлади. Дастлабки ҳисоблашда Кар≤0.5 Кочк.кп олиш мумкин, бу ерда Кочк.кп - кенг полосали ОЧК ни кучайтириш коэффициенти
Кочк.охир - охирги ОЧК нинг кучайтириш коэффициенти майдоний транзисторлардаги каскадларда Кочк.охир= Кочк.кп олиш мумкин.
Биполяр транзисторлардаги ЧМ сигналлар қабул қилгичларида охирги каскад частотавий детекторни етакловчи каскади ҳисобланади, у етарлича катта кучайтириш коэффициентига эга бўлади. Тахминан Кочк.охир = 40…50 ҳисоблаш мумкин.
Биполяр транзистордаги АМ сигналлар кабуллагичларида транзисторнинг Ik=(Uбэ) ўтиш характеристикаси тежамли режимда (ишчи нуқта кичикроқ бўлганида) кичик ночизиқли бузилишларини таъминлайдиган қисқа квадратик оралиққа эга бўлади. Агар кириш кучланишининг амлитудаси жуда катта бўлса ва бу чегарасидан чиқса у ҳолда сигнал кучли ночизиқли бузилишларга эга бўлади. Шунинг учун охирги каскад киришдаги кучланиш Uрух руҳсат этиладиган қийматдан ортиб кетмаслиги керак. Y параметрлари [1] да келтирилган транзисторлар учун охирги ОЧК кучайтириш коэффициентини (4.14) ифода бўйича ҳисоблаш мумкин. Унда 25 коэффициент 1/В ўлчовга эга ва эмиттер токи ишчи нуқтада квадратик оралиқнинг ўртасига мос келадиган 1 мА га тенг бўлишини ҳисобга олади.


Кохир.очк= Uкир.д /Uрух ≥25 Uкир.д (4.14)

бу ерда Кг.рух – руҳсат этиладиган гармоникалар коэффициенти;


Кг.рух=2…5 %;
m - модуляциянинг максимал чуқурлиги, m=80…90%.

(4.14) ифодадан аниқланадиган охирги каскад кучайтирш коэффициенти барқарор кучайтириш коэффициентидан катта бўлади. Бундай кучайтиришда каскад барқарор ишлаши учун охирги ОЧК нинг охиридан олдинги ОЧК билан алоқасини кучсизлантириш керак бўлади.Шунинг учун охиридан олдинги ОЧК барқарор кучайтириш коэффициентидан етарлича кичик кучайтириш коэффициентига эга бўлади.


Масалан,биполяр транрзистордаги АМ сигналлар қабуллагичида умумий кучайтириш коэффициенти Кум=4∙105 га тенг бўлиши керак бўлсин. Ҳисоблашлар бўйича РЧК учун К0.бар=8,37, ОЧК учун К0.бар=42,78, Кохир.очк=107,2 олинган бўлса, у холда Ккз=0,1, Крчк=8, Кар=20, Кочк1=40, Кочк.охир=110 қийматларни қабул қилиш мумкин.
Бу каскадлар биргаликда қуйидаги кучайтиришни беради:


К0=0.1 . 8. 20 . 40 . 110= 70 400.

Керакли кучайтиришни олиш учун К0=5,7 кучайтириш коэффициентини яна бир каскад керак бўлади.Бундай кучайтиришни охирги ОЧК дан олдин турадиган иккинчи ОЧК бериши мумкин.Унинг юкламасини резисторли қилиш мумкин.


ЮЧ тракти кучайтириш каскадларининг сонини асослашда ҳисобларни қўполлигини (грубий) назарда тутиш керак. Каскадларни электр ҳисоблашларда олинадиган реал кучайтириш коэффициентлари бу бўлимда олинган қийматлардан сезиларли фарқ қилиш мумкин. Шунинг учун электр ҳисоблашларни ўтказишда трактни тузилган схемасига ўзгартиришлар киритиши керак бўлади. Агар дастлабки ҳисоблашдан реал кучайтириши коэффициенти кичик бўлса, кучайтиришни каскадларини қўшиш, катта бўлса эса ортиқча кучайтириши коэффициентини олиб ташлаш керак бўлади.



Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish