Олтинчидан, ижтимоий соҳа хизматига кенг халқ оммаси мурожаат қилишини, хизмат турларининг ҳилма-ҳиллигини кўрамиз. Шунинг учун ҳам баъзи ҳудудларда бу соҳаларнинг хизмат "кўчма" равишда, яъни ўзлари қатнаб хизмат кўрсатишга мослаштирилган. Ижтимоий соҳанинг хизмати бевосита инсон омили билан боғлиқ. Шу сабабли бу хизмат соҳаларига тегишли муассасаларнинг ҳудудлараро жойлашиши кўп жиҳатдан демографик омилларга ва ишлаб чиқариш имкониятларига боғлиқ. - Олтинчидан, ижтимоий соҳа хизматига кенг халқ оммаси мурожаат қилишини, хизмат турларининг ҳилма-ҳиллигини кўрамиз. Шунинг учун ҳам баъзи ҳудудларда бу соҳаларнинг хизмат "кўчма" равишда, яъни ўзлари қатнаб хизмат кўрсатишга мослаштирилган. Ижтимоий соҳанинг хизмати бевосита инсон омили билан боғлиқ. Шу сабабли бу хизмат соҳаларига тегишли муассасаларнинг ҳудудлараро жойлашиши кўп жиҳатдан демографик омилларга ва ишлаб чиқариш имкониятларига боғлиқ.
- Еттинчидан, ижтимоий соҳанинг фаолият юритиши икки ҳил усулда молиялаштарилади. А) бюджет асосида; Б) хўжалик ҳисобидан.
- Саккизинчидан, хизмат кўрсатиш соҳалари ходимларига иш ҳақини тўлашни ташкил қилиш ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ходимларнинг иш ҳақи манбалари бу соҳадан ташқари шакланади: моддий ишлаб чиқариш ходимлари яратган миллий даромад ҳисобига ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақлари миллий даромаднинг турли қисмларида ташкил топади, демакдир.
Бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг роли қуйидагилардан иборат: - Бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг роли қуйидагилардан иборат:
- - Давлат миллий иқтисодиётнинг айрим тармоқларини, соҳаларни иқтисодий жараёнларни режали тартибга солади. Масалан: ишсизлик билан курашиш дастурлари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурлари ва ҳоказолар;
- - Давлат иқтисодиётини ривожлантиришнинг ҳуқуқий норма ва қонунларини ишлаб чиқади. Масалан: Ўзбекистонда антимонопол қонун, банкротлик тўғрисидаги қонун ва ҳоказолар;
- - Давлат миллий иқтисодиётни бошқаришда ҳар хил маъмурий чора тадбирлардан фойдаланди;
- - ижтимоий соҳани бошқаришда ҳам давлатнинг роли жуда ҳам катта, у бир қатор ижтимоий-иқтисодий функцияларни бажаради;
- - бозор тизими самарали ривожланиши учун, ижтимоий адолатни ривожлантириш учун давлат қонуний асосни таъминлайди;
- - мамлакатда яшайдиган фуқороларнинг иқтисодий эркин кураши ва эркин рақобатини ҳимоя қилади;
- - миллий даромад ва миллий бойликни ижтимоий адолатлилик асосида яратилган миллий даромадни қайта тақсимлайди;
- - инфляция, ишсизлик жараёнлари устидан назорат қилиш асосида иқтисодиётни барқарорлаштириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради;
- - аҳолини бозор иқтисодиётининг салбий натижаларидан ҳимоя қилиш учун ижтимоий механизмни такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |