UzAnalytics республикамиз олий таълим тизимидаги бўлажак муҳим ислоҳотлар ҳақидаги


Бугунги кунда Ўзбекистон ўрта мактабларида таълим сифатига таъсир қилаётган қандай асосий муаммолар мавжуд?



Download 100 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi100 Kb.
#58079
1   2   3   4
Bog'liq
таълим сифатини ошириш таклиф

1. Бугунги кунда Ўзбекистон ўрта мактабларида таълим сифатига таъсир қилаётган қандай асосий муаммолар мавжуд?
2. Таълим сифатини оширишнинг қандай усуллари бор?
Ойжамол Турдиқулова, она тили ва адабиёт ўқитувчиси, психолог Тошкент шаҳри:
1. Мактабларда таълим сифати пастлиги асосий сабабларидан бири, менимча, турғунликдир. Оғзаки айтилаётган гап кўплигига қарамай, амалда ўсиш йўқ. Масалан, ўқитиш жараёнини такомиллаштириш бўйича кўп таклифлар айтилмоқда, лекин кўпчилик ўқитувчилар ўша эски қолипда ишлашни давом эттирмоқда. Тўғри, ҳамма ҳам бир хил эмас. Баъзи ёш ўқитувчиларнинг ҳаракатларини кўриб, ҳавасингиз келади. Аммо бунақалар кам. Балки узоқ йиллар давомида ўқитувчиларнинг маоши кам бўлгани бунга сабабдир. Охирги йилларда уларнинг маоши анча оширилди ва уни бошқа касб эгалариникига нисбатан яхши деб ҳисоблайман. Лекин ўқитувчиларнинг малакаси ва касбига бўлган иштиёқи ошаётганини кўрмаяпман. Кейинги вақтларда улар аттестациядан ўтказилмоқда, аммо бу жараён етарли даражада шаффоф эмас.
Яна бир сабаб – синфларда болалар сонининг ҳаддан зиёд кўплиги. Уларнинг билим олишга интилиш ва иштиёқи ҳам бир-биридан кескин фарқ қилади.
Бундан ташқари, мактаблардаги “қоғозбозлик” камаймаяпти. Юқоридан комиссия келадиган бўлса, биринчи ўринда ҳужжат ва ҳисоботлар тахт бўлиши керак. Ўқитувчи бунинг учун кўп вақт сарфлашга мажбур. Комиссия, ҳеч бўлмаганда, бир соат ўқитувчининг дарсига кириб, малакасини баҳолаш ўрнига, йиғилган ҳужжатлар ва ёзилган ҳисоботлар асосида хулоса чиқариб, қайтиб кетаверади.
2. Ўрта мактабларда “қоғозбозлик”ни кескин камайтириш керак, деган фикрдаман. Комиссия ўқитувчининг – битта бўлса ҳам – дарсини кузатиб, шундан хулоса қилиши керак.
Яна бир муаммо – синфларда ўқувчилар сонини камайтириш. Мен синфдаги ўқувчилар сонини 20 тадан оширмасликни таклиф қиламан. Шундагина ҳар бир ўқувчига етарли даражада эътибор бериш ва улар билан ишлаш анча самарали бўлади.
Адолат Раҳимбоева, физика ўқитувчиси, Нукус шаҳри:
1. Давлат таълим стандартлари мукаммал эмаслиги ўрта мактабларда билим даражаси пастлигидаги асосий муаммо деб ўйлайман. Ушбу стандартлар болаларнинг ёшига доир хусусиятлари, фанлар ўртасидаги алоқалар, шунингдек, ўқувчилар ўзлаштириши керак бўлган маълумотлар ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган.
Ҳар қандай фанда ҳар битта мавзу бўйича бир неча тушунча, таъриф, формула ва сана, ном, воқеа берилади. Худди болалар компьютер сингари маълумотларни ёд олиб, керакли пайтда тугмача босилганда, уларни чиқариб, ёддан айтиб бериши керак, деган тасаввур пайдо бўлади. “Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир”, деган мақол кўп такрорланади. Ҳамма бало шундаки, тошга ўйилаётган мана шу нақшлар сараланмаяпти.
Мактаблар рейтинги, аниқроғи, ушбу рейтингни аниқлаш ва баҳолаш жараёни яна бир бошоғриқдир. Рейтинг ўқувчиларнинг “Билимлар беллашуви” ва фан олимпиадаларида эгаллаган балларига қараб аниқланади. Юқори рейтинг олиш учун мактаб ўқитувчилари, директорлари, туман, шаҳар ва вилоят халқ таълими бўлими раҳбарлари ҳар қандай ҳийла-найрангга тайёр. Айни пайтда “Билимлар беллашуви” ва фан олимпиадаларида ҳар бир фан бўйича бир мактабдан 1 – 3 ўқувчи қатнашади. Ушбу беллашувларда жанжал, йиғи-сиғи, устомонлик, шпаргалкалардан фойдаланиш, бир-бирига мағзава ағдариш каби номақбул хатти-ҳаракатлар одамнинг энсасини қотиради. Ҳайъат аъзолари эса иштирокчиларга нисбатан турли айёрликларни қўллайди.
Ушу жараёнда мактабингиздан бирор ўқитувчи ҳайъат аъзоси бўлмаса, ўқувчи совринли ўрин у ёқда турсин, юқори балл ҳам ола билмайди. Албатта, ўқитувчилар билан ўқувчилар орасида ҳалол ва виждонан ишлайдиган педагоглар, билимли болалар бор, бироқ мана шу ўйинлар мактаб ўқувчилари кўз ўнгида содир бўлаётгани ёмон.
Бундан ташқари, рейтинглар кам сонли ўқувчилар – олимпиада иштирокчилари салоҳиятини аниқлаб беради. Одатда, улар ўқув жараёнидан озод қилинган ҳолда тайёрланади, яъни танловнинг иккинчи босқичи, дейлик, физика фани олимпиадасидан кейинги босқичга ўтаётган бола ўқитувчиси билан бирга бошқа фанларни ўқишдан озод қилинади ва кечаю кундуз физикани ўқийди. Бундай ёндашув билан болани ҳар томонлама ривожлантириш мумкинми?
2. Биринчидан, давлат таълим стандартларини болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишига мослаштириш ҳамда фанлараро алоқалар, айниқcа, математика, физика, география ва кимё фанлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ҳисобга олиш керак.
Иккинчидан, мактаб рейтинги деган тушунчани, унинг турли танлов ва олимпиадаларга боғлиқлигини бекор қилиш керак.

Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish