Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


 Дон етиш тириш да агротехник тадбирларини



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

12.2. Дон етиш тириш да агротехник тадбирларини 
режалаш тириш ва ташкил этиш
Дон ишлаб чиқаришда талаб этиладиган асосий агротехник 
тадбирлар куйидагилардан иборат:
А л м а ш ла б экиш : Д алаларни бегона ўтлардан тозалаш, нам 
184


тўплаш, ўғит солиш, ер мпйдонларини экишга тайёрлаш ҳамда кузги 
бугдойни максадга мувофиқ муддатларда экиш учун ўтмишдош 
экинлар хосили эртароқ йигиб олинади.
Сугориладиган ерларда кузги буғдойни алмашлаб экиш учун уч 
йиллик бедадан, гўзадан, дон ва силосга экилган маккажўхоридан, 
дуккаклик дон, картошка, сабзавот ва полиз экинларидан бўшаган ер 
майдонлари танланади.
Кузги бугдойдан бўшаган ерларга экилган ғўза вилт касаллиги 
билан кам зарарланади. Яхш и ривожланган кузги бугдой, ерларни 
бегона ўт майсаларидан тозалайди.
Хозирги пайтда гўза ва дон алмашлаб экишда бошокли дон 
экинларининг салмоғи - 50 %, айрим хўжаликларда - 80 % ва ундан 
кўпни таш кил этмоқда. Кузги буғдой учун ғўза, беда, картошка, саб­
завот ва дуккакли дон экинлари яхши ўтмишдош хисобланади. 
Кузги бугдойни икки йилдан ортиқ бир майдонга жойлаштириш 
мумкин эмаслигини, унинг хоснлдорлиги пасайишини амалиётчилар 
ва олимлар таъкидламокдалар.
Тупроққа ш и ло в бериш : Бегона ўтлар билан ифлосланган дала- 
лар чим киркадиган икки ярусли ПЯ-3-35 ёки ПЛН-б-35 плуги билан 
27-28 см чуқурликда хайдалади.
Экиш олдидан (ЧКУ -4 маракали) чизель, култиватор ва мола 
билан ишлов берилади. Ерни хайдаш олидидан нам тўплайдиган 
суғориш ўтказилади, далада бегона ўтлар пайдо бўлса, 6-8 см 
чуқурликда култивация ўтказилади ва кейин ер хайдалади.
Узбекистоннинг ўзига хос табиий - иқлим шароитида тупрокка 
ишлов бериш, ўтмиш дош экинлар хосили йигиштирилганиидан 
кейин, тезлик билан ҳайдаладиган, тупроқ қатлами қуриб кетмасдан, 
хайдалганда йирик кесаклар хосил бўлишини олдини олиш 
максадида ва экишга 10-15 кун қолганда жўяклар ёрдамида 
сугорилса яхши натижа беради. Унда дала текис, тупроқ зичлиги ку- 
тилганидай, тупроқда диаметри 1-5 см бўлган кесакчалар 80 фоиз­
дан кам бўлмаслиги ва 10 см дан йирик кесакчалар бўлишига йўл 
қўймаслик муҳимдир. Тупроқни бундай хрлатда бўлиши тупроқ би­
лан уруғларни зич бир-бирига тегиб туришига ва майсаларни тез 
ҳосил бўлишига ш ароит яратади.
Ў гит лаш : Узбекистон шароитида сугориладиган ерларда
1 тонна дон ва шунга мувофиқ самон хосил килиш учун 34-37 кг 
азот, 11-12 кг фосфор, 23-25 кг калий талаб килинади. Кузда экилган 
бугдойга бериладиган азотли ўғитларининг микдори гектарига 180


кг бўлганда «Ғалла» илмий ишлаб чикариш бирлашмаси тавсиясига 
кўра 30 кг/га азот экиш олдидан, 75 кг/га эрта бахорда ва 75 кг/га 
найчалаш фазасида берилади. Фосфор ўғитларининг (90-120 кг/га) 
80 % ерни ҳайдашдан олдин, қолган кисми экиш билан биргаликда 
берилади. Калий ўғити 60 кг/га, фосфор ўғитлари билан биргаликда 
берилади. Хўжаликларда режалаштирилган хосилни олиш учун, нав 
хусусиятлари ва тупрокнинг агрокимёвий картограммаси асосида 
илмий жихатдан асосланган ўғитлаш меъёрлари ишлаб чикилади. 
Ўзбекистоннинг 
типик 
бўз 
тупрокли 
ҳудудларида 
минерал 
ўғитларни йиллик меъёри: азот - 150 кг/га, фосфор - 90 кг/га ва ка­
лий ўғити - 60 кг/га; республиканинг жанубий-ғарбий ҳудудларида, 
янги сугориладиган тупрокли ерлар учун: азот - 180-200 кг/га, фос­
фор - 90-120 кг/га, калий - 60-100 кг/га; Зарафшон водийсидаги 
ўтлоқ ва бўз тупрокли ерларга: азот - 180 кг/га, фосфор - 90 кг/га ва 
калий ўғити 60 кг/га микдорида тавсия этилади.
Н ав т ан ла ш ва экиш м уддат лари: Хозирги пайтда республи­
камиз 
вилоятларида 
юмшоқ 
кузги 
бугдойнинг Улуғбек-600, 
Санзор-8, Санзор-4, Крошка, Купова, Уманка, Ёнбош, М аржой, 
каггик буғдойнинг М аку-3, Ойқор, Зафар навлари экилмокда. 
Бугдойнинг Безостая-1, Санзор-8 навлари эрта ва максадга мувофиқ 
муддатларда экилганда 3,0 млн дона унувчан уруғ (120 кг/га); ин­
тенсив типдаги унумли буғдойнинг Интенсив, Крошка, Купова нав­
ларининг 4,5 млн. унувчан уруглик (180 кг/га) хисобида экилади. 
Экиш мақбул муддатлардан кечикса (XI) экиш меъёри гектарига 6,0 
млн. дона унувчан (240 кг/га) уруғга оширилади. Экиш муддатлари - 
20 сентябр - 20 ноябрда режалаштирилади. Энг муҳими юкорида 
келтирилган экиш меъёрларида кузги бугдой қиш тушгунча 1 кв.м 
да камида 500-600 та поя ҳосил қилишини таъминлаш лозим ва 1 бо- 
шоқдаги дон вазни бахорда 1,5 грамм бўлса ( 1 кв. метрда 500-750 
грамм) 1 га. дан 75 ц дон хосили олиш мумкин. Бунда экиш меъёри
4,5 млн уруг/га, экиш чуқурлиги 4,5 см, сеялка С3-3,6, қатор ораси 
15 см бўлиши лозим.
Уруғлар 1-синф талабларига жавоб бериши лозим, экишдан 20 
кун олдин уруглар Роксил, Деразол, Байтан-Универсал препарат- 
лари билан 1,5-2 г/тонна хисобида ишлов берилади.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish