12. “ТМЗ бўйича қолдиқлар” – “Остаток по ТМЗ” ойнасидаги барча катаклар тўлдириб бўлингандан кейин киритилган маълумотларни тўғрилигини текшириш мақсадида “Проверить” тугмачаси танлаб босилади. Агар ойнадаги катакчалардан бирортаси тўлдирилмаган бўлса, айнан шу катакча тўлдирилмаганлиги ҳақида огоҳлантирувчи ёзув пайдо бўлади. Барча маълумотлар тўла ва тўғри киритилган бўлса хеч қандай огоҳлантирувчи ёзув пайдо бўлмайди. Шундан кейин маълумотларни дастур хотирасида сақлаш учун “Сохранить” тугмачани босиб, “ТМЗ бўйича қолдиқлар” – “Остаток по ТМЗ” субсчётлар бўйича қолдиқларни киритиш ойнасидан чиқилади.
Товар-моддий захиралар бўйича қолдиқлар ҳақидаги маълумотлар дастурга киритиб бўлингандан кейин, “Состояние” устунида “Создан” ёзуви пайдо бўлади. “Провести” тугмачаси босилганда “Проведено” ёзувини чиқиши, товар-моддий захиралар бўйича қолдиқлар ҳақидаги маълумотлар дастурга муваффақиятли киритилганлиги ва ҳисобга олинганлигини билдиради.
13. Шаклланган маълумотлар хато ёки камчилик билан киритилган бўлса, аввал “ТМЗ бўйича қолдиқлар” – “Остаток по ТМЗ” ойнасидаги “Состояние” устунида тегишли товар-моддий захиралар бўйича қолдиқларнинг бухгалтерия ёзувини “Отменить проводку” ёрдамида бекор қилиб, сўнг хатоларини тўғрилаб, “Провести” тугмачасини босиб, “Проведено” ҳолатига келтирилади.
14. Дастурга киритилган маълумотларга ўзгартириш киритиш лозим бўлса, “Отменить проводку” ёки “Редактировать” танлаб олиниб, ўзгартириш киритиш мумкин. “Фильтр” катакчасига керакли маълумотлар ёзилиб, қидирувга берилса, керакли маълумотни дастур автоматлашган равишда топиб беради. Маълумотларни дастурдан бутунлай ўчириш учун “Удалить” тугмачасидан фойдаланилади.
Хулоса
Бугунги кунда бюджет ташкилотлари шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмаларни електрон кўринишда мазкур дастурий мажмуадан олиш имкониятига ега. 2012 йилда “УзAСБО” дастурий мажмуасининг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини ҳисоблашга ихтисослаштирилган алоҳида модули ишлаб чиқилди.
Корхоналар жорий активлари таркибий қисмида салмоқли ҳиссани захиралар, яъни ҳисобот кўрсаткичларидаги “товар-моддий захиралари” (ТМЗ) ташкил этади. ТМЗларга хом ашё ва материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ва товарлар киради. ТМЗ қолдиқларниларни УзAСБО дастурига киритишда ҳам маълум босқичлар орқали амалга оширилади. Бу автоматлаштирилганлиги туфайли киритилган маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш қулайлашган.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Bolibekov B., Musayev A. N., Turrabayev B. B. “Buxgalteriya hisobini avtomatlashtirish”, 2013
2. R.O. Xolbekov, “Buxgalteriya hisobi nazariyasi” 2011
3. N. Y. Jo’rayev, r.o. xolbekov, f. Т. Abduvaxidov, Sh. I. Ilхomov, “Buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va audit” 2007
4. help.mdm.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |