Яна бошқа номдаги товар-моддий захиралар бўйича қолдиқлар шу бўлим ва моддий жавобгар шахслар бўйича дастурга киритилиши лозим бўлса, “Таблица” маълумотлар жадвалидан чиқмаган ҳолда “Добавить” тугмачасини босиб, янги очилган қаторга юқоридаги 2-дан 11-бандларгача дастурга маълумотларни киритиш тартиби такрорланади. “Сумма” устуни бўйича товар-моддий захиралар маблағининг умумий йиғиндиси, юқоридаги “Сумма” катакчасидаги маблағ ҳамда бу маблағларни киритилиши лозим бўлган ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа ҳужжатлардаги маблағлар билан бир хиллиги текшириб кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |