Этиленнинг кўпгина қисми этилен оксидини ишлаб чиқариш учун сарфланади. Кўпгина ривожланган мамлакатларда этиленни каталитик оксидлаб этилен оксиди олинади. Энг кўп ишлатиладиган катализатор–кумушли ташувчи (ташувчида кумуш). Этилен оксидининг асосий миқдори (58 %) антифриз, полиэфир толалар ва бошқа маҳсулотлар олиш учун қўлланиладиган этиленгликолни ишлаб чиқаришда сарфланади. Этилен оксиди молекуляр массаси катта бўлган гликоллар, мураккаб эфирлар, этаноламин ва сирт–фаол моддаларни ишлаб чиқаришда дастлабки материал ҳисобланади.
Этиленни гидратациялаб бутадиен ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган этил спирти олинади. Аммо бу усул бутан ва бутиленлардан бутадиен ҳосил қилиш усулига қараганда тежамлилиги камдир. Этил спиртининг келажакдаги ишлатилиш йўналиши бўлиб оқсилли дори–дармон концентратларини ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Этилен ва ҳаво тозалагичлардан ўтказиб аралаштирилади, иссиқлик алмаштиргичдан ўтиб (у контакт газлар иссиқлиги ҳисобига исийди) реакторга боради. Реактор қувурчали (д=25мм,Л=3-9м). Қувурчалар оралиғида реакция иссиқлигини олиб кетадиган иссиқлик ташувчи айланиб ҳаракат қилади. Оксидлаш маҳсулоти реактордан чиқиши билан иссиқлик алмаштиргичда ва совутгичда совутилади ва абсорберга жўнатилади.
Абсорцияни 7-10 ат босимда олиб борилади ушбу шароитда этилен оксиди сувда эрийди. Абсорбердан чиқаётган 1,5% га яқин этилен сақловчи газлар оксидлашнинг иккинчи босқичга йўналтирилади. Десорбер олдида босимни тушириш этилен оксидини сувдан 99,5% тозликда ажратиш имконини беради.
Этиленнинг тўғридан-тўғри гидратацияси. Этиленни тўғридан-тўғри гидратация қилиш 1932 йилдаёқ ўрганила бошланган. Жараён каталитик. Катализаторни икки синфга бўлиш мумкин:
Этиленнинг тўғридан-тўғри гидратацияси. Этиленни тўғридан-тўғри гидратация қилиш 1932 йилдаёқ ўрганила бошланган. Жараён каталитик. Катализаторни икки синфга бўлиш мумкин: