2019 йил МАВЗУ: Синфдан ташқари ўткизиладиган жисмоний тарбия ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш методткаси (қувноқ стартлар, эстафеталар, спорт байрамлари). Режа Кириш I-БОБ. Синфдан ташқари ўткизиладиган жисмоний тарбия ишларини ташкил қилиш
1.1. Синифдан ва мактабдан ташқари ишларнинг мақсад ва вазифаси .
1.2. Синифдан ташқари ишларнинг хусусиятлари.
1.3. Синифдан ташқари ишларнинг бўлимлари ва вазифаси.
1.4. Синифдан ташқари ишларни ташкил қилишда талаблар ва педагогик рахбарлик.
1.5 Жисмоний маданият дарслари бўйича бўйича синифдан ва мактабдан
ташқари машғулот шакиллари.
Хулоса Фойдаланган адабиётлар
Кириш
Мавзунинг долзарблиги, Республикамизда “жисмоний тарбия ва спорт” соғлом авлод учун”ордерининг қабул қилиниши ва бошқа қарорлар спортни такомиллаштиришда илк пойдевор бўлди.
1993-йил ишлаб чиқарилган ва 1999-йил қайта ишланган ва тасдиқланган дарсдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар кансепсияси ва Ўзбекистон республикаси кадирлар тайёрлаш миллий дастурининг хам спортни ривожлантиришда ахамияти катта.
Мактабдан ташари таълимни ривожлантириш ва уни мазмунини такомиллаштириш;
Ўқувчиларни бўш вақтида ташкил этишнинг, оммовий спорт ва жисмоний тарбия соғломлаштириш тадбирларининг, болалар туризимининг миллий турлари ва уларни амалиётга жорий қилиш, спорт иншоатларини жохон стандартларига мослаб қуриш умумхалқ ишига айлантирилган.
Хозирги пайтда фан ва маданиятнинг ютуқлари асосида ёш авлодни хаётга тарбиялашнинг янги усули янги самарали усуллари ва шакилларини излаш зарурдир.
Ўқувчиларни бўш вақтини ташкил этишнинг шу жумладан, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларининг болалар туризимининг мавжуд туррлари ва шакилларини такомиллаштириш, миллий турларни ва шакилларни тиклаш хамда хаётга жорий этиш деб кўрсатилган. Дарсдан ва мактабдан ташқари ишларни самарадорлигини ошириш аввало комил инсонни шакиллантиришнинг энг замонавий ва қулай усуллари ва йуналишларини топиб жорий этишга боғлиқ.